21 жумадул аввал 1446
Муқавқисга йўлланган мактуб

 

Пайғамбар алайҳиссалом Қайсар томонидан қўйилган Миср ҳокими Муқавқисга Ҳотаб ибн Абу Балтаъадан қуйидаги мазмундаги мактубни йўлладилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Қибтий*нинг каттаси Муқавқисга!

Тўғри йўлга эргашганларга салом. Мен сени мусулмон бўлишга даъват этаман. Мусулмон бўлсанг, жонинг омонда, Аллоҳ икки баробар савоб беражак, агар таклифимдан юз ўгирсанг, қибтийларнинг гуноҳи ҳам сенга юкланади. «Эй аҳли китоб, фақат Аллоҳга ибодат қилиш, унга ҳеч нарсани шерик келтирмаслик, яратган қолиб бир-биримизни Худога айлантирмаслик каби иккала томон учун ҳам муштарак ақидаларни ҳурмат қилайлик, дегин. Агар улар бундан юз ўгиришса, бизнинг мусулмон эканимизга гувоҳ бўлинглар», денглар. (Оли Имрон сурасининг 64-ояти.)

Ҳотаб Искандарияга бориб, мактубни Муқавқисга топширди. У мактуб билан танишиб чиққач: «Агар Муҳаммад ҳақиқий Пайғамбар бўлса, нега унга осийлик қилиб, юртидан ҳайдаб чиқарганларни дуойи бад қилмади?», деб сўради. Ҳотаб: «Сен биби Марямнинг ўғли Ийсо Аллоҳнинг элчиси эканлигига ишонасан-ку. Ўз халқи тутиб олиб Ийсони ўлдирмоқчи бўлганда, Яратган эгам уни ўз даргоҳига олиб кетган. Ўша пайтда Ийсо халқига ҳалокат тилаб дуойи бад қилдими?» деди. Унинг жавобидан мамнун бўлган Муқавқис: «Сен донишманд Зот томонидан юборилган ақлли одам экансан. Мундоқ разм солиб қарасам, Муҳаммад одамларни ёмон ишларга ундамас, яхшиликлардан эса қайтармас экан. У адашган сеҳргар ҳам, ёлғончи каззоб ҳам эмас экан. Унда яширин, ғайб сирларини, махфий ишларни билишдек Пайғамбарларга хос фазилатлар бор экан. Биз бу таклифлар ҳақида ўйлаб кўрайлик», деди ва Расулуллоҳга қуйидагича жавоб мактуби ёзди:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қибтийларнинг каттаси Муқавқисдан Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салом!

Мактубингни ўқидим. Унда баён этилганларни ва нимага даъват этаётганингни тушундим. Мен пайғамбар келишидан воқиф эдим, уни Шомдан чиқади, деб ўйлардим. Юборган элчингни иззат-икром билан кутдим, сенга қибтийлар орасида катта нуфузга эга икки канизак, кийим-кечак, минишингга бир хачир жўнатяпман, вассалом».

Бу канизаклардан бири Морияни Пайғамбар алайҳиссалом никоҳларига олдилар, ундан ўғиллари Иброҳим туғилди; иккинчи канизак Ҳассон ибн Собитга берилди. Муҳавқис эса мусулмон бўлмай қолаверди.

____________________

*Қибтий — Мисрдаги қадимий миллат номи. Бу ерда бутун мамлакат кўзда тутилган.
01:16 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...