Бахрайн шаҳрининг кўчаларининг бирига болалар ўйнагани чиқдилар. Улар коптокларини ирғитиб, чавгон ўйини таёқчасини ўйнай кетдилар. Улар коптокни у ер, бу ерга улоқтириб хурсанд ва шодланиб турган пайтларида, қарасалар, бир киши ўтирибди. Лекин у оддий бир киши эмасди.
Шунингдек, у болаларнинг ҳурсандликлари ва уларнинг озор бермайдиган оддийгина ўйинлари учун хурсанд бўладиган солиҳ киши эмасди. Шу билан бирга у мусулмон ҳам бўлмаган киши бўлиб, уни мусулмонларни хурсанд, лаззатланган, кучли ва соғлом кўриш сиқилтирарди.
Болалар ўйнаб турган бир пайтларида копток ҳалиги кишининг олдига тушиб қолади. Ооҳ! Энди у нима қиларкин?
Бундан олдин сен билан ҳам ҳудди шунга ўхшаш воқеа юз берганми? Олдига копток тушиб қолган киши нима қилганди?
Йўқ, эй суюклиларим. Ҳалиги киши табассум ҳам қилмади, коптокни болаларга ирғитмади ҳам ва уларга келинглар, коптокни олиб кетинглар, демади. Балки у коптокни болаларга беришдан бош тортди. Болалар унга ялиндилар ва коптокни қаттиқ талаб қилдилар. Лекин у бундай қилишдан бош тортди. Улардан бир болакай келди ва ҳалиги кишининг ҳузурида қасам ичмоқчи бўлди. Бола халиги кишининг ўзини ҳам ва на унинг қайси динга эътиқод қилишини ҳам билмасди. У киши мусулмон эмас эди. Бола у кишига: «Сендан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам севгиси ҳаққи сўрайман, коптокни бизларга қайтариб бер», деди. Яъни «Агарда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрадиган бўлсанг,тўпни бизга қайтариб бергин», деди. Шунда ҳам ҳалиги киши коптокни қайтаришдан бош тортди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка кетди.
Болалар уларнинг Пайғамбарларини− суюклиларини сўкаётганини эшитгач, нима қилдилар?Дарҳақиқат уни таёқчалари билан ура кетдилар ва дўппослаганларидан ҳалиги киши ўлиб қолади. Бу воқеа Умар ибн Ҳаттобнинг ҳалифалик кунларида содир бўлганди. Бу иш борасида мусулмонлар фойдасига ҳукм қилинди. Умар ибн Ҳаттобга бўлиб ўтган воқеа етиб боради. Ислом учун шаҳарларнинг фатҳ бўлиши, мусулмонларни бойитадиган, уларни бахтли қиладиган ва уларга тақсимланадиган ғаниматлар ҳам Умар розияллоҳу анҳуни бунингчалик хурсанд қилмаганди. Умар розияаллоҳу анҳу:«Ҳозирда Ислом (юксалди) азиз бўлди. Албатта,Пайғамбар алайҳиссломни сўкканига болаларнингнинг жаҳиллари чиққан ва ўчларини олганлар»,деди.
Абдураҳмон ибн Абдулваҳоб ал Бобтинийнинг «Оталар болаларнинг тарбиялашда мурожат қилинадиган китоби».Муҳаммад Нур Сувайднинг «Набавий тарбиянинг манҳажи»).