20 жумадул аввал 1446
Уҳуд ғазоти

Бу жанг бўлишига сабаб, Қурайш катталиридан Бадр ғазотида ўлмай қолганлари мусулмонлардан ўч олишга ва кучли лашкар тайёрлаш учун Абу Суфённинг карвонидан молиявий ёрдам сўрашга келишдилар. Қурайшнинг барчаси ва атрофдаги қабилалар ҳам бу фикрга қўшилишди. Эркаклар мусулмонлар қаршисига борганда қўрқоқлик қилиб қочиб кетишдан уялишлари учун бир қанча аёлларни ҳам олдилар. Маккадан қарийб уч минг жангчи бўлиб чиқдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам воқеадан хабардор бўлгач, саҳобаларига маслаҳат солдилар ва уларга жангга чиқиш ёки чиқмасдан Мадинага бостириб кирсаларгина урушиш ўртасида ихтиёр бердилар. Баъзи ёши катта саҳобаларнинг фикри Мадинадан чиқмаслик бўлди. (Мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ҳам ана шундай фикрда эди. Лекин Бадрда жанг қилишга мушарраф бўлолмай қолган аксар саҳобалар чиқишга рағбат қилишди. Улар шундай дейишди: «Эй Расулуллоҳ, душман олдига биз билан бирга чиқинг. Улар бизни қўрқишди, заиф бўлишди, деб ўйлашмасин!..» Улар Расулуллоҳ   соллоллоҳу   алайҳи   васалламни кўндиришди. У Зот уйларига кириб, совутларини кийиб,    қуролларини   олдилар.    Кейин   ҳалиги саҳобалар биз Расулуллоҳни мажбурлаб қўйдик, деб пушаймон    қилишди    ва  у  Зот  уйларидан чиққанларида: «Биз Сизни мажбурлаб қўйдик, эй Расулуллоҳ,   бундай   қилмаслигимиз   керак   эди. Хоҳласангиз ,   қолишингиз    мумкин»,    дейишди. Шунда Расулуллоҳ сололлоҳу алайҳи васаллам: «Пайғамбар учун қачон у совутини кийса, то жанг қилмагунича ечиши дуруст эмас», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳижратларидан ўттиз икки ой ўтгач, шаввол ойининг еттинчиси шанба кунида саҳобаларидан минг чоғли киши билан Мадинадан юришни бошладилар. Йўлда кетаётганларида мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай бошлиқ уч юз аскар лашкардан ажралиб ортга қайтиб кетди. У қайтар экан шундай деди: «Менинг гапимга қулоқ солмади, фикри йўқ, ақлсиз ёшларга итоат қилди, ўзимизни бекордан-бекорга нега ўлдиришимиз керак экан?!»Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу уларнинг ортидан бориб: «Худо ҳаққи, Пайғамбарингизни ёрдамсиз қўйманг, жанг қилинглар», деб уларни жангта ундади. Лекин унинг чақирувига улар қулоқ солишмади. Уларнинг каттаси шундай деди: «Агар жанг қилишингизни билганимизда сизларга эргашар эдик, сизлар жанг қилмайсизлар, барибир». Имом      Бухорий      ривоят      қиладиларки, мусулмонлар мана бу ортга қайтаётганларнинг иши тўғрисида    ихтилоф     қилишди.     Бир    гуруҳ мусулмонлар:   «Уларга   қарши   жанг   қиламиз», дейишса, бошқа бири: «Уларни ўз ҳолига қўйинглар, кетаверишсин», дейишди. Бу ҳақда кейин Аллоҳ таолонинг ушбу ояти нозил бўлди. «(Эй мўминлар), нега сизлар мунофиқлар тўғрисида икки гуруҳга (бўлиниб  олдингиз?) Ахир,  Аллоҳ уларни  ўз қилмишлари    сабабли    (куфр    ва    нифоққа) қайтарди-ку?! Ёки сизларАллоҳ адаштирган кимсаларни Тўғри йўлга солмоқчимисизлар? Кимники Аллоҳ адаштириб қўйган бўлса, унинг учун бирон йўлни топа олмайсиз!» (Нисо сураси,88-оят.) Айрим саҳобалар яҳудлар билан мусулмонлар ўртасида бир-бирига ёрдам бериш тўғрисидаги мийсоқ - аҳд борлигига биноан улардан ёрдам сўрашни таклиф қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли ширкдан аҳли ширкка қарши ёрдам сўрамаймиз», дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобалари билан, яъни қолган етти юз жангчи билан Уҳуд яқинидаги майдонга орқаларини Уҳуд томонга қилиб, Мадина томонга юзланган ҳолатда жойлашдилар. Уҳуд тоғига эллик камончини қўйиб, уларга Абдуллоҳ ибн Жубайрни амир қилдилар. Уларга: «Мана шу жойингиздан қимирламасдан, бизни орқадан ҳимоя қилиб туринг, гарчи ғалаба қилаётганимизни кўрсангиз-да, бизга қўшилиб кетманг, ўлдирилаётганимизни қўрсангиз-да, бизга ёрдам беришга шошилманг», деб буйруқ қилдилар. Саҳобаларнинг ёшларидан Рофеъ ибн Ҳудайж, Самура ибн Жундаб кабилар (улар ўн беш ёшда эдилар) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жангда қатнашишга рухсат сўрадилар. У Зот уларнинг ёшлари кичкина бўлганлиги сабаб рухсат бермадилар. Шунда баъзи саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, Рофеъ яхши камончи, мерган», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жангда қатнашишга рухсат бердилар. Самура ибн Жундаб ҳам келиб: «Мен,валлоҳи, мана бу камончи Рофеъдан кўра кўчлироқ, моҳирроқман», деди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам унга ҳам жангда қатнашишга рухсат бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам бир қилични ушлаб шундай дедилар: «Мана бу қилични баҳаққи тутиб ишлатадиган ким бор?» Абу Дужона чиқиб: «Мен уни ўз ҳаққи билан - лойиқ бўлгандай ушлаб, ишлата оламан», деган эди, унга қилични бердилар. Абу Дужона бир узун қизил матони чиқариб, уни бошига ўради (ё ҳаёт, ё мамот учун урушмоқчи бўлган пайтда Абу Дужонанинг одати шундай эди, яъни бошига қизил салла ўраб олар эди) сўнг Абу Дужона сафлар олдида виқор билан -мутакаббирлик    билан    юриш    қилди.    Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу юриш Аллоҳ ёмон кўрадиган юришдир, фақат мана бу жойда    эмас»,    дедилар.    Яъни    фақат    жанг майдонидагина гердайиб, кибр билан юриш мумкин дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байроқни Мусо ибн Умайр розияллоху анҳуга бердилар. Мушрикларни ўнг қанотини бошқараётган Холид ибн Валид эди, чап қанотда Икрима ибн Абу Жаҳл эди. Икки томон жангни бошлади, уруш қизигандан-қизиди,  мусулмонлар  мушрикларга уларни лол қолдирувчи шиддат ва ғайратни кўрсатиб қўйишди. Яккама-якка   олишувчиларнинг   пешқадами   Абу Дужона, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Мусъаб ибн Умайрлар бўлишди. Байроқдор Мусъаб ибн Умайр Расулуллоҳ  соллоллоҳу   алайҳи   васалламнинг олдиларида ўлдирилди, кейин байроқни Али ибн Абу   Толиб   розияллоҳу   анҳу   олдилар.   Аллоҳ мусулмонларга   ўз   ғалабасини   тушираёзганди, мушриклар мағлуб бўлишларига амин бўлиб, ҳеч нарсага  қарамасдан  чекина бошлашди,  аёллари ўзларига ҳам бошқаларга ҳам ўлим тилаб қий-чув қилиб,      айюҳаннос      солишарди.      Уларни мусулмонлар   қувиб   борар,   етиб   олганларини ўлдирар, ўлжаларни қўлга киритиб борар эдилар. Буни кўрган тоғдаги камончилардан бир гуруҳи биз ҳам пастга тушамиз деб, айримлари эса тушмаймиз деб ихтилоф қилдилар. Уларнинг аксариси жанг пасайди, энди тушсак бўлади, деган гумон билан тушиб кетишди ва жанг майдонидаги дўстлари билан бирга ўлжалар йиға бошладилар уларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Жубайр эса тоғда оз саноқли камончилар билан қолдилар ва шундай дедилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларидан   чиқмайман,   мени   шу   ерда  тур деганлар, шу ерда тураман», дедилар. Холид ибн Валид тоғни бўшаб қолганига, у ердагилар озайиб қолганига кўзи тушиб,  отлиқлар  билан  орқага қайтди.   Чап   қанотдаги   Икрима   ҳам   ўзининг жангчилари билан Холидга эргашди. Орқа томондан боришиб тоғда қолган камончиларга ҳамла қилиб уларни   ҳам,   бошлиқларини   ҳам   ўлдиришди. Мусулмонларга ҳам кейин орқа тарафдан ҳужум қила бошлашди. Шу пайт мусулмонлар саросимага тушиб қолдилар, уларни қўркув қуршади, тартибсиз, палапартиш жанг килар эдилар, жуда кўп қурбонлар бўлди. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларигача етиб келишиб, у Зотни тошбўрон қилишди, пастки жағларига тош тегиб тишларини синдирди, юзлари ёрилди. Юзларидан оқаётган қонни артаётиб у Зот: «Роббиларига даъват қилган ўз Пайғамбарларининг юзини қонга бўяган қавм қандай нажот топсин?!» дер эдилар. Фотима розияллоҳу анҳо у Зотдан қонларни ювар, Али каррамаллоҳу важҳаҳу эса сув қуйиб турар эдилар. Бу сув қонни тўхтатиш ўрнига кўпайтираётганини кўргач, Фотима онамиз бўйрадан бир бўлак олиб уни ёқдилар, кулга айлангач, жароҳатга босишлари билан қон тўхтади. Шу аснода одамлар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдирилди деган гап тарқаб кетди. Бу гап баъзи мусулмонларнинг қалбига жуда қаттиқ қўрқув солиб, баъзи иймони заифларни шундай дейишгача олиб борди: «Расулуллоҳ ўлдирилган бўлса, бу ерда туришмиздан нима фойда бор», деб орқага қоча бошладилар.  Лекин Анас ибн Назирни бу гап қўрқитмади, балки шундай деди: «Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яшашингизнинг нима фойдаси бор?» деди-да, баъзи мунофиқ, иймони заифларга ишора қилиб шундай деди:«Аллоҳим, мен Сенга мана бу иймони заифлар айтаётган гаплардан покман, мен Сенга мана булар айтаётган нарсадан узр сўрайман», деди-да, қиличини кўтариб мушрикларга ҳамла қилди ва шаҳид бўлди, мана шу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофидаги саҳобалардан кўпчилиги мисли кўрилмаган фидокорликлар кўрсатдилар, жонларини бемалол, хотиржамлик билан қурбон қилдилар, уларнинг кўпчилиги шаҳид бўлдилар. Имом Бухорийнинг ривоятларига кўра Уҳуд жангида одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан тумтарақай бўлиб қочиб кетишгач, у Зот ёлғиз қолдилар. Шунда Абу Толҳа келиб, у Зотни ўз қалқони билан ҳимоя қилиб турди. Абу Толҳа кучли жангчи, мерган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг қилаётган қавмга қараш учун олдинга чиққанларида, Абу Толҳа айтар эди «Ота-онам фидо бўлсин Сизга, чиқманг, мана бу қавм отаётган ўқлардан бири келиб тегмасин, менинг кўксим Сизнинг кўксингиз олдида тўсиб турсин», деб қалқон бўлиб тўсиб турар эди. Кейин Абу Дужона ўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида қалқон қилиб турди. Найзалар унинг орқасига -белига кетма-кет сайилар, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мойил бўлган ҳолда - у киши томон эгилган ҳолда қимирламасдан турарди. Ундан кейин Зиёд ибн Ас-Сакан ўзини қалқон қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида у ҳам ўлдирилди. Уларнинг охиргиси Ибни Ҳишомнинг ривоятига кўра, Аммора ибн Язид ибн Сакан бўлди. У ҳам Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг то уни олган қаттиқ жароҳати тўхтатиб қўймагунича мушриклар билан жанг қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Уни менга яқинроқ келтиринглар», дедилар ва оёқларини унга ёстиқ қилиб бердилар. У