2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Жангнинг хабари

Узоқ-узоқларда жанг олиб бораётган Ислом лашкарининг хабари ўша вақтнинг ўзида Мадинаи Мунавварада тарқаб турар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварадаги саҳобаларига Мўътадаги жанг майдонида бораётган тўқнашув ҳақида бирма-бир хабар бериб турар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида турганларга: «Байроқни Зайд олди. У мусибатга учради. Байроқни Жаъфар олди. Бас, у ҳам мусибатга учради. Энди байроқни Ибн Равоҳа олди. Бас, у ҳам мусибатга учради», дер ва кўзларидан дув-дув ёш тўкилар эди. Сўнг «Ниҳоят, байроқни Аллоҳнинг қиличларидан бири олди ва нусрат келди», дедилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ибн Абу Толиб ҳақида: «Аллоҳ унинг икки қўли бадалига икки қанот берди. Улар билан у жаннатда учиб юради», дедилар. Шунинг учун ҳам Жаъфар розияллоҳу анҳу «Икки қанот соҳиби» деб аталадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфарнинг хотинига: «Менга Жаъфарнинг болаларини олиб кел», дедилар. Улар ҳозир бўлганларида қучиб, ҳидладилар ва кўзларидан дув-дув ёш тўкиб туриб, Жаъфар розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлганларини хабар қилдилар. У Зот ўз аҳлларига: «Жаъфар аҳли учун таом тайёрланглар, уларни машғул қиладиган нарса келди», дедилар. Ҳазратнинг юзларини маҳзунлик қоплаб олган эди.

13:36 / 18.04.2012
Аввалги мақола
Холид – аскарбоши
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...