20 жумадул аввал
1446
Доруннадвадаги Кенгаш
Қурайш мушриклари ансорларнинг Пайғамбар алайҳиссаломни жонларини тикиб ҳимоя қилажакларини эшитиб таҳликага тушдилар. Мушрикларнинг бошлиқлари ва обрўли кишилари Доруннадвага йиғилиб, Расулуллоҳга қандай зарба бериш ҳақида кенгаш туздилар. Доруннадва Қусай ибн Килобнинг ҳовлиси бўлиб, Қурайш халқи барча муҳим ишларини шу ерда ҳал этишарди. Бу йиғинга келганлардан баъзилари Пайғамбар алайҳиссаломни юртимиздан ҳайдаб чиқариб, хотиржам яшайвермаймизми, дейишса, баъзилар, йўқ, ундай қилсак, у яхши гапириб, ёнига одам тўплаб бошимизга бало бўлади, дея бу таклифни рад этишди. Айримлар унинг оёқ-қўлини боғлаб то ўлгунча бир уйга қамаб қўяйлик дейишса, бунга ҳам қарши чиқадиганлар топилиб, бу гап Муҳаммадни яхши кўрадиганларнинг қулоғига етса, уни ҳар қандай йўл билан қутқариб олиши, ҳатто бизга қарши уруш очишлари мумкин, дейишди. Ҳаммадан кўра ўзини тадбирли ҳисобловчи, Расулуллоҳнинг ашаддий душмани Абу Жаҳл кескин таклифни ўртага ташлади. «Муҳаммадни ўлдириш керак, — деди у. — Қариндош-уруғи биздан ўч ололмаслигининг ҳам йўлини топиб қўйдим. Ҳар қабиладан биттадан бақувват йигитни танлаб оламиз. Улар Муҳаммаднинг эшиги олдида шай бўлиб туришади, у ташқарига чиққан заҳоти баробарига қилич уришади, оқибатда бу ғаламиснинг жонига ҳамма қабила зомин бўлган ҳисобланади. Абдуманоф авлоди ҳамма қабилага баробар уруш эълон қилишга қодир эмас, товон олиш билан чекланиб қўя қолади». Бу фикр кўпчиликка маъқул туюлди ва шу жойнинг ўзидаёқ суиқасднинг режаси тузилди. Лекин Аллоҳнинг иродаси уларнинг ниятидан ғолиб келди. Оли Имрон сурасининг 54-оятида бу хусусда шундай дейилади: «Улар ҳийлаи макр ишлатишди, Парвардигор ҳам тадбир ишлатди. Тадбиркорликда Аллоҳ ҳаммадан омилкорроқ». Ҳақ таоло ўз Расулини ғанимларнинг қабиҳ ниятидан огоҳ этди ва у Зоти муборакка Ислом дини ривожланиб куч-қувватга эришадиган Мадинага кўчиб ўтишни буюрди. Бу нарсада ҳам ажойиб ҳикмат бор. Агар Ислом дини Маккада тарқалса, душманлар: «Қурайш қабиласи барча арабларга ҳукмрон бўлиш учун Муҳаммадни Пайғамбарлик даъвосини қилишга ундади», дейишлари аниқ эди. Аслида эса Расулуллоҳнинг бошларига беадад мусибатларни солганлар қурайшлар бўлди. Шу боис Парвардигор Пайғамбар алайҳиссаломни ватанларидан айро тушиб, Қурайш қабиласидан олисроққа кетишларини ирода қилди.
10:09 / 13.04.2012
2420
Аввалги мақола
Мусулмонларнинг Мадинага ҳижрат қилиши
Мақолалар
2294
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар