Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг барчаси жаннатга киргувчидир. Фақатгина бош тортгани кирмайди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб бош тортади?» деб сўрадилар. «Ким менга итоат қилса, у жаннатга киради ва ким менга осий бўлса, дарҳақиқат, у бош тортибди», дедилар.
Энди сизларга, эй суюклиларим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи сўзлари ва амалларидан келтираман. Агар уларга амал қилиб, бошқаларга ҳам етказсанг, жаннатга кириш, уларнинг ёнларида ўтириб сенга хавзи кавсарларидан ичиришлари ва жаннатдаги боғларининг мевасидан сени таомлантиришлари ва шунингдек, сен билан суҳбатлашишларига сабаб бўлади..
** Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, суннатларига эргашиб, таомланиш борасида Умар ибн Абу Саломга қилган васиятларига амал қилади.
** Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, у Зотнинг ухлаш борасидаги одобларига эргашади, уйқу дуоларини ўқиб ётади ва ўнг тарафига қараб ухлайди.
** Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, мажлис одобларини, катталар билан сўзлашиш одобларини ўрганади ва катталарнинг ҳурматини жойига қўяди. Шунингдек, уларни каломда сўзларини бўлмайди.
** Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, ўз уйининг қайси бир хонасига киришидан қатъи назар, хоҳ у бировнинг уйи бўлсин, киришидан олдин изн сўрайди. Мадрасада эса синфга кирмоқчи бўлса, изн сўрайди ва кирган жойидаги каттаю кичикка салом беради.
** Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, илм талаб қилади ва у бунга худди ибн Аббос ва Суфён ибн Уяйна сингари ажр олишини билади.
**
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, у кишининг сўзларини яхши кўради. Қўлидан келганча, у кишининг ҳадисларини ёдлайди ва уни тушунишга уринади ва ундаги нарсаларга амал қилади
**
«Ким илм талабида бир йўлни тутса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилади».
Яъни масжидга борадиган йўлларнинг, мадрасага борадиган йўлларнинг, мактабга борадиган йўлларнинг. яъни манфаатли илм талаб қилиш учун қадам босадиган ҳар қандай йўлинг туфайли, Аллоҳ сенга жаннат йўлини осон қилади.
«Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, бас меҳмонини ҳурмат қилсин».
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, қариндош-уруғлик риштасини боғлайди ва ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши гап гапирсин ёки жим турсин» (Муттафақун айлаҳ).
«Мусулмонлар унинг қўлидан ва тилидан саломат бўлган киши мусулмондир» (Муттафақун алайҳ).
Яъни биродарлари ва дўстлари учун яхшиликни истайди ва атрофидагиларга на қўли ва на тили билан озор етказмайди (Сўкиш, ғийбат, уришмоқ каби).
«Сизларнинг энг яхшиларингиз, Қуръонни ўрганиб уни ўргатганларингиздир» (Бухорий ривояти).
Яъни Қуръон оятларидан ёдлайди, уларни уқади ва уни бошқага ўргатади.
«Ҳар бир яхшилик садақадир».
«Албатта, киши ўзининг дўстининг динидадир. Бас, ҳар бирингиз ўзининг дўсти ким эканига қарасин» (Термизий риовят қилиб ҳасан-ғариб ҳадис деганлар, Нававий исноди саҳиҳ деганлар. Ибни Таймиянинг «Иймон китоби»да ворид бўлган).
Яъни солиҳлар билан дўст тутинсин.
«Ким эрта ва кеч намозларини ўқиса, жаннатга киради» (Муттафақун алайҳ).
Яъни кимда ким бомдод ва аср намозларида давомли бўлса.
Шу тариқа ота-она боласи учун тушунарли маънога эга бўлган енгил ҳадислардан жумлани жам қилиб, унга ёдлатади. Бунинг учун унга совға тайин қилади ва бу орқали болалар ўртасида мусобақа руҳини уйғотади.
Болага зикрлар ва фазилатлар борасидаги китоблардан одобларни ўргатади?? Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, Унинг фазлу марҳамати билан бундай китоблар жуда кўпдир.
(Таом/ уйқу/ изн сўраш/ ҳадис/ каби)
Қадрли болажонларим, у Зот алайҳиссаломга саловат айтишни кўпайтиринглар
У Киши соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ўқигин ва у Кишининг катталар, кичклар, аёллар ва ҳайвонлар билан бўлган қиссаларини билиб олгин. Шунда у Зотга бўлган муҳаббатинг ва завқу шавқинг зиёда бўлади.
У Кишининг фазилатлари тараннум этилган шеърларни ёд олгин («Энг буюк инсон» деб номланган диск).
Дўстларингга ва яқинларингга Набий алайҳиссаллом ҳақларидаги қиссаларни айтиб бериш билан у кишига бўлган одамларнинг муҳаббатини зиёда қил.
Пайғамбарингни масхаралаган кишилардан ишлаб чиқариш махсулотлари ва товарларни отиб олмагин.
Журналарда, интернет сахифаларида ва мадрасанинг деворий газеталарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари билан таништирадиган иборалар ила иштирок этгин. Бу билан сен барча инсонларда, ҳатто кофирларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлишинг мумкин. Ҳабибингни одамларга таништирувчи одамга айланасан..
Дўстларинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вааллам ҳақларида мусобақалар ва топишмоқларни ўйлаб топ?