21 жумадул аввал 1446
Асирлар ҳақида кенгашиш

 

Мадинага етиб келишгач, Пайғамбар алайҳиссалом асирларнинг тақдири ҳақида кенгашиб олиш учун саҳобаларни ҳузурларига чорладилар. Умар ибн Ҳаттоб сўз олиб: «Эй Расулуллоҳ, булар пайғамбарлигингизга ишонмай, сизга қарши курашган, сизни юртингиздан ҳайдаб чиқарган кимсалар. Менга ўз қариндошимни, Ҳамзага қариндоши Аббосни, Алига жигари Уқайлни беринг, уларни ўзимиз ўлдирайлик. Мушрикларга сира шафқат йўқлигини билиб қўйишсин. Менингча, асирларнинг ҳаммасини қириб ташлаш керак. Уларнинг ҳаммалари Қурайш катталари, шу пайтгача биз улардан фақат ёмонлик кўрдик. Мана энди орани очди қилиб қўядиган пайт келди», деди. Саъд ибн Маоз билан Абдуллоҳ ибн Равоҳа унинг фикрини қўллаб-қувватлашди. Бироқ Абу Бакр уларни ёқламади «Эй Расулуллоҳ, булар ўз уруғ-аймоқларингиз. Аллоҳ таоло сизга нусрат ато этиб, қўлингизни баланд қилган экан, менингча, уларни ўлдириш ўрнига товон олиб, қўйиб юбориш керак. Товон пули кофирларга қарши курашимизда кунимизга ярайди. Мабодо мана шу мурувватингиз туфайли уларнинг қалблари юмшаб иймонга келишса, суянчиғингизга айланиб қолишлари ҳеч гап эмас», деди.

Бу фикрларни эшитгач, Расулуллоҳ дедилар: Парвардигор баъзи бировларнинг кўнглини сутдан ҳам оқ, пахтадан ҳам юмшоқ, баъзиларникини эса тошдан ҳам қаттиқ қилади. Эй Абу Бакр, сен юмшоқ кўнгил Иброҳимга ўхшайсан. У ўз фазлини намоён этиб бундай деган эди: «Кимки менга эргашар экан, у менинг динимдадир, кимки менга осийлик қилар экан, сен, шубҳасиз, (унга) мағфират қилишга ва марҳамат кўрсатишга қодирсан». (Иброҳим сурасининг 36-ояти). Эй Умар, сен худди Нуҳга ўхшайсан, у кофирни дуоибад қилиб: «Парвардигорим, ер юзида бирорта кофир зотини қўймагин», деган эди. (Нуҳ сурасининг 96-ояти)  Пайғамбар алайҳиссалом ҳар иккала саҳобани мақтагач, Абу Бакрнинг фикрини ёқладилар, чиндан ҳам айни вақтда, қандай йўл билан бўлмасин, Ислом динини кенг ёйиш, моддий ва маънавий куч йиғиб, мушрикларни мағлуб этиш керак эди. Биз ҳозир йўқсилмиз, шунинг учун асирларни товон олмай қўйиб юбормаслик керак». Бу қарордан хабар топган мушриклар анча енгил тортишди. Ўлганлар учун аза очиб, бир ой мотам тутишгач, токи улар учун интиқом олмагунча кўз ёши тўкмасликка аҳд қилишди. Мусулмонлар кўп пул сўрамасин, деган ўйда асирларни қутқариб олишга шошилмаслик керак, деган тўхтамга келишди.
23:25 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Катта Бадр ғазоти
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...