22 жумадул аввал
1446
Холид – аскарбоши
Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан кейин мусулмонлар ўзларига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни аскарбоши этиб сайладилар. Энди байроқ Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қўлига ўтди. У киши ўта шижоатли ва ҳикмат билан иш юритадиган тадбиркор шахс эди. Айниқса, уруш сирларини жуда яхши билар эди. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу жанг қила бориб, аста-секин Ислом лашкарининг жануб томон силжишини йўлга қўйди. Душман эса шимол томон силжий бошлади. Қоронғи тушди. Одамлар урушни тўхтатишди. Икки томон ҳам дам олишни афзал кўрди.
Качаси Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу кўпчилик жангчиларни Ислом лашкари турган жойнинг орқа томонига, турли жойларга ўрнаштирди. Кейин уларга худди орқадан мадад кучлари етиб келгандек овоз чиқаришни амр қилди. Жангчилар ўз амирларининг амрини аъло даражада бажардилар.
Шу билан бирга, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу яна бошқа бир ҳарбий ҳийла ҳам ишлатди. Аскарнинг ўнг томонини чап томонга, орт томонини олд томонга алмаштирди. Эрталаб румликлар тамоман бошқача аскарларни кўрдилар.
Румликлар ичида «Мусулмонларга мадад кучлари етиб келибди», деган шов-шув тарқалди. Уларнинг кўнглига қўрқув тушди. «Буларнинг уч мингтасининг иши кечаги кўрганимиз бўлса, мадад кучи келганидан кейин кўрадиганимизни кўрар эканмиз-да», деб қўрқиб қолдилар. Бу қўрқув уларни мусулмонларга қарши ҳужум бошлашдан тўсди. Шундай қилиб, Аллоҳ мусулмонларни сақлаб қолди.
05:31 / 27.06.2020
2844
Аввалги мақола
Мўъта ғазоти
Мақолалар
2325
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар