12 рабиъул аввал 1447
«Муҳаммад» исмининг маъноси

Ҳар бир номнинг маъноси ва кўтарган юки бўлади. Хўш, биз севган «Муҳаммад» исмининг маъноси нима?

 «Муҳаммад»нинг маъноси – тўхтовсиз, тинимсиз, ҳамиша мақталадиган, яъни мақталаверади, мақталаверади ва яна мақталаверадиган[1]. Мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари жуда ҳам кўп, бутун фазилатлар эгаси.

Барча пайғамбарлар мақталадилар, аммо пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтовсиз мақталадилар. Барча пайғамбарларнинг мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари мавжуд, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламники эса ҳаммасиникидан кўра кўпроқдир. Барча пайғамбарлар фазилат эгалари бўлиб, умматларига намунавий, ибратли, комил инсонлар бўлишган, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўзларида бутун фазилатларни жамлаган ва қиёматгача келадиган бутун инсоният учун энг мукаммал гўзал намунали зотдирлар [2].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг ва мендан олдинги пайғамбарларнинг мисоли, худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагида бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб қойил қолишади ва: «Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганида эди!» дейишади. Мен ўша ғиштман, мен пайғамбарларнинг сўнггисиман», дедилар [3].

Пайғамбаримизнинг яна бир исмлари «Аҳмад»нинг маъноси эса Аллоҳ таолога кўпроқ ҳамд-мақтовлар айтувчидир.

Барча пайғамбарлар Аллоҳ таолога ҳамд-мақтовлар айтишган, аммо пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан кўра кўпроқ айтганлар.

«Муҳаммад» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг буюк ва машҳур исмларидир. Мусулмон бўлиш учун «Муҳаммад расулуллоҳ» дейиш керак, аммо «Аҳмад расулуллоҳ» деса, кифоя қилмайди [4].


[1] «Мавсуъатуд дифоъ ъан Росулиллаҳ» (2/276).

[2] Бадриддин Айний Ҳанафий, «Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий» (24/73); Муҳаммад ибн Абдул Боқий Зурқоний, «Шарҳуз Зурқоний ъала Муваттоил имом Молик» (4/558); Ибн Дурайд, «Ал-иштиқоқ» (1/2) ва бошқалар.

[3] Бухорий, Муслим, Термизий ва бошқалар ривояти.

[4] Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, «Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод» (1/410).

 
05:43 / 27.06.2020
Кейинги мақола
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06.05.2024 Батафсил...