2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Кисрога йўлланган мактуб

 

Пайғамбар алайҳиссалом Эрон подшоси Кисрога Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмий орқали қуйидаги мактубни юбордилар.

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Эроннинг каттаси Кисрога!

Тўғри йўлга эргашиб Аллоҳга ва Аллоҳнинг элчисига иймон келтирган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у шериги йўқ Зотдир, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, деб шаҳодат берган кишиларга салом.

Мен сени мусулмон бўлишга даъват этаман. Мен Аллоҳ томонидан бутун инсониятга юборилган Пайғамбарман. Мен тирик одамларни огоҳлантираман, сўзимни инкор этганларни Аллоҳнинг азобига учрайди, деб қўрқитаман. Мусулмон бўлсанг, жонинг омонда. Агар бош тортсанг, барча маъжусий*ларнинг гуноҳи сенга юкланади.

Кисро мактубга кўз югуртиргач, такаббурлик билан уни йиртиб ташлади. Бу хабар Пайғамбар алайҳиссаломга етиб борганда у киши: «Аллоҳ унинг подшоҳлигини яксон қилсин», дея дуо қилдилар. Чиндан ҳам кўп ўтмай Эрон подшоҳлиги таназзулга юз тутди. Кисро манманликни ҳаддидан ошириб, Ямандаги ҳокимига Пайғамбар алайҳиссаломни тутиб, ҳузурига олиб келишни буюрди. Бироқ у манфур ниятига етолмади. Ўғли Ширвайҳ отасига қарши бош кўтариб, Кисрони ўлдирди ва у Яманга одам юбориб, ҳокимни отаси буюрган ишдан қайтарди.

_________________

* Маъжусийлар — ўтга топинувчилар.
04:47 / 27.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...