21 жумадул аввал 1446
Ҳудайбия сулҳи

Бу сулҳ ҳижрий олтинчи йилнинг охири, Зул-қаъда ойида тузилган. Унинг сабаби: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага умра қилиш учун кетаётганларини мусулмонларга эълон қилдилар. Натижада тақрибан бир минг тўрт юз кишилик муҳожир ва ансорлардан иборат катта жамоат у Зотга эргашди. Одамларга жанг қилиш учун эмас, Байтуллоҳни зиёрат қилиш учун кетаётганларини билдириш учун йўлда умра учун эҳром боғлаб, Маккада сўйиш учун олган ҳадя - қурбонлик чорваларини олдиларида ҳайдаб бордилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул-Ҳулайфага етганларида Хузоъа қабиласидан бўлган Бишр ибн Суфён исмли кишини маккаликлардан хабар олиб келиш учун жўнатиб, ўзлари юришни давом эттирдилар ва Аштот кўлига келганларида ҳалиги   юборилган   одам   келиб   шундай   деди: «Қурайш Сизга қарши Макка атрофидаги барча қабилаларни тўплаб, Сиз билан урушмоқчи ва Сизни   Байтуллоҳдан   тўсмоқчи   экан».   Шунда Расулуллоҳ    соллаллоҳу    алайҳи    васаллам саҳобаларига қараб: «Маслаҳат беринглар», дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, Сиз Байтуллоҳни тавоф қилиш мақсадида чиққансиз, бирор кишини ўлдириш ёки биронтаси билан жанг қилиш мақсадингиз йўқ. Бас шунинг учун йўлингизда давом этинг. Ким йўлимизни тўсадиган бўлса, у ҳолда у билан урушамиз», деб маслаҳат берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, Аллоҳнинг номи билан юринглар», дедилар. Сўнг: «Ким бизни улар турган йўлдан бошқа йўл билан олиб бора олади», дедилар. бани Асламлик бир киши: «Мен, эй Расулуллоҳ», деди. Ва даралар орасидан, ўнқир-чўнқир йўллардан бошлаб кетди. Улар Саниятул-Мирорга (Ҳудайбия тепасидаги тоғ йўли) етиб келишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари чўкиб олди. Одамлар: «Ҳал, ҳал», дейишди (туяни ўрнидан қўзғатишда ишлатиладиган овоз). Лекин туя ҳаракатланмади. Одамлар: «Қасво ётиб қолди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ётиб қолгани йўқ, унинг бундай одати йўқ эди. Лекин уни (Фил воқеасида) филни тўхтатган Зот тўхтатди», деб, сўнгра: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар улар Аллоҳнинг ҳурматларини (амру қайтариқларини) улуғлайдиган (уларга зид келмайдиган) бирон ишни - режани таклиф қилсалар, рози бўлган бўлар эдим», дедилар. Сўнг туяни орқага тортган эдилар, у сакраб турди ва Ҳудайбия пастлигидаги суви оз бўлган бир чуқурлик атрофига келиб тушди. Одамлар у ердаги сувни бир зумда тугатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ташналикдан шикоят қилишди. Шунда у Зот ўқдондан бир ўқни олиб уни ўша сув тугаган жойга суқиб қўйишни буюрдилар. Аллоҳ номига қасамки, у ердан сув чиқиб, то қайтгунларича ташналикларини қондириб турди. Улар шу ҳолатда турганларида Будайл ибн Варқо Хузоий бир қанча ҳамроҳлари билан келиб: «Мен Каъб ибн Луай ва Омир ибн Луайларнинг Ҳудайбия қудуқлари атрофига жойлашиб олганларини, ўзлари билан бирга сут берувчи туяларини ҳам олиб келганларини кўриб келяпман. Улар Сиз билан уруш қилиб, Сизни Байтуллоҳдан тўсишмоқчи», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз биров билан уруш қилгани эмас, балки умра қилиш   учун   келганмиз.   Жанглар   Қурайшни заифлаштириб қўйди. Агар истасалар, улар билан бир муддат урушмаслик ҳақида битим тузамиз. Улар шу муддат ичида мен билан одамлар ўртасида тўсиқ бўлмай туришади. Агар ғолиб бўлсам (яъни одамлар даъватимга қулоқ тутиб, Исломни қабул қилишса,) хоҳласалар, Қурайш ҳам одамлар кирган нарсага   киради,   хоҳлашмаса,   (жангдан)   дам олганлари қолади. Агар сулхдан бош тортишса, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, бу Ишим устида  улар   билан   то   ўзим   ёлғиз   қолгунча урушаман. Аллоҳ эса ўз Ишини, шубҳасиз, ғолиб қилур».  Будайл: «Айтган гапларингизни уларга етказаман»,    деб   Қурайшнинг    олдига    бориб Расулуллоҳ   соллаллоҳу   алайҳи   васалламдан эшитган гапларини уларга айтиб берди.