20 жумадул аввал 1446
Исломий биродарлик

 Аллоҳнинг фазлу карами туфайли ансорлар билан муҳожирлар ўртасида чинакам қариндошлик ришталари уланди, ҳарбий жиҳатдан ожиз, кам сонли мусулмонлар мушрик ва аҳли китоблар устидан ғалаба қозондилар. Ансорлар диний биродарларини қариндош-уруғларидан аълороқ билиб, эъзозлашарди. Парвардигор Ҳашр сурасининг 9-оятида ансорлар ҳақида бундай дейди: «Улар (муҳожирлар)дан илгари Мадинада ўтроқлашган иймони бутунлар ёнига ҳижрат қилганларни дўст тутишади, уларга берилган нарсалар учун асло бахиллик қилишмайди». Қариндошликнинг чинакам намунаси − мана шу. Ансорлар диндош биродарлари учун кўрсатган марҳаматларини жуда кам ҳисоблашарди. Расулуллоҳ туфайли улар қиёматли дўст, чинакам биродарга айландилар. Гарчанд уларнинг вужудлари бошқа-бошқа бўлса-да, қалблари бирлашиб кетган эди. Мана шу бирлик туфайли мусулмонлар ғалабага эришганларидек, Аллоҳ таоло бугунги мусулмонларни ҳам бир жону бир танга айлантириб, ғолибу музаффар этгай. Ансорлар билан муҳожирларнинг қариндошлиги тенглик ва адолатга асосланган эди. Дўст тутинган икки кишининг бири ўлса, туғишгани эмас, тутинган диндоши меросхўр ҳисобланарди. Расулуллоҳ: «Охират учун иккитадан жуфт бўлиб дўст тутининглар», дердилар. Бу одат Аҳзоб сурасининг. «Китобуллоҳда қариндош-уруғлар (меросхўрликда) бир-бирларига жуда яқиндир», деган 6-оят нозил бўлгач, бекор этилди.

08:05 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...