Муҳаббатимиз ва ишиёқимиз қадар
Пайғамбаримизнинг хулқи билан хулқланамиз
Содиқ ва ростгўй бўлгин
Энди сен ростгўй билан бирга бўлишни яхши кўрган бўлсанг, у каби ростгўй бўлгин. Шунда инсонлар ҳақинг бўлмаган нарсани ҳеч қачон олмаслигингни билиб сенга ишонадилар. Агарда сенинг олдингга бирон бир нарсани қолдириб кетсалар, у ҳолда сен изнсиз бировнинг нарсаларидан фойдаланмайдиган ишончли кишидирсан. Агар сен ўзинга алоқадор бўлмаган бирон бир гапни эшитиб қолсанг , ёки биров сенга бир сўзни сир деб айтса, уни ошкор этмайдиган хатарсиз кишидирсан. Сен ҳақиқий содиқ Зотни яхши кўрасанми? У ҳолда унингдек ҳақиқатгўй бўлгин. Албатта, ростгўйлик жаннатнинг калитидир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Албатта, тўғри сўзлик бўлишлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши тўғри сўзда давомли бўлар экан, у Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзилади». Албатта, ёлғончилик фужурга етаклайди ва албатта, бузуқлик дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзласа ва ёлғонни ихтиёр қилса, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи, деб ёзилади (Муттафақун алайҳ).
Бас, билингларки, эй қадрдонларим, албатта, ёлғон Аллоҳнинг наздида энг мазамматланган ва ёмон кўрилган сифатдир. Чунки Аллоҳ у ҳақида нима деб билиши ёлғончини ташвишга солмайди. Балки бўхтон тўқиган кишисининг иқобидан қутилиб қолиши уни ташвишга солади. Шу туфайли Аллоҳ уни ёмон кўради. Зеро мусулмонга Аллоҳнинг унга назари ва у ҳақида нима дейиши жуда муҳим бўлиши лозимдир.