Шунда Урва ибн Масъуд туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб, у билан Будайл келтирган хабар тафсилотини гаплашиб келмоқчи эканлигини айтган эди, мушриклар: «Майли, бориб кел», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Урвага ҳам Будайлга айтган гапларини айтдилар. Урва шундай деди: «Сен ўз қавмингни (Курайшни) йўқ қилмоқчи бўляпсан, сендан илгари араблардан биронтаси ўз аҳлини ҳалок қилганини эшитганмисан. Агар аксинча бўлса, (яъни биз ғолиб бўлиб сен енгилсанг) мана бу зоти паст саҳобаларинг сени ташлаб қочиб кетишса керак. деб ўйлайман». Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу жуда хунук сўзлар билан сўкиб, у Зотни ҳеч қачон ташлаб кетмасликларини айтдилар. Урва Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қараб: «Ким бу?» деди. «Абу Бакр», дейишди. Урва: «Агар сен томондан менга ўтган ва мен уни қайтармаган яхшилигинг бўлмаганида ҳозир сўкишларингга жавоб қилган бўлар эдим (Абу Бакр розияллоҳу анҳу жоҳилият даврида Урванинг бўинидаги хун ҳаққини тўлашда унга ёрдам қилган эди. «Менга яхшилигинг бўлмаганида эди», деб ана шунга ишора қиляпти)». Сўнгра Урва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гапиришда давом этди. У сўзлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқолларидан ушлаб-ушлаб қўяр эди. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу эса қиличи билан уларнинг ёнларида турган эди. Урва қўлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқолларига чўзган пайтда Муғийра қиличининг қини билан унинг қўлига уриб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқолларидан қўлингни торт», деди. Урва: «Ким бу?» деб сўради. «Муғийра ибн Шуъба», деб жавоб беришди. Урва:«Эй хоин, кеча сенинг айбларингни мен ювганман−ку», деди. Кейин Урва саҳобаларнинг ҳолатларини диққат билан кўздан кечириб ўз қавмига бориб шундай деди: «Аллоҳнинг  номига қасамки,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар туфласа, тупуги ерга эмас, саҳобаларидан бирининг қўлига тушар ва уни юзига, баданига суртар, агар уларга буйруқ берилса,   дарҳол   уни   бажаришга   шошилишар, таҳорат олса, таҳорат олган сувини талашиб бир-бирлари билан урушиб кетишга яқин бўлишар, унинг ҳузурида паст овозда сўзлашар,  ҳурмат қилганларидан унинг юзига тик боқишмас экан. Эй қавмим, мен Қайсар, Кисро, Нажоший каби кўп подшоҳлар ҳузурига вакил бўлиб борганман. Лекин улардан биронтасини Муҳаммад ўз  саҳобалари томонидан   улуғлангани   каби   ҳурматланганини кўрмадим. У сизларга Тўғри Йўлни, режани таклиф қиляпти, қабул қилаверинглар», деди. Шундан    кейин    қурайшликлар    ўзларининг номидан  мусулмонлар билан  сулҳ тузиш учун Суҳайл ибн Амрни юборишди. У бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи    васалламнинг  олдиларида ўтириб: «Кел, сизлар билан бизнинг ўртамизда бир нома ёзамиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   котибни    чақирдилар.     (Котиб Муслимнинг ривоятига кўра Али розияллоҳу анҳу эди.) У Зот: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, деб ёзгин», дедилар. Суҳайл: «раҳмон»нинг нималигини билмайман   «бисмикаллоҳумма»,   деб   ёз,   деди. Мусулмонлар: «Йўқ, Аллоҳнинг номига қасамки, фақат «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», деб ёзамиз», дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бисмикаллоҳумма, деб ёзавер», дедилар-да, сўнг ёздиришда давом  этдилар:   «Аллоҳнинг Расули Муҳаммад шуни ҳукм қилурки...» Суҳайл сўзни бўлиб:   «Агар   сенинг   Расулуллоҳ   эканлигингни билганимизда, сени Байтуллоҳдан ҳам тўсмас эдик ва сен билан уруш ҳам қилмаган бўлар эдик, шунинг учун «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ», деб ёз», деди. (Муслимнинг     ривоятида:     у    Зот     Алига «Расулуллоҳ»  сўзини ўчиришни буюрганларида Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг номига қасамки, ўчирмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга ўша жойни кўрсат», дедилар,   кўрсатгач,   ўзлари   ўчириб   қўйдилар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёздиришда давом    этдилар:   «Бизга    Байтуллоҳни    тавоф қилишимизда қаршилик кўрсатмайсизлар». Суҳайл: «Бошқа араблар Қурайшга босим ўтказилибди, деб ўйламасликлари  учун  келгуси  йили  қинланган қиличингиздан бошқа қурол олмасдан келасизлар», деди ва шундай деб ёзилди. Яна у: «Агар биздан бирон киши сизларнинг олдингизга борса, гарчи сизнинг динингизда бўлса ҳам, ўзимизга қайтариб берасизлар. Аммо сизлардан ким биз томонга ўтса, қайтариб     бермаймиз»,     деди.     