яноғи Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи васалламнинг оёқлари устида ҳолатида жон берди. Жанг тўхтади. Мушриклар эришган ғалабалари билан    шод    бўлиб     ортларига     қайтишди. Мусулмонлар эса мағлубият билан маҳзун эдилар. Шаҳидлар ичида Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Ямон, Анас ибн Назр, Мусъаб ибн Умайр ва яна бошқа жуда   кўплаган   машҳур   саҳобалар   бор   эди. Пайғамбаримиз   соллаллоҳу   алайҳи васаллам амакилари Ҳамзанинг ўлдирилишидан жуда қаттиқ таъсирландилар. Ҳамзани мусла қилинган - қулоқ-бурни   кесиб   ташланган,   қорни   ёрилган   эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки маййитни бир матога жамлардилар, сўнг улардан қайси бири Куръонни кўпроқ ўрганган деб сўрар эдилар. Биттаси кўрсатилгач, ана ўшани лаҳадга биринчи бўлиб қўяр эдилар ва: «Мен буларга Қиёмат  Куни  гувоҳман»,   дер  эдилар.   Уларни ювмасдан, қонлари билан дафн қилишга буюрдилар, жаноза намозини ҳам ўқимадилар. Яхудлар    билан    мунофиқлар    мусулмонлар устидан кула бошладилар. Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай    ибн    Салул    ўз    ҳамтовоқлари    билан мусулмонларга шундай дейишарди: «Агар бизга итоат қилганларингизда, яъни бизга ўхшаб жангга бормай   ортга   қайтиб   кетганингизда  ҳеч   ким ўлдирилмаган бўларди». Яна улар мусулмонлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кутаётганлари ғалаба ҳақида сўрар эдилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида уларнинг бундай саволларига жавоб бўлувчи ҳамда Уҳуд ғазотида бўлган ишларнинг ҳикматларини    баён қилувчи оятларни нозил қилди: «Ўлимга рўбарў бўлишингиздан илгари уни орзу қилар эдингизлар. Мана энди (Ухудда) уни кўзингиз билан кўриб турибсиз. Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад   алайҳис-салом)   вафот   қилса   ёки ўлдирилса,     кетингизга     (куфрга)     қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди. Ҳар бир жон фақат Оллоҳнинг изни   билан,   аниқ   белгилаб-ёзиб   қўйилган муддатда ўлади. И з о ҳ: Ушбу сўзни шундай тушунмоқ лозим: қўрқоқлик умрни узайтирмайди, шижоат эса уни қисқартирмайди. Ҳар қандай тадбир-эҳтиёткорлик Аллоҳнинг қазо ва қадарини ўзгартирмайди. Бас, нима сабабдан Ҳақ Йўлидаги курашдан қочмоқчи бўласиз?! Ким дунё савобини истаса, (яъни фақат ўлжа истаб жангга кирса) унга ўша истаган нарсасини берурмиз. Ким Охират савобини истаса, унга-да истаган     нарсасини     берурмиз.     Ва     шукр қилгувчиларни      муносиб      мукофотлаймиз. Қанчадан-қанча  пайғамбарлар ўтганки,  улар билан    биргаликда    кўпдан-кўп    художўйлар (кофирларга   қарши)   жанг   қилганлар.   Ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига  етган  машаққатлар сабабли сусткашлик — заифлик қилмаганлар ва (кофирларга)   бўйин  эгмаганлар.   Аллоҳ  мана шундай сабр қилгувчиларни севади. Уларнинг айтган   гаплари   фақат  шундан   иборат  эди: «Парвардигоро, Ўзинг бизнинг гуноҳларимизни ва     ишларимизда     ҳаддан     ошиб     қилган хатоларимизни мағфират айла, (жанг майдонида) қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунё савобини (ғалаба ва мол-давлатни)   ва   ҳам   Охиратдаги   гўзал   ажрни (жаннатни) ато  қилди. Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади. 149. Эй мўминлар, агар кофирларга  итоат қилсангиз, улар сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар.  Бас,  зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. 150. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки Ёлғиз) Аллоҳ   Хожангиздир.   Ва   у   Зот   энг   яхши ёрдамчидир. 151. (Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни жонсиз бутларни) Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, зулм қилувчиларнинг жойлари нақадар ёмон жой! 152. Аллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан чиқди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира   бошладингиз.   То   сусткашлик   қилиб, (Пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Аллоҳ   сизлар   яхши   кўрган   нарсани   (яъни, ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин Пайғамбарнинг      амридан    бош    тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни афв қилди. Аллоҳ иймон эгаларига   фазлу   марҳамат   Соҳиби   бўлган Зотдир. И з о ҳ: Уҳуд жанги бошланишидан олдин Пайғамбар алайҳис-салом элликта мерганни тоғ устига    қўйиб    уларга    ўринларидан    жилмай мусулмонларни     мудофаа     қилиб     туришни тайинладилар.     Уруш     бошланиши     биланоқ мусулмонларнинг қўли баланд кела бошлаб, ғалаба кўзларига кўриниб қолди. Шунда у мерганлардан айримлари    ўлжасиз    қолиб    кетмаслик    учун, айримлари ғолиб бўлдик, деб ўйлаб Пайғамбар буюрган ўринларидан — тоғдан тушиб кетишлари билан шу тоғнинг орқасидаги пистирмада турган душман аскарлари орқа тарафдан тўсатдан ҳужум қилдилар ва кутилмаган ҳужумдан таҳликага тушиб қолган мусулмонлар устидан ғалаба қилдилар. Мусулмонларнинг Пайғамбар фармонларини бажармаганлари уларни аниқ бўлиб қолган ғалабадан маҳрум қилди. Оятнинг сўнгида Аллоҳ уларнинг бу гуноҳини афв этганини баён қилди ва уларни Ҳақ таолонинг фазлу марҳаматидан ноумид бўлмасликка буюрди. (Эй   мўминлар),   ҳеч   кимга   боқмай   (жанг майдонидан) чиқиб кетган пайтингизни эсланг! Ҳолбуки,    Пайғамбар    ортингизда    сизларни чорламоқда эди. Бас, (ғалаба, ўлжалар янглиғ) сизлардан   кетган   нарсаларга   ва   (мағлубият, қурбонлар каби) сизларга етган нарсаларга хафа —   ғамгин   бўлмасликларингиз   учун   Аллоҳ сизларга ғам устига ғам берди. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан    хабардордир.    Сўнгра    бу ғамнинг кетидан сизларга бир ором уйқусини туширдики,  у  сизлардан   бўлган   бир  тоифа кишиларни (яъни ҳақиқий мўминларни) қамраб олди. Бошқа бир тоифа (яъни мунофиқлар) эса Аллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар:   «Энди   биз  учун  ҳеч   қандай   ғалаба бўлмайди», дейишади. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Бутун иш Оллоҳнинг (Қўлида)!» Улар    сизга    ошкор    қилмайдиган    нарсани (мунофиқликларини) яширадилар. Айтадиларки: «Агар ихтиёримиз ўзимизда бўлганида эди, бу ерларда ўлиб-қирилиб кетмаган бўлар эдик». (Эй Муҳаммад     алайҳис-салом),     айтинг:   «Агар уйларингизнинг ичига беркиниб олганингизда ҳам,   ўлдирилиши   ёзиб   қўйилган   —  (Аллоҳ томонидан хукм қилинган) кишилар, шубҳасиз, ўз ҳалокат жойларига келган бўлар эдилар». (Аллоҳ бу  мағлубиятни)  кўнгилларингиздаги  нарсани (иймон   ёки   нифоқни)   имтиҳон   қилиш   ва дилларингиздаги нарса (иймон)ни поклаш учун қилди.  Аллоҳ дилларни  эгаллаган  сирларни Билгувчидир. Икки жамоат тўқнашган куни сизларнинг ораларингиздаги (уруш майдонидан) қочган кишиларни фақат шайтоннинг ўзи улар қилган    айрим    гуноҳлари    сабабли    йўлдан оздирди. Энди Аллоҳ уларнинг гуноҳларини афв этди.   Албатта   Аллоҳ   Мағфиратли,   Ҳалим Зотдир. Эй мўминлар, куфр йўлини тутган ва (бошқа) ерларга сафар қилиб ёки ғазотга чиқиб кетган дўстлари ҳақида: «Агар биз билан бирга қолганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар», дейдиган кимсаларга ўхшамангиз! (Бу гапларини) Аллоҳ уларнинг дилларидаги ҳасрат қилиб    қўяди.    Ахир    тирилтирадиган  ҳам, ўлдирадиган ҳам Аллоҳ-ку?! Аллоҳ қилаётган амалларингизни  Кўргувчидир.  Қасамки, агар Аллоҳ йўлида     ўлдирилсангизлар     ёки ўлсангизлар, албатта, Аллоҳ томонидан бўлғуси мағфират   ва   раҳмат   улар   (яъни   мунофиқ, кофирлар)  тўплайдиган   дунёдан   яхширокдир. Қасамки, агар ўлсангизлар ҳам, ўлдирилсангизлар ҳам, албатта, Аллоҳ ҳузурига тўпланажаксиз. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта, улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллохдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилинг — суянинг! Албатта Аллоҳ Ўзига таваккал қилгувчиларни севади. (Эй мўминлар), агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар у Зот сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан сўнг ҳеч бир Зот сизларга   ёрдамчи   бўлмас.   Мўминлар   Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар — суянсинлар!  Бирон пайғамбар учун (урушдан тушган ўлжаларга) хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат   қилса,   Қиёмат   Кунида   (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур. Сўнгра ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолида қилган амалига комил жазо олғай. Аллоҳнинг ризолигини истаган киши, Аллоҳнинг ғазабига дучор  бўлган, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса каби бўладими?! Нақадар ёмон оқибат бу! Улар Аллоҳнинг ҳузурида ҳар ҳил даража — манзилатларда бўлурлар. Аллоҳ улар қилаётган амалларни     Кўргувчидир.     Албатта,     Аллоҳ мўминларга   буюк   инъом   қилди   —  уларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга      Аллоҳнинг      оятларини      тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга    Китоб    ва    ҳикматни    ўргатадиган Пайғамбарни   юборди.  Зеро,  улар  (Муҳаммад алайҳис-саломга пайғамбарлик келишидан) илгари очиқ хато — залолатда эдилар. (Эй мўминлар), агар сизларга (Ухудда душман томонидан) бир мусибат етса, — ҳолбуки, сизлар (кофирларга Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз    —   «Бу    бало    қайдан    келди?» дейсизларми?!   (Эй   Муҳаммад   алайҳис-салом), уларга:   «Бу    (мусибат    —    мағлубият)    ўз қилмишларингиздан»,   деб   айтинг!   Албатта,Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир. Икки жамоат туқнашган    куни    сизларга    етган    мусибат Аллоҳнинг   изни-иродаси   билан   ва   ҳақиқий мўминларни билиш учун ҳамда мунофиқлик қилган   кимсаларни   аниқлаш   учун   бўлди. Уларга:   «Келинглар,   Аллоҳ   Йўлида   жанг қилинглар ёки (ҳеч бўлмаса бизнинг саноғимизни кўпайтириш билан душманни) даф қилинглар», дейилса,  улар:   «Агар  жанг  бўлишини  аниқ билганимизда-ку, сизларнинг ортингиздан борган бўлар   эдик»,   дейишади.   Ўша   куни   улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Улар оғизларида кўнгилларида бўлмаган нарсаларни гапирмоқдалар. Аллоҳ эса уларнинг яширган сирларини    жуда    яхши    Билгувчидир.    (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), ўша ўзлари (жангдан қочиб)   ўтириб   олиб   (жангда   шаҳид   бўлган) дўстлари   ҳақида:   «Агар   бизнинг   гапимизга кириб   (жанг   қилишдан   бош   тортганларида), ўлдирилмаган     бўлар     эдилар»,     дейдиган кимсаларга:   «Агар  айтган  гапларингиз  рост бўлса, ўзларингдан ўлимни даф қилинглар-чи», деб айтинг! (Оли Имрон сураси, 149-168-оятлар). Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вааллам шанба кечаси Уҳуд майдонидан қайтдилар. Ўша кеча ўзлари ҳам, саҳобалари ҳам яраларини боғлаш, даволаш билан ўтказдилар. Якшанба куни бомдод намозини ўқигач, Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: «Сизларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам душман ортидан қувишга чақиради-буюради», деб нидо қилишга амр қилдилар ва яна «Кеча жангда қатнашганларгина биз билан чиқсин, бошқалар чиқмасин», деб қўшиб қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байроқни келтиришни сўрадилар. Келтирилгач, уни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга топширдилар. Қавм ҳали жароҳатлари битмаган, бошлари ёрилган, заиф ҳолатида чиқиб кетди ва Мадинадан ўн мил узоқликдаги Ҳамроул-Асад номли жойга жойлашдилар. У ерда токи узоқ маконлардан ҳам кўриниши ва тўпланганларнинг адади жуда кўплигини мушрикларнинг кўнглига солиш учун жуда катта гулхан ёқишди. Мазкур жойдан Маъбад ал-Хузоий (ўша пайтда Хузоа мушрикларидан бўлган) ўтиб, мусулмонларнинг ҳолатини кўриб кетди. У йўлида давом этиб мушриклар олдига етиб борди. Мушриклар Уҳудда эришган ғалабалари билан маст, шоду хуррам, ўйин-кулгида эдилар. Яна улар мусулмонларнинг қолганларини ҳам йўқ қилиш учун Мадинага қайтиш маслаҳатини қилиб турган, Сафвон ибн Умайяа эса уларни бу ниятларидан қайтариб турган эди, шу ҳолатда Маъбадни кўрган Абу Суфён: «Ортингда қандай хабарлар бор, мусулмонлар қандай аҳволда?» деб сўраганида, айтди: «Шўрингиз қуриди, Муҳаммад ўзининг саҳобалари билан жуда катта лашкар тўплаб сизлар томон келмоқда. Шундай катта лашкар тўплаганки, унақасини кўрмаганман. Сизларга бўлган ғазаблари жуда қаттиқ, бундай ғазабнинг ҳам ўхшашини кўрмаганман», деди. Шу гап билан Аллоҳ таоло мушрикларнинг қалбларига жуда катта қўрқув солди ва шошилган ҳолларида Маккага қайтишга ҳаракат қилиб қолишди. Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам эса саҳобалари билан ўша ўзлари жойлашган Ҳамроул-Асадда душанба, сешанба, чоршанба кунлари туриб, кейин Мадинага қайтиб кетдилар.
Ибратли нукталар
Уҳуд ғазоти барча асрлардаги мусулмонлар учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган дарсларни ўз ичига олади. Бу ғазотнинг бизга юқорида маълум бўлган шаклда содир бўлишидаги ҳикмат, мусулмонларга жанггоҳларда душман устидан ғалаба қозониш йўл-йўриқларини ўргатадиган, мағлубият ва муваффақиятсизлик чоғларига қулашдан сақланиш усулларини ўргатадиган бир амалий дарс бўлиб қолиши учундир гўё. Ана шу буюк дарсларни ўрганиб, улар ҳақида фикр юритиб кўрсак. Биринчидан, бу ерда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари, яъни оғир ва баҳс талаб бўлган ҳар бир ишда ушлайдиган асослари - саҳобалари билан машварат, маслаҳат қилишни лозим тутганликлари маълум бўлди. Лекин биз бу ерда Бадр ғазотидан бироз олдин қилинган маслаҳат мажлисида кўрилмаган ўзгача бир ҳолат ҳақида тўхталмоқчимиз. Юқорида кўриб ўтганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг Мадина ташқарисига душман билан олишиш учун чиқиш ҳақидаги таклифларига берган розиликларидан қайтишни истамадилар. У Зот совутларини кийиб, жангга тайёр бўлгандан кейин саҳобалар фикрларидан қайтишди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Мадинада қолишларини илтимос қилишди. (Чунки у Зот маслаҳатлашувда Мадинада қолиш тарафдори эканликларини билдирган эдилар.) Лекин шунга қарамасдан Уҳудга душман олдига чиқишларини айтдилар. Бунинг ҳикмати шундаки, жанг учун таёргарлик кўрилгандан кейин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг олдига совутларини кийиб, қуролларини тақиб чиққанларидан кейин энди бу иш ҳақида яна баҳс юритиш ҳарбий маслаҳатлашув қонунига зид ишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жангга чиқиш қароридан қайтмасликларидаги яна бир маъно - иродасида заифлик, иккиланиш кўринишини хоҳламаганлари учун шундай қилдилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг («Мадинада қолинг» деган) сўзларига жавобан қатъийлик билан шундай жавоб бердилар: «Совутини кийган пайғамбар учун то жанг қилмагунича уни ечиши дуруст эмас». Иккинчидан, бу ғазотда мунофиқларнинг юзи -асл башаралари очиб ташланди. Бунинг ҳам кўп ҳикматлари бор, албатта. Ўша ҳикматлардан энг муҳими мўминларни мунофиклардан иборат аралашмадан тозалашдир. Бу ишнинг келажакда мусулмонлар учун жуда катта фойдаси бор. Юқорида бизга маълум бўлдики, йўлга чиққандан кейин Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул номли мунофиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаларни ташлаб уч юз аскар билан ортга қайтиб