21 жумадул аввал 1446
«Сийрат » танловининг ғолиблари

 Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчаларингизни муборак Ийд Рамазон байрами ила қутлаймиз!

Рамазоннинг шукуҳли кунларининг ташрифи муносабати ила сайтимизда ўттиз  кун мобайнида олиб борилган Сийрат танловида иштирок этган барча азиз ва азизаларимизга ўз миннатдорчилигимизни  билдирамиз. Бу йилги танловимиз  ўтган  танловимизга нисбатан янада қизғин ўтди ва иштирокчиларнинг фаолликлари ҳамда илмга чанқоқликларини  ўзида намоён этди. Иштирокчиларимизнинг фаолликлари ҳамда Сийрат илмига бўлган қизиқишларининг  йилдан йилга ошиб бораётганлиги учун Аллоҳ таолога ҳамдлар айтамиз ва келгусида билимларини янада ривож топиб, такомиллашишига тилакдошмиз. Танловда иштирок этган барча қатнашчиларимиз билим ва имконият даражасида тўғри жавобларни йўллашга ҳаракат қилдилар. Энди эса мамнуният ила эътиборингизга танловимизнинг ғолиб ва ғолибалик сафидан ўрин олган иштирокчиларимизни ҳавола қиламиз!   Сийрат танлови ўрин  соҳиби  Гўзал Нажмиддинова. 2 ўрин соҳиби  Ғиёсиддин Болиев. 3 ўрин соҳиби  Гулрух Аҳмедовa   Танловимизда иштрок этган барча муҳтарам ва муҳтарама қатнашчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этган ҳолда келгуси танловларда омад тилаб қоламиз!

siyrat.uz

   
17:00 / 19.07.2015
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...