23 жумадул аввал 1446
Мунофиқ хор бўлди

Мунофиқлар Мадинанинг туб аҳолиси бўлмиш ансорийларда турли йўл билан маҳаллийчилик руҳини қўзиб, уларни ўз дин қардошларига қарши қўйишга уриндилар. Улар бундай йўллар билан мўминларни хор қилмоқчи бўлдилар. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг ўзларини хору зор қилиб қўйди. Улар ўйламаган тарафдан бошларига балоларни олиб келди. Мазкур ҳодисада Убай ибн Салулни ва унинг нифоқдаги шерикларининг ишлари фош бўлгандан сўнг одамлар ичида, Расулуллоҳ Убай ибн Салулни қатл этишга фармон берганмишлар, деган гаплар тарқалди. Баъзи шижоатли мусулмонлар у Зотдан бу ишни амалга оширишга рухсат ҳам сўрадилар. Лекин Пайғамбар алайҳиссалом кўнмадилар. Бу хабар мунофиқлар раҳбари Убай ибн Салулнинг ўғлига ҳам етиб боради. Шунда у йигит Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига шошилиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча, отамни ўлдиришга амр бермоқчи экансиз, Аллоҳга қасамки, бизнинг қабиламизда мендан кўра отасини ҳурмат қиладиганроқ одам йўқлигини ҳамма билади. Сизнинг амрингизни бажариб отамни қатл этган кишини кўриб юриш менга оғир бўлади. Шунинг учун изн берсангиз, мунофиқ отамнинг бошини ўзим танасидан жудо қилсам», деди. Пайғамбар алайҳиссалом унга ҳам рухсат бермадилар. Ҳа, иймон ҳақиқий бўлса, бунга ўхшаш мўъжизалар содир бўлади. Мунофиқлар ўзларини азиз билиб, мўминларни хор қилишга уринсалар ҳам, Аллоҳ уларнинг ўзини икки дунёда хору зор қилиб қўяди. Бунга Убай ибн Салулнинг бошига тушган кўргиликлар яққол мисол бўлади. Имом Абу Довуд ривоят қилади: «Одамлар (ўша ғазотдан сўнг) қайтиб Мадинага яқинлашиб келганларида Убай ибн Салулнинг ўғли шаҳарга кираверишда қиличини яланғочлаб турди. Одамлар бир-бир унинг олдидан ўтиб кетавердилар. Қаршисига отаси Убай ибн Салул келганда: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ изн бермагунларича бу ердан ўтмайсан, албатта, у Зот азиз, сен хорсан», деди. Убай ибн Салул ўғлидан Расулуллоҳга шикоят қилди. Ўғил эса: «Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, сиз изн бермагунингизча, шаҳарга кирмайди», деди. Расулуллоҳ изн бердилар. Шундан кейингина ўғил отасига: «Расулуллоҳ изн берган бўлсалар, ўтавер», деди.

22:14 / 11.04.2012
Аввалги мақола
Қайтишдаги жанжал
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...