кетди. Бунинг сабаби у мунофиқнинг даъвосича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш, навқирон йигитларнинг фикрини маъкуллаган ва анави мунофиққа ўхшаган ёши катталарнинг, ақл эгаларининг фикрига бўйинсунмаганларидир. Лекин ҳақиқий сабаби, у мунофиқ жанг қилишни, ҳаётини хавфу хатар остига ташлашни истамас эди. Мунофиқларнинг кўзга кўринган белгиларидан бири: улар Исломдаги ўлжа, фойдаларни олишни истайдилар, лекин ундаги қийинчиликларни, зиёнларни тортишни истамайдилар. Уларни Исломда ушлаб турган икки нарсадан бири: ё ўзлари кутаётган ўлжа ёки мусулмонлар устига тушадиган қийинчилик, мусибатлар. Учинчидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ғазотда мусулмонларнинг адади озлигига қарамай ғайри мусулмонлардан ёрдам олишни истамадилар. Ибн Саъд ривоят қилганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Биз аҳли ширкдан аҳли ширкка қарши ёрдам сўрамаймиз». Муслим ҳам ривоят қилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни бирга урушиш ниятида ортларидан эрчиб юрган бир кишидан сўрадилар: «Аллоҳга иймон келтирганмисан?» «Йўқ», «Унда бор, орқангга қайт. Мен ҳаргиз мушрикдан ёрдам сўрамайман», дедилар. Тўртинчидан, Самура ибн Жундаб билан Рофиъ ибн Хадижнинг ҳолати ҳам кишини ўйлантириб қўяди. Улар ўн беш ёшдан ошмаган ёш болалар эди. Расулуллоҳ   соллаллоҳу   алайҳи   васалламдан илтимос қилиб жангда иштирок этишга рухсат беришларини сўрадилар, жанг бўлганда ҳам, қандай жанг− ўлимга рўбарў турган жанг. Қолаверса, унда икки томоннинг қай жиҳатдан тенг эканлигини аниқлаш қийин эди. Яъни мусулмонларнинг адади етти юзта бўлса, мушрикларнинг адади уч минг жангчидан зиёдроқ эди. Бу гўдакларнинг ўлимга қўрқмасдан қадам босишларига сабаб, қалбларини эгаллаган буюк иймон ва у иймоннинг ҳосили бўлган Расулулоҳ соллаллоху алайҳи васалламни қаттиқ севишдир. Қаерда иймон билан муҳаббат мавжуд бўлса, ана шу жойда ўзни фидо қилишлар ҳам бўлади. Қаерда иймон ва қалбдаги муҳаббат заиф экан, ана шу ерда ўзни фидо қилиш ҳам дангасаликка, қалбакиликка айланади. Бешинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалар сафларини тартиблашига, лашкар қанотларини интизомга солишига, лашкарнинг орқа томонига ҳам керакли ҳимоячиларни қўйишларига ва камончиларга ҳар қанақа ҳолатда ҳам, у Зотдан буйруқ олмагунларича жойларидан жилмасликларини буюришларига назар ташлаган кишига икки ҳақиқат ойдинлашади. Биринчи ҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳарбий соҳада ўта моҳир қўмондон, жанг фанининг пешқадам билимдони эканликларидир. Шубҳасизки, Аллоҳ таоло у Зотни бу    майдонда    ҳам    нодир    истеъдод    билан таъминлаган. Мана шу истеъдод ва маҳоратнинг барчаси у Зотнинг Пайғамбарлиги, Элчилиги ортидан келади. Яъни пайғамбарлик у Зотнинг жанг фанида ҳам, бошқа фанларда ҳам етук билимдон бўлишларининг асосий сабаб марказидир. Яна у Зот ана шу пайғамбарлик сабабли ҳар қандай хато-камчиликлардан, гуноҳлардан маъсум - пок бўлдилар. Буни китобимизнинг аввалги қисмида ҳам айтиб ўтганмиз. Иккинчи ҳақиқатга келсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларига омматан ва камончиларга хоссатан берган топшириқлари орасида фикр юритувчи киши учун кўринадиган иккинчи ҳақиқат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруғига қарши чиққан камончилар томонидан содир бўлган ишга алоқадордир. Яъни у Зот пайғамбарлик фаросати билан ёки Аллоҳ таолонинг ваҳийси билан бўлажак исён - камончиларнинг буйруқни бузишлари ҳақида хабар топгандек гўё. Шунинг учун ҳам топшириқларини, буюруқларини қайта-қайта таъкидладилар. Олтинчидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан қилич олган Абу Дужона сафлар орасида мутакаббирлик билан юриш қилди. Расулуллоҳ солллолоҳу алайҳи васаллам бу ишдан уни қайтармадилар, балки айтдиларки: «Бу Аллоҳ ёмон кўрадиган юриш, лекин мана бу жойда эмас». Бу шунга далолат қиладики, барча ҳолатларда, кибрнинг барча кўринишлари ҳаромдир, лекин мана бундай жанг ҳолатида ҳалолдир. Яна ана шундай ҳаром   қилинган   кибр   кўринишларидан   бири: Уйларни, идиш-товоқларни олтин, кумушлар билан безашдир, лекин ҳарбий асбоб-анжомларни, қурол-аслаҳаларни безаш мумкин - қайтарилмаган ишдир. Еттинчидан, мусулмонлар билан душманлар ўртасида давом этган жанг муддатини икки даврга бўлиш мумкин. Биринчи    давр.    Бу    даврда    мусулмонлар маконларини   ва   қўмондонлари   -   Расулуллоҳ соллаллоҳу     алайҳи     васалламдан     олган буйруқларини маҳкам тутдилар. Бунинг самараси нима бўлди? Мусулмонларга ғалаба, мушрикларга эса мағлубият келиши тезлашди, уч минг аскарнинг қалбига  қўрқув  кириб,  жойларидан  тисарилиб, орқага чекина бошладилар. Қуйидаги оят ана шу даврга тааллуқлидир: «Аллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан чикди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик     қилиб,     (Пайғамбар     алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган   нарсани   (яъни   ғалабани)   кўзингизга кўрсатиб   қўйганидан   кейин   Пайғамбарнинг амридан    бош   тортган    пайтингизгача    (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият    томонга)    буриб    юборди.    