23 жумадул аввал 1446
Вафот

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажини адо этиб, Арафотда турар эканлар, Аллоҳ таоло у Зотга «Моида» сурасидаги: «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», оятини нозил қилди (3-оят). Ушбу оят нозил бўлганда баъзи катта саҳобалар йиғладилар. Улардан нимага йиғлаётганлари сўралганда «Ҳар бир нарса камолга етгандан сўнг нуқсони бўлади. Бу нуқсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашувларидир» деган гапни айтдилар. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам ҳажда юриб, «Бу йилдан кейин сизлар билан учрашмасам керак» деган эдилар. Бунинг устига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак умрлари охирлаб қолганининг бошқа аломатлари ҳам кўриниб қолган эди. Одатда ҳар йили Рамазонда у Зот ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Ўша йили эса одатдан ташқари йигирма кун эътикоф ўтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили бир марта – Рамазонда Қуръони Каримни Жибрийл алайҳиссаломдан ўтказиб олар эдилар. Ўша йили икки марта ўтказдилар ва бу ўзларининг ажаллари ҳозир бўлганининг аломати эканлигини таъкидладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасарруфларида ва гап-сўзларида ҳам сафарга ҳозирлик аломатлари сезилиб қолди. У Зот Уҳуд шаҳидларига қайтадан жаноза ўқидилар. Шунингдек: «Мен умматимнинг фаратиман. Ҳеч менинг (вафотим)га ўхшаш мусийбатга учрамаслар» дедилар ва яна шу маънодаги ҳадисларни айтдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг беш куни қолганда ҳаждан қайтиб келдилар. Янги ўн биринчи ҳижрий йилнинг биринчи ойи – Муҳаррам ҳам ўтди. Софар ойининг охирига келиб, душанба куни хасталиклари бошланди. Хаста бўлишларига қарамай, Шом тарафга Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бошлиқ сария юборишга аҳамият бердилар. Бу сария жўнамасдан олдин у Зотнинг хасталиклари оғирлашиб қолди. Ҳоллари келмай қолганда жамоат намозига Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг имом бўлишини ихтиёр қилдилар.

15:25 / 18.04.2012
Аввалги мақола
Видолашув ҳажи
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...