2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Хайбар урушининг ниҳояси

Мусулмонлар бир неча кунлаб давом этган кучли қамал ва шиддатли урушлардан кейин Хайбар қўрғонларини бирин-кетин фатҳ қилдилар. Охири келиб, яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сулҳ талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўчириб юборишни ирода қилдилар. Улар бўлса:
«Эй Муҳаммад! Бизни шу ерда қолдир. Биз бу ерларни тузатиб, экин экайлик. Бу ишни сизлардан кўра биз яхши адо этамиз», дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг деҳқончилик ёки боғдорчилик қилишга вақтлари ҳам, ўринларига ишлайдиган хизматчилари ҳам йўқ эди. Шунинг учун чиққан ҳосилни тенг бўлиб олиш шарти ила яҳудийларнинг Хайбарда қолишларига келишилди.
Ҳар йили ҳосил тўпланганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳуни юборар эдилар. У киши бориб, ҳосилни тенг иккига бўлар ва яҳудийларга «Хоҳлаган томонингизни олинглар», дер эди. Яҳудийлар бундай адолатдан қойил қолишиб, «Осмону ерларни қоим қилган нарса ҳам шу ўзи», дер эдилар.

12:40 / 18.04.2012
Аввалги мақола
Аъробий ҳодисаси
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...