Ҳозир энди биз сизлар билан улуғ саҳобий Исломга қириб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Мадинага хижрат қилган ва Бадр шаҳидларидан бўлган Абу Салама ўғли Умар ҳақида сўзлашамиз.
Абу Салама шаҳид бўлган чоғида унинг ўғли Умар уч ёшлар атрофида эди. Унинг яна бошқа уч фарзанди ҳам бўлган. Онаси Умму Салама эса эри шаҳид бўлганидан сўнг барча сайи ҳаракатини болаларини таълим ва тарбияси учун сарф қилишга қарор қилган эди.
Шунингдек у бошқа турмушга чиқмасликка ҳам қарор қилганди. Чунки у эрини жуда севар ва эрини одамларнинг энг яхшиси, ўзи ва болаларига нисбатан яхши хулқли бўлгани учун уни энг яхши киши деб биларди.
Бунинг устига болалари кўп бўлса, ким ҳам унга уйланиб, тўртта болани боқиб, уларга нафақа қилишни ўз зиммасига оларди?
Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болаларини тарбия қилишишда, болаларига кафил бўлиб, уларни парвариш қилишда унга ёрдам беришни истадилар.
Умму Саламага оғиз солиб, уйландилар. Уни ва болаларини парваришлаб, уларга ғамхўрлик қилишда давом этдилар. Болалариннг энг кичиги Умар бўлиб у Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одоб ва гўзал хулқни ўргатишларига харис эди. Шулардан бири: Кунларнинг бирида овқатланиш учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ўтирди. Шу пайт унинг кичик қўлчалари идишнинг гоҳ ўнг, гоҳ чап тамонларига, гоҳ ўртасига узатилса, гоҳ идишдан ташқарига чиқиб кета бошлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса меҳр ва шафқат билан боқиб турардилар. У кичик бўлгани учун ҳеч ким унга таом одобини ўргатмаган эди. Севикли Пайғамбаримиз, соллаллоҳу, алайҳи ва саллам, у билан нима қилдилар?
Унга: Эй болакай иштахамни бўғдинг, ортиқ сен билан овқатланишни истамайман, дедиларми?
Ёки бўлмаса, унинг онасига: Мана бу болангни олгинда, ўзи ёлғиз бошқа идишдан есин, дедиларми?
Ёки таомни ташлаб, ўринларидан туриб кетдиларми?
Буларнинг бирортаси бўлмади, балки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Эй болакай, Бисмиллаҳни айтгин, ўнг қўлинг билан ва олдингдан егин, дедилар.
Шу тарзда Умар таомга тўғридан тўғри ташланиб кетмай Бисмиллаҳ билан бошлашни, одатда таом учун хосланган ўнг қўли билан ейишни ва шунингдек роҳатланиб ейиш учун таомни ўз олдидан ейишни ўрганди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ёмон гап айтмадилар ва Умарнинг қилган ишини юзига солмадилар.
Балки унга юмшоқлик ва меҳр билан ўргатдилар.
Умар Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадонларида тарбия топишда давом этди ва улардан дин ишларидан кўпини ўрганди. Умар Ибн Абу Саламанинг ёши еттида эканида у эркак ва аёлларга намозларида имом бўларди эди. Бу эса унинг фақиҳ ва Қуръонни ёд билувчироқ эканидан эди. Нима учун ҳам шундай бўлмасин. Ахир у нубувват хонадониннг оғушида тарбия топганларданку. Хаттоки ундан ривоят қилинишича унинг кийими кичикна бўлиб, намозда сажда қилаётганида аврати очилиб қоларкан. Аёллар кулишиб: Қориларингизни авратини бизлардан беркитмайсизларми? дейишар экан.
Шундан сўнг мусулмонлар у учун баданини ёпадиган кийим олиб берадилар.ваУ имом бўлиб намоз ўқиб берарди Умар бу кўйлак учун жуда хурсанд бўлади.
Мана бу Умар ибн Абу Саламанинг ўзи риовят қилган қисса. У айтади: Мен отлиқларга йўлиқиб қолган пайитимда қавмим қарасалар мендан кўра яхшироқ Қуръон ўқийдиган одам йўқ экан. Мени ўзларига муқаддам (имом) қилдилар ва мен ўшанда олти ёки етти ёшларда эдим. Эгнимда чўпоним бўлар эди. Саждага борган чоғимда қисқариб, авратим очилиб қоларди, шунда аёллар ҳаё қилишиб: “Қориларингизнинг устини беркитсангизлар бўлмайдими”, деб айтардилар. Сўнгра менга бир кўйлак сотиб олиб бердилар. Мен унга хурсанд бўлганимдек бошқа ҳеч нарсага бунчалик хурсанд бўлмаган эдим.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот қилганларида Умар ўн ёшлар чамасида эди. У Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўн иккита ҳадис ривоят қилган.
Ҳозир энди эй болажонларим
Жамоат билан бўлганингизда таом одобларига риоя этасизларми? Ёлғиз бўлганингиздачи?
Агар кичик укангиз сизнинг ҳузурингизда Умарга ўхшаб таом егудек бўлса, нима қиласиз?
Ҳабибинггиз Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандай сифатлайсан. Набийнинг (алайҳиссалом) ушбу қиссадаги ишларини қандай баҳолайсан.
Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нимани ўргандинг?
* Агарда ёнимдаги киши биронта хато қилгудек бўлса мен уни ноқулай аҳволга солмай, унга ғазаб қилмай тўғри йўлни кўрсатаман.
* Ёнимдаги кимсага уни мен ёқтирмаслигимни сездирмасман. Балки менга унинг феъли ва тасарруфи маъқул эмаслигини унга тушунтираман.
* Ўзимдан кичикларга таом одобларини ўргатаман?