Энди гуноҳларингизни   афв   қилди.   Аллоҳ   иймон эгаларига   фазлу   марҳамат   Соҳиби   бўлган зотдир. (Ол-и Имрон сураси, 152-оят). Иккинчи   давр.   Бу   даврда      мусулмонлар мушриклар    ортидан    қувиб    кетдилар,    етиб олганларини   ўлдирдилар   ва   ўлжаларни   қўлга киритдилар. Шу пайт тоғ устида кузатиб турган камончилар пастдаги биродарларининг душманни қувиб кетаётганларини, етиб олганларини қиличдан ўтказаётганларини,   ўзлари   эса  ўлжалар   билан қайтаётганларини   кўриб,   уларнинг   айримлари ўлжага шерик бўлишни истаб қолишди. Улардаги ўлжага бўлган рағбат хаёлларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу    алайҳи    васалламдан    тоғдаги маконларидан жилмаслик ҳақида олган буйруқнинг замони тугади, чунки жанг тугади ва буйруқ ўз кучини   йўқотди,   энди   Расулуллоҳ   соллаллоху алайҳи  ва салламнинг бу  жойни  тарк  қилиш ҳақидаги изнларини кутишнинг ҳожати йўқ, деган фикрни солди. Абдуллоҳ ибн Жубайр бошлиқ айрим камончилар эса бу фикрга қарши чиқдилар. Лекин мазкур камончилар ўз фикрларида қаттиқ турган ҳолларида ўлжага шерик бўлиш учун пастга тушиб кетишди. Бунинг натижаси нима бўлди?! Бунинг натижасида, мушрикларнинг қалбини эгаллаб олган қўркув йўқола бошлади. Ортига қараб қочаётган уларнинг қўмондонларидан бири Холид ибн Валид учун бир янги макр-ҳийла сабаби очилди. У атрофга диққат билан қаради ва қўриқчилари билан турган тоғ бўшаб қолганини қўргач, унинг бошига бир аскарий фикр келди,бу − ўз лашкари билан тоғни айланиб ўтиб, аввал тоғда қолган камончиларни йўқ қилиб, кейин мусулмонларни орқа томондан ўққа тутиш фикри эди.   Энди  бу  сафар  қўрқув  мусулмонларнинг қалбига ўрнашиб  олди.  Жангнинг бу  қисмини қуйидаги оят баён қилади: «Аллоҳ сизларга бергаи ваъдасининг устидан чиқди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик     қилиб,     (Пайғамбар     алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган   нарсани   (яъни   ғалабани)   кўзингизга кўрсатиб   қўйганидан   кейин   Пайғамбарнинг амридан    бош    тортган    пайтингизгача    (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият    томонга)    буриб    юборди.    Энди гуноҳларингизни   афв   қилди.   Аллоҳ   иймон эгаларига   фазлу   марҳамат   Соҳиби   бўлган Зотдир.   (Оли Имрон сураси, 152-оят). Қаранг! Мана шу хатонинг оқибати, зарари қанчалар катта бўлди. Мусулмонларнинг лашкари ичидаги санокли кишиларнинг хатоси билан бутун лашкар, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ҳам зиён тортдилар. Бу Аллоҳ таолонинг мана шу коинотдаги қонунидир. Энди ана шу шахсларнинг хатосига назар ташлаган ҳолда бугунги кундаги мусулмонларнинг турли хатолари ҳақида, ҳаётимизнинг оммавий ва хос жабҳаларига алоқадор бўлган хатолар ҳақида ўйлаб кўринг. Шунда Аллоҳ таоло мусулмонларга қандай лутф кўрсатаётганини, яъни Аллоҳ таоло уларни қилаётган хато ишлари сабабли, амру-маъруф,   наҳий -мункар,   бирлашиш   каби вожибларни адо қилишдан оқсаётганликлари сабабли ҳалок қилмасдан фазл-марҳамат кўрсатаётганлиги сизга маълум бўлади. Мана шундай ўй-фикрлардан кейин баьзиларнинг бугунги кундаги: «Нега исломий халқлар доим мағлуб, динсиз давлатлар эса ғолиб, илғор бўлмоқда, ваҳоланки улар кофир, булар мусулмон бўлса?» деган саволларига жавоб топишингиз мумкин. Саккизинчидан, бу ғазотда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда кўп азият етказилди - бошлари ёрилди, тишлари синдирилди, юзларидан кўп қон оқди. Буларнинг барчаси мазкур хатонинг натижалари бўлди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалок бўлди, деган миш-миш тарқатилди. Бу миш-миш тарқатилишининг қандай ҳикмати бор эди? Жавоб: мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шу қадар боғланиб қолган эдиларки, у Зотдан ажралишни тасаввурларига ҳам сиғдира олмас эдилар. У Зотдан кейин уларни бир қилиб ушлаб турадиган кучни ҳаёлларига ҳам келтира олмас эдилар. Бу уйдирманинг тарқатилишидаги ҳикмат - ўша буюк аскарий дарслар орасида яна бир дарсий тажриба эди, токи мусулмонлар ана шу тажриба сабабли ақлларига сингдириб олишлари лозим бўлган ҳақиқатни англаб етсинлар ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ораларидан ғойиб бўлиб қолган чоғда ортларига қайтиб кетмасинлар. Ана шу буюк дарсни баён қилиш учун Аллоҳ таолонинг    қуйидаги    сўзлари    нозил    бўлди. «Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди»(Оли Имрон сураси, 144-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатан Дорул-бақога риҳлат қилган кунлари бу дарс ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди, яъни ўша Уҳудда тарқатилган гап мусулмонларни ҳақиқатан уйғотиб кўйган эди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан маҳзун ҳолда видолашдилар, сўнг у Зот қолдириб кетган даъват омонати, Аллоҳ Йўлида жиҳод қилиш омонатини маҳкам тутдилар. Натижада бақувват иймон, мустаҳкам ақида ва Аллоҳ таолога кучли таваккал қилиш билан ана шу омонатни адо қилдилар. Тўққизинчидан, Бухорийнинг