Ибн Саййидиннас
3 йил аввал 2851 siyrat.uz
«Уюнул асар фи фунунил мағозий вашшамоили вассияр» асари муаллифи
Машҳур муҳаддис ва муаррих Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Саййидиннас ҳижрий 671 (мелодий 1273) йили Қоҳирада таваллуд топган. Илм талабида Искандария, Ҳижоз ва Шом юртларига сафар қилган. Қози Жамолиддин Абул Қосим, Шамсиддин ибн Қасталоний, Ибн Дақиқ Ийд, Ибн Асокир, Собит ибн Мушарраф, Абу Муҳаммад Зуҳрий каби олимлардан таълим олган. Имом Заҳабий унинг устозларининг сони мингга яқин эканини айтган. Ҳадис, фиқҳ, наҳв каби шаръий илмларда етук олим бўлиши билан бирга шоирлик ва хаттотлик борасида ҳам катта истъдод соҳиби бўлган. Китоблари: «Уюнул асар фи фунунил мағозий вашшамоили вассияр»(2 жуз); «Нурул уйун»; «Бушрол лабиб фи зикрол ҳабиб»; «Таҳсийлул исоба фи тафзийлис саҳоба»; «Ал-мақоматул алия фи кароматил жалия»... Олим ҳижрий 734 (мелодий 1334) йили Қоҳирада вафот этган.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Муҳаммад Солиҳий
Мавзуга оид мақолалар