20 жумадул аввал 1446
Иккинчи фасл. Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом, издошларингиз сизни шунчалик яхши кўрадилар

Ана энди, эй ўғилчам, Набий алайҳиссалом сени қандай яхши кўришларини билиб ҳам олдинг. У Зот  сенинг нафақат ота-онангга, балки барча одамларга сен билан юмшоқ ва меҳрибонлик билан муомала қилишлари борасида васият қилганлар.

Буни билиш учун сенга у Зотнинг бу сўзлари  кифоя қилади. У Зот алайҳиссалом: «Кичкларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизни улуғламаган бизлардан эмасдир», дея марҳамат қилганлар. У Зотнинг сенга бўлган муҳаббатлари фақатгина  мусулмонларга насиҳат қилинадиган сўзларда бўлиб қолмасдан, балки  ўзлари ҳам болалар билан гўзал муомала қилувчилар учун намуна эдилар. У Зотнинг йўллари ва ишлари мен сенга ўша замонларда содир бўлган ҳодисалардан айтиб берганларим орқали маълум бўлди.

Ана кўрдингизми, эй болажонларим, болаларнинг у Зотни қандай яхши кўришларини, у Зот томон бир-бирларидан ўзиб. орқаларига опичлаб олиб, уларни яхши кўришлари ҳақида қўшиқ куйлашларини. Шунингдек,  у Киши билан ўтиришни бошқалар билан бирга ўтиришдан қандай афзал кўришларини ва қандай қилиб у Кишиниг истаклари муҳаббат ва бўйсуниш билан сўзсиз бажариладиган буйруққа айланганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақларидаги ёмон сўзларни улар  кўтара олмаганликларини кўрдингизми?

Шундай қилиб, болалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрдилар. Уларнинг ичида бор бўлган болани  таниб олдинглар ва сен ҳам эй меҳрибон қалбли ва доно жажжигинам,буларнинг барчасига гувоҳ бўлдинг.

***

Қандай қилиб Аллоҳ ва унинг Расули учун бўлган муҳаббатинг собит бўлишини, шунингдек,у Зот билан бирга бўлгандагина ҳақиқий саодатга эришиш мумкинлигини билдинг.

Сен у Зот билан ҳақиқатдан дўст, ҳамроҳ ва қўшнии бўлиб у киши билан бирга ўйнашни истайсанми?

Яна сен у Зот алайҳиссалом ҳақиқатдан ҳам сен билан суҳбат қуришларини, жаннатдаги қасрларида сен билан ҳамроҳ бўлишларини истайсанми?

Ундай бўлса,билиб қўйгинки,эй ўғилчам ва сен ҳам эй қизалоғим, фақатгина орзу қилишнинг ўзигина инсоннинг муродига етиши учун кифоя қилмайди. Қанчадан қанча инсонлар муваффақиятга ва устунликка эришишни орзу қиладилар. Лекин улар бу орзуларига олиб борувчи амалларни қилмайдилар. Уларни қандай васфлайсан? Албатта амал қилиш лозим бўлади.

Энди мен сенга амал қилишингга ёрдам берадиган баъзи нарсаларни, ўргатаман. У ҳабибинг Муҳаммадсоллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидир.  Сен билан у Зотнинг вафотлари ўртасида қарийб бир минг тўрт юз йилдан ошиқроқ вақт ўтган бўлса-да,сенинг қай аҳволда эканингни билардилар. Улар бизларга суннатларидан у кишининг йўлларини мустахкам тутишимизда бизларни собит қиладиган ва бизларга ёрдам берадиган нарсани қолдирдилар. Энди сизлар у Зотнинг сўзларига қулоқ солинглар: у Зот алайҳиссалом ўзларига нисбатан муҳаббатли ва ёрдамларига шоҳид бўлган саҳобалари орасида ўтирган бир пайтларида : «Мен ўз дўстларимни кўриш орзусидаман», дедилар. Шунда саҳобалар: «Бизлар сизнинг дўстларингиз эмасмизми?» дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом:« Сизлар менинг саҳобаларимдирсизлар, лекин биродарларим эса мени кўрмасдан туриб менга иймонкелтирганлар», дедилар.

Ана энди қониқдингизми эй болаларим. Албатта сизлар у кишиниг муштоқ бўлган ва сизлар билан учрашишни орзу қилган суюклиларидирсиз. Бу эса фақат у Зотга иймон келтириш,  тасдиқ этиш, ишларини яхши кўриш, сўзларига итоат қилиб, амалга ошириш ва маслаҳатларига қулоқ солиш билан булади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, балки сен у Кишининг исмини тилга олиб, уларга саловат айтишинг билан сенга жавоб қайтариш орқали сен билан боғланадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «“Кимда ким менга салом айтса, унинг саломига алик олишим учун Аллоҳ таоло руҳимни қайтариб туради»” (Абу Довуд исноди саҳиҳ билан ривоят қилганлар). Яна шундай ҳам дейдилар: «“Қиёмат кунида одамларнинг афзали менга кўп саловат айтганларидир»Термизий ҳасан ҳадис деганлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Бахил −  менинг исмим унинг олдида зикр қилинса-юменга саловат айтмаган кишидир  (Термизий ривояти, саҳиҳ ҳадис).

Энди сен,эй ўғилчам ва сен,эй қазалоғим, агарда сизлар Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламгасаловат айтсангизлар, улар сизларга жавоб қайтарадилар. Ва шунингдек,сизлар қайси бир маконда бўлишингиздан қатъи назар у Зотга айтган саломингиз етиб боради. У Зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга Заҳро салом йўлламоқда. Эй Аллоҳнинг Расули сизга Муҳаммад салом йўлламоқда» дейилади. Шундан сўнг улар сенга жавоб қайтарадилар.

Агар сенинг номингдан жуда кўп салом етиб борса,у Зот сени таниб қоладилар.

Эй болажонларим, агарда жаннатга Набийалайҳиссаломдан олдин ҳеч ким кира олмаслигини билсаларингиз,унда нима қиласизлар?

Албатта,у киши билан бирга биринчи кирувчилардан бўлиш учун олдинга ҳаракат қиласизлар. Лекин қандай қилиб? Фақатгина орзу биланми ёки амал биланми?

Албатта,жаннат эшиги олдида турган Ризвон фариштаси жаннатга кирувчи кишини жаннатнинг эшигини тақиллатаётганини эшитади ва «Ким у?» деб сўрайди. Бас,Набий алайҳиссалом: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, дейдилар. У эса: Дарҳақиқат,Парвардигорим фақат сенгагина жаннат эшигини очишимни менга амр этгандир, дейди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирадилар ва уЗОТ билан умматларидан солиҳ кишилар ҳам бирга кирадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Қиёмат кунида жаннат эшигига келаман. Уни очишларини сўрайман. Шунда унинг қўриқчиси «Сен кимсан?» деб сўрайди. Мен: «Муҳаммаддирман», дейман. У: «Зеро сендан олдин ҳеч кимга очмасликка буюрилгандим», дейди. (Албоний ҳадис силсиласи саҳиҳ деганлар).

19:52 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...