11 рабиъус сони 1447
Омина онамизнинг дояси

 

Пайғамбаримизга бўлган муҳаббат туфайли у Pотнинг атрофларида турган ҳар бир кишини билгимиз, танигимиз келади. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида Омина онамизга ким доялик қилган эди?

 Айрим ривоятларда Ийсо алайҳиссаломнинг оналари покдомон Марям билан золим Фиръавннинг қўлида Мусо алайҳиссаломни улғайтирган Осиёдек мукаррама зотларнинг ҳозир бўлганлари айтилган. Аммо «Марям ва Осиё оналаримизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётган пайтда ҳозир бўлганлари» ҳақидаги ривоятни имом Суютий «Ал-хасоисул кубро» китобида (1/47): «Жуда ҳам мункар», деган.

Ҳақ гап эса Омина онамизга Шифо розияллоҳу анҳонинг доялик қилганларидир.[1] Онасининг исми Салмо, эрининг исми Авф, ўғиллари Абдураҳмон розияллоҳу анҳу ва Асвад розияллоҳу анҳу, қизи Отика розияллоҳу анҳолардир[2].

Оламлар сарварининг ёруғ дунёга ташрифида истиқболларига чиққан, бўлажак Gайғамбарни илк кутиб олиш шарафига муяссар бўлган Шифо бинти Авф розияллоҳу анҳони Аллоҳ таоло кейинчалик ҳам кўп яхшиликлар ила сийлади. Шифо ҳақ дин келганида уни қабул этди, байъатда қатнашди, бошқа мусулмонлар қаторида ҳижрат қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида вафот этди ва ўғли Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу жаннати эканига башорат олди. Пайғамбаримизнинг, айтиш жоиз бўлса, динимизнинг дояси бўлган Шифодан, унинг қилган хизматларидан Аллоҳ рози бўлсин.

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


[1] Ибн Касир, «Ал-бидоя ван ниҳоя» (2/264), «Ас-сийратун набавия» (1/207); Шайх Муҳаммад Хузарий, «Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» (1/5); Шайх Али ибн Нойиф Шаҳҳуд, «Мавсуъатул хутабил минбария» (2/107); Муаррих Ҳасан ибн Умар, «Ал-муқтафо мин сийратил мустафо» (1/3); Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, «Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод» (1/341); Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхонтўра), «Нурул басар»; Ҳасан ибн Муҳаммад Машшот, «Иноратуд дужо фи мағозий хойрил варо» (2/75); Иброҳим Ибёрий, «Ал-мавсуъатул Қуръония» (1/25).

[2] Муҳаммад ибн Саъд, «Ат-Табақотул-кубро» (8/248).

 
04:46 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Сийрат
Сийрат уламолари ва улар қолдирган мерос
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
14:02 / 26-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Аллоҳнинг ҳузуридаги энг афзал пайғамбар
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ ش...
14:10 / 25-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари
قَالَ اللهُ تَعَالَى: وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُم مِّن كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُّصَدِّقٌ لِّمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنصُرُنَّه...
16:17 / 22-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Сийрат илмининг тарихий манбалари
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади: 1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
11:28 / 17-сентабрь Батафсил...