Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Шу алфозда Асафан деб аталган жойга етганларида Бишр ибн Суфён ал-Каъбий исмли киши йўлиқди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, Қурайш сизнинг йўлга отланганингизни эшитиб, ёшу қари ҳаммаси йўлбарс териларини кийиб, Зу Туво деган жойда сизни Маккага абадий киритмасликка Аллоҳга қасам ичмоқдалар. Холид ибн Валидни отлиқларга бош қилиб Қуроъул Ғамим деган жойга юборишди», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуриб кетсин ўша Қурайш! Уларнинг бошини уруш ейди. Мен билан бошқа арабларни тек қўйишса бўлмасмиди?! Агар улар менга ғолиб келишса, Қурайшнинг орзуси рўёбга чиқарди. Агар Аллоҳ мени ғолиб қилса, ҳаммаси Исломга киришарди. Бундай қилишмаса, кучлироқ бўлиб олишиб урушга киришарди. Қурайш нимани ўйлаяпти ўзи?! Аллоҳга қасамки, дин йўлида Аллоҳ уни устун қилгунча жиҳод қиламан ёки ҳалок бўларман», дедилар. Сўнгра: «Менга уларга элтадиган бошқа йўлни кўрсатадиган одам борми?» деб сўрадилар.