23 жумадул аввал
1446
Мусулмонларнинг Мадинага ҳижрат қилиши
Ансорлар Мадинага қайтгач, Ислом дини кенг қулоч отиб ёйила бошлади. Мусулмонларнинг мадиналиклар билан иттифоқ тузганидан ва бу иттифоқ ўзларига қарши қаратилган куч эканидан хабар топган мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом билан саҳобаларга илгаригидан ёмонроқ зулм ўтказа бошлашди. Вазият ёмонлашганидан ташвишга тушган Расулуллоҳ мусулмонларни Мадинага кўчишга буюрдилар. Мусулмонлар Қурайш мушрикларининг тўсқинлик қилишлари андишасида якка-ёлғиз йўлга чиқдилар. Биринчи бўлиб Абу Салама Маҳзуми аёли Умму Салама билан кўчди, бироқ Умму Саламани мушрик қариндошлари ушлаб қолишди, кейин инсофга келиб қўйиб юборишди. Аёл не машаққатлар билан эрига етиб олди. Қалблари яратганнинг муҳаббати билан лиммо-лим тўлган мусулмонлар Аллоҳга ибодат қилиш, Ислом динини турли тажовузлардан асраш учун туғилиб ўсган масканларидан бош олиб кета бошладилар. Улар Тангри таоло ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг розилиги учун киндик қони тўкилган заминдан, ота-она, бола-чақаларидан айрилишга ҳам рози бўлдилар. Маккада Абу Бакр, Али, Суҳайб, Зайд ибн Ҳориса ва тарки ватан этишга имкони йўқ кишиларгина қолишди. Расулуллоҳ Аллоҳ сафар − ҳижратга ижозат бериши умидидаман», дедилар. «Сиз шундай умиддамисиз? — деди Абу Бакр. — Ундай бўлса сизнинг истагингиз мен учун вожиб. Сиз менга отамдан ҳам азизсиз». Икковлон бирга йўлга чиқишга аҳдлашиб, туяларини ҳозирлаб қўйишди.
10:08 / 13.04.2012
2294
Аввалги мақола
Иккинчи Ақоба байъати
Мақолалар
2488
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар