2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Нажошийга йўлланган мактуб

 

Пайғамбар алайҳиссалом Ҳабашистон подшоси Нажошийга Амр ибн Умайя Зумарий орқали қуйидаги мактубни жўнатдилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳабашистоннинг каттаси Нажошийга салом!

Аллоҳ шундай мақтовга сазоварки, ундан бошқа бирон илоҳ йўқдур. Аллоҳ бутун коинотнинг эгаси, айб-нуқсонлардан ҳоли, мўминларга саломатлик бахш этгувчи, уларни азобдан асрагувчи, жамики нарсаларни бошқарувчи Зотдир. Ийсо Марямнинг ўғли Аллоҳга мансуб руҳ ва Аллоҳнинг Марямга ато этган сўзидир. Аллоҳ Ийсони дунёдан алоқасини узган Марямга марҳамат этди ва иффатли, покиза аёл ҳомиладор бўлди. Аллоҳ қудрат қўли билан Одамни яратгандек, Ийсони дунёга келтирди.

Мен сени шериги йўқ ягона Аллоҳга ишонишга, унга итоат қилишга, менга эргашишга, менга келган ваҳийларга иймон келтиришга даъват қиламан. Мен, Аллоҳнинг элчиси, сени ва халқингни Аллоҳга итоат этишга ундайман. Мен сизларга Аллоҳнинг амрини етказиб насиҳат қилдим, насиҳатимни қабул этинглар. Тўғри йўлга эргашганларга салом».

Нажоший мактубни олгач, элчини бениҳоя иззат-икром билан кутди. «Худо ҳақи, мен Ийсонинг Муҳаммад ҳақида хабар берганидан воқифман. Лекин Ҳабашистонда ёрдамчиларим оз, уларнинг сонини кўпайтириб, дилларини юмшатгунимча сабр қилгин», деди элчига. Амр илгари Ҳабашистонга келиб, қолиб кетган мусулмонларни Мадинага, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига таклиф этди. Муҳожирлар орасида Абу Суфённинг қизи Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг аёли Умму Ҳабиба ҳам бор эди. Исломнинг аввалида эр-хотин Ҳабашистонга ҳижрат қилган, бироқ кўп ўтмай Убайдуллоҳ гумроҳлашиб насроний динига кирган ва узоқ яшамай ўлиб кетган эди. Умму Ҳабиба Ҳабашистондалигида Пайғамбар алайҳиссалом Нажошийни вакил қилиб уни ўз никоҳига олдилар.
11:38 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...