ривоятларидан билдикки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳидларни қонлари билан ва жаноза номози ўқилмасдан дафн қилишни буюрдилар. Уламолар мана шундан далил олиб, жиҳод майдонида шаҳид бўлганларни ювилмайди ҳам, уларга намоз ҳам ўқилмайди, деб ҳукм чиқарганлар. Ўнинчидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга Мадинага қайтибоқ яна иккинчи марта мушриклар ортидан бориш учун йўлга чиқишга буюришлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, бизга Уҳуд жангининг дарси тўла равшан бўлади. Яна унинг ҳам салбий, ҳам ижобий натижалари ошкор бўлиб, ғалаба фақат сабр билан, бошлиққа итоат қилиш билан, диний мақсадни кўзда тутиш билангина бўлишига шубҳа билдиришга ўрин қолдирмайдиган бир ҳақиқат аён бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам душман ортидан иккинчи бор таъқиб қилиб чиқиш буйруғини беришлари биланоқ кеча жангда қатнашган кишилар жароҳат олган, боши ёрилган, қўли кесилган, оёғи шикастланган бўлишларига қарамасдан дарҳол жамландилар. Улардан биронтаси ҳали уйига кириб дам олишга, ўзининг ҳолати, жисмига қарашга улгурмаган эди. Аммо уларнинг барчаси Расулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан ғалаба шукуҳи билан, байрамона кайфиятда турган мушриклар томон йўлга чиқдилар. Бу сафар энди улар орасида ўлжа ёки дунё истагидаги киши йўқ эди. Улар фақат ғалаба қилиш, Аллоҳ Йўлида шаҳид бўлиш мақсадида эдилар. Йўлда кетаётиб ҳали тўхтамаган қонларини, ҳали тузалмаган жойларини ислоҳ қилиб кетардилар. Бунинг натижаси нима бўлди? Мушрикларнинг қалбларига тўсатдан қўрқув тушди ва узоқдан кузатиб турган ўз одамларининг хабари бўйича Муҳаммад билан унинг саҳобалари бу гал сизларга ўлимни олиб келяптилар, деган тасаввурга эга бўлдилар ва Мадинага яна ҳужум қилиш   тараддуди   билан   турган   ҳолатларига қарамасдан тезлик билан ортларига - Маккага жўнаб қолдилар. Мана шу қўрқув мушрикларнинг қалбига қандай кирди? Ахир у мушриклар мусулмонларнинг шавкатини синдириб, бир неча соатгина олдин қиличларини қўйгандилар. Бунинг барчаси мана шу жангни ҳар томонлама мусулмонларга етук дарс қилиб қўйган Аллоҳ таолонинг Илоҳий иродасига бориб тақалади. Мана шу Уҳуд дарслигини тамомловчи хотима сифатида Аллоҳ таолонинг ушбу Сўзлари нозил бўлди:«Улар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда ўзларига жароҳат — мусибат етганидан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбарга бўйсунган мўминларнинг ажри — мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган ва Аллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр — мукофот бордир. Ундай зотларга айрим кимсалар: «(Курайш) одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган; бас, улардан қўрқингиз!» деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли Вакилдир!» дедилар. Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат Соҳибидир. И з о ҳ: Юқоридаги оятларда мусулмонларнинг Уҳуд жангидан кейинги аҳволи баён қилинди. Мушриклар Ухудда мусулмонлар устидан ғалаба қилиб, уйларига қайтгач, йўлда: «Нега уларни бутунлай қириб ташламадик?» деб надомат қилдилар. Бу гап Расулуллоҳ алайҳис-саломга етиб келганида, у Зот мушрикларнинг дилига қўрқув солиш ва уларга ўзларини ҳали куч-қувватга эга эканликларини кўрсатиб қўйиш учун мусулмонларни уларнинг ортидан юришга чақирадилар. Мусулмонлар Уҳуд жангида кўп талафот ва жароҳатлар олганларига қарамай, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига «Лаббай!» деб жавоб бердилар ва баъзи бир «шайтон»ларнинг: «Қурайшлик мушрикларнинг сон-саноқсиз лашкари бор», деган васвасалари ҳам уларни қўрқита олмади, балки иймонларини зиёда қилди, холос. Улар Пайғамбар алайҳис-салом билан бирга мушрикларнинг ортидан бориб Ҳамроул-Асад деган жойда уларга етиб олдилар. Шунда Аллоҳ таоло мушрикларнинг дилларига бир қўрқув солди ва улар мусулмонларга қарши жанг қилишга журъат қила олмадилар − мусулмонлар эсон-омон Мадинага қайтиб келдилар. (Оли Имрон сураси 172-174-оятлар.)
07:09 / 27.06.2020
Ғазотлар
Жиҳоддан қолганлар иши
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага киргач, масжиддан бошладилар. У ерда икки ракаат намоз ўқиб, сўнг одамларга қараб ўтирдилар. Шу пайт жиҳоддан қолган кишилар бирин-кетин келишиб узрларин...
19:51 / 26.06.2020 Батафсил...
Ғазотлар
Табук ғазоти
Унинг сабаби, Ибн Саъд ва бошқаларнинг ривоятига кўра, мусулмонларга савдогарлар орқали румликлар катта қўшин тўплагани ва уларга румнинг қўл остида бўлган Луҳам ва Жузом қабилаларидан иборат насроний...
20:34 / 26.06.2020 Батафсил...
Ғазотлар
Ўлжаларни тақсимлаш
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронага қайтдилар. У ерда юқорида айтганимиздек, Ҳунайн ғазотида Ҳавозин қабиласидан олинган асирлар ва ўлжалар бор эди. Асирларни ўша ерда тақсимладилар. Сўнг...
22:42 / 26.06.2020 Батафсил...
Ғазотлар
Ҳунайн ғазоти
Ҳижрий саккизинчи йил Шаввол ойида бўлиб ўтган. Сабаби: Аллоҳ таоло Ўз Расулига Маккани фатҳ қилиб бергач, зулм ва душманликлардан кейин Қурайш  у  Зотнинг пайғамбарликларини  тасдиқла...
19:50 / 26.06.2020 Батафсил...