11 Рамазон
1447
Мунофиқлар
Ҳақиқатни кўрмайдиган мадиналик араблардан бир гуруҳи яҳудийларнинг Ислом динига қарши курашини қўллаб-қувватлашди. Улар жон сақлаш учун кофирлигини сир тутишарди. Расулуллоҳнинг ҳижрат қилишларидан илгари мадиналикларга оқсоқол бўлишга номзоди кўрсатилган Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул Хазражий мана шу мунофиқлар тўдасига бош эди. Мусулмонларга кофирлардан кўра мунофиқлар кўпроқ зарар етказиши турган гап. Улар мусулмонларнинг орасида юргани учун ички сирларидан воқиф бўлишар ва бу гаплардан яҳудий ва бошқа дин душманларини дарров воқиф этишарди. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг ичида қандай нияти борлигини Худога солиб, фақат зоҳирий жиҳатига қараб муомала қилсалар-да, бу кимсаларга сира ҳам ишонмас эдилар. Расулуллоҳ заруратдан бирон жойга кетсалар, Мадинада иш юритиб туриш учун ўз ўрниларига ансорлардан бировни қўйиб кетар, бундай масъулиятли вазифага мунофиқларни яқин йўлатмас эдилар. Мабодо бундай имкониятга эга бўлиб қолишса, улар мусулмонларга жуда кўп зарар етказишини яхши билардилар. Бу нарса Ислом йўлида заҳмат чекаётганларга иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар билан қандай муомала қилиши кераклигига яхши ибратдир.
01:15 / 27.06.2020
2741
Аввалги мақола
Мадиналик яҳудийлар
Мақолалар
3154
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
128
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар