Сен Зайд ибн Хориса ҳақидаги қиссани ўқиган пайтингда, у сени ҳайрон қолдирган эди. Энди мана буниси эса сенга яна ҳам ажабланарлироқ бўлади. Бола ўз ота-онасиникидан бошқа кишиникида туришни яхши кўришлиги бу ҳозирги кунимиздаги болаларда ҳам баъзан содир бўилб турадиган ишдир. Лекин она ўз боласини бировнинг уйига ҳадя қилиб юбориши бу жуда ғайриоддийдир. Лекин агар бу уй Набий алайҳиссаломнинг хонадонлари бўлса-чи? Унда бунинг ҳеч қандай ҳайратланарли жойи қолмайди.
Қани айтингларчи, бизлардан қайси биримиз у Зотнинг борлигини ва ўзига яқинлигини билса-ю, болаларининг тарбиясига аралашувини, улар билан ўтиришини, узоқ вақтларини у Зотдан ўрганиш билан ўтказишни ва у Зотни яқиндан кўришни орзу қилмайди, дейсиз?
Албатта, бу меҳрибон она Умму Сулайм бинти Малхон Ансориядир. Унинг Анас ибн Молик исмли ўғли бор эди.
У боласини қаттиқ яхши кўрса-да, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган севгиси ундан-да кучлироқ эди. Шунинг учун у ўғлининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлдош бўлиши ва у Зот билан ҳамнафас бўлиши учун ўзидан ажраб туришини истади. Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўғли Анас у кишиниг истакларини бажариши учун бирга бўлишини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиб, буйруқларига бўйсунишини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса унга таълим бериб, динни тушунтириб, яхшиликни ўргатишларини илтимос қилди.
Ўша вақтларда Анас ўн ёшда эди.
Агарда сен унинг ўрнида, унинг замонида бўлганингда бунга рози бўлармидинг? Нима учун? Энди бундан сўнг Анас билан нималар содир бўлганини кўргин-чи.
Дарҳақиқат, онаси уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиши ва у Зотнинг ёнларида бўлиши учун бериб юборди ва, бу менинг котиб, яъни ёзишни биладиган ўғлимдир, деди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан унинг учун дуо қилишларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Аллоҳим, унинг молини ҳам, зурриётларини ҳам кўп қилгин ва унга берган нарсаларингни баракали қилгин», деб дуо қилдилар.
Анас Расулуллоҳг соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилди: соҳибини уйидан чақириб кел, мана бу нарсаларни масжидга ташлаб кел, садақани етказиб бер ва шунга ўхшаш ишлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳизматкорлари ҳозирги замон тушунчасидаги ҳизматкорлар эмасди.
Келинглар, энди Анаснинг ўзига қулоқ солайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қандай муомалада бўлганликларини бизларга ривоят қилиб берсин.
Анас айтади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим ва ҳеч қачон у Зот менга «уф» демадилар ва: «Нима учун буни қилдинг?» ёки: «Нима учун буни қилмадинг?» демадилар (Термизий ривояти).
Яъни уни бу йўл билан урушмадилар ҳам, айбламадилар ҳам.
Кел, энди у Зотнинг муомалалари қандай бўлганини кўрамиз.
Шундай қилиб, Ҳабиби унга гўзал муомала қилардилар ва унга меҳрибонлик кўрсатардиларр. Унга тушунтирардилар. Қилган иши учун ҳам, бирон ишни қилмагани учун ҳам ғазабланмадилар. Аксинча, юмшоқ муомалада бўлиб, унинг ҳақига дуо қилардилар.
Анаснинг ҳикоя қилишича бир куни уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳожатлари учун юборадилар. Шунда Анас: «Аллоҳга қасамки, бормасман», деди. Лекин ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга буюрган заҳотлариёқ борадиган эди. Бормаслигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганида у Зот сукут қилдилар ва на гапирдилар ва на раддия қиладилар. Анас ташқарига чиқиб кетди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетдилар. Озгина вақт ўтгандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўчадан ўтиб кетаётиб қарасалар, Анас болалар билан кўчада ўйнаб юрибди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ чеҳра билан кулган ҳолда унинг қулоғига: «Эй Унайс (Анасгинам), мен буюрган ишга бордингми?»дедилар.
Қаранглар ,эй суюклиларим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас билан муомалалари қандай эди? Қаранглар: талабларини бажармасликка қасам ичган бола билан қандай йўл тутдилар. У Зот ундан фақат илтимосларини бажаришини талаб қилмадилар, балки уни эркалатиб чақирдилар.
Нима учун энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анасга дўстларининг олдида эмас, қулоғига пичирлаб гапирдилар? Албатта, у Зот Анаснинг ўз дўстлари олдида яхши кўринишда номоён бўлишига харис эдилар ва у ҳақида яхшиликни билишларини истардилар (яхши фикрда бўлишларини истардилар).
Энди Анас уларга нима жавоб қайтарар экан? Тезда бориб келармикан?
Ҳа, дарҳақиқат, Анас хурсанд бўлганча:«Эй Аллоҳнинг Расули, иншааллоҳ, тезда бориб келаман, дея чопиб кетади. Анас онаси ва укаларининг олдиларига ҳам кўп бориб турар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ахён-ахёнда Умму Сулайимни зиёрат қилар ва Анаснинг уйида намоз ўқир ва уйнинг эгалари у Зотнинг орқаларида намоз ўқирдилар.
Анас айтади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар. Бир куни улар мени ҳожатлари учун юбордилар. Мен эса «Аллоҳга қасамки, бормасман», дедим ва ичимда эса менга буюрган захотлариёқ бораман дедим. Анас сўзида давом этиб:«Буюрганларида йўлга чиқдим ва бозорда ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдим ҳамда мен ҳам улар билан ўйнашга тушиб кетдим. Бир пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқа гарданимдан ушладилар. Мен уларга қарадим ва улар кулиб: Эй Унайс (Анасгинам), мен буюрган ишга бориб келгин? дедилар. Мен: «Ҳа, бориб келаман, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
Келинг энди, эй болаларим, Анаснинг бундан кейинги ҳаётини кузатамиз. Дарҳақиқат, унинг намози Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига ўхшаш эди. Нима учун бундай бўлмасин. Ахир Анас у Зотнинг дўстлари, кузатиб турувчи ҳамроҳлари эди
Анас узоқ умр кўрди ва саҳобаларнинг энг охиргиси бўлиб вафот этди. Унинг болалари ва набиралари кўпайиб юздан ошиб кетдилар. Шунингдек, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки минг икки юздан (2200) ортиқ ҳадис ривоят қилган. Уларни баъзи муаллифлар жамлаганлар ва икки минг икки юз саксон олти (2286) ҳадисга етган.
Мана бу Набий алайҳиссаломни севган кишининг оқибати ва эришган мукофоти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни эъзозладилар ва Аллоҳ азза ва жалла ҳам уни эъзозлади .