Мусулмонлар: «Субҳоналлоҳ,   мусулмон   бўлиб   келган   бўлса, қандай уни мушрикларга қайтариб  берилади, дейишиб, шуни ҳам ёзайликми, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Шунда у Зот: «Ҳа, биздан ким улар томон кетса, бас, Аллоҳ уни нари қилсин. Улардан ким биз томон келса, Аллоҳ унга кенглик ва осонликни берур», дедилар. Ибн   Исҳоқ,   ибн   Саъд   ва   Ҳокимларнинг ривоятларига   кўра,   мазкур   шартлар   асосида бориб у кишидан ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган нарсаларини сўради. Абу Бакр розияллоҳу анҳу шундай жавоб берди: «Эй ибн Хаттоб, у Зот, шубҳасиз, аллоҳнинг Элчисидир. У Зот Парвардигорига ҳаргиз осий бўлмайди, Аллоҳ таоло ҳам ҳеч қачон у кишини зое қилмайди». Шу аснода Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга «Фатҳ» сураси нозил бўлди.У Зот Умар розияллоҳу анҳуга одам жўнатиб оятни унга ўқитган эдилар, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, бу фатҳми?» деб сўради. У Зот: «Ҳа», дедилар. Бундан Умар шод бўлиб,  кўнгли  жойига тушди. Кейин Расулуллоҳ    соллаллоҳу    алайҳи    васаллам саҳобаларига  қараб: «Туриб,  ҳадя-жонлиқларни сўйинглар, сўнгра сочларингизни олинглар», деб уч бор     такрорладилар.     Саҳобалар     эса     жим ўтиравердилар, ҳеч ким ўрнидан турмади. Шунда у Зот (сафарга бирга олиб чиққан) завжалари Умму Саламанинг олдига кириб, саҳобалари томонидан кўрган муомалани унга айтиб бердилар. Шунда онамиз:   «Эй   Расулуллоҳ,   чиндан   ҳам  шуни хоҳласангиз, ҳозир чиқиб ҳеч кимга бир калима ҳам гапирмай туянгизни  сўясиз,  кейин  сартарошни чақириб  сочингизни  олдирасиз»,  деб  маслаҳат бердилар.  У Зот ташқарига чиқиб, ҳеч кимга гапирмай завжаларининг айтганларини қилдилар−туяларини   сўйдилар,   сартарошларини   чақириб, сочларини    олдирдилар.    Бу    ҳолатни    кўрган саҳобалар дарҳол ўринларидан туриб жонлиқларини сўйдилар   ва   бир-бирларининг  сочларини   қира бошладилар.  Ғам-қайғунинг  қаттиқлигидан  бир-бирларини ўлдириб қўйишга яқин бўлдилар. Сўнг (Мадинага қайтганларидан кейин) Маккада Исломга кирган муҳожира аёллар ҳижрат қилиб келишди. Уларнинг орасида Уқбанинг қизи Умму Кулсум ҳам бор эди. Шу пайт Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил  қилди: «Эй  Пайғамбар алайҳиссалом, қачон Сизнинг олдингизга мўминалар келишиб, Сизга ўзларининг Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмасликларига,   ўғрилик   қилмасликларига, зино     қилмасликларига,    (камбағаллик    ёки шарманда   бўлишдан   қўрқиб)   ўз   болаларини ўлдирмасликларига  ва  қўл-оёқлари  ўртасида тўқиб   оладиган   бўҳтонни   қилмасликларига (яъни, фарзандсизлик сабабли ўз эрларидан ажралиб қолмаслик учун бирон ташландиқ болани топиб, гўё у қўл-оёқлари ўртасидан чиққандек, яъни ўзлари туққандек эрларига: «Мана шу бола сендан бўлди», деб бўҳтон қилмасликка ) ҳамда бирон яхши ишда Сизга  итоатсизлик қилмасликларига қасамёд қилсалар, Сиз уларнинг қасамёдларини қабул қилинг ва улар учун Аллохдан мағфират сўранг! Албатта,   Аллоҳ   Мағфиратли,   Меҳрибондир» (Мумтаҳана сураси, 12-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   уларни   кофирларга   қайтаришдан   бош тортдилар».
19:47 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Бани Қурайза ғазоти
Ислом тарихи
Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
    Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель – Расулул...
06:40 / 27.06.2020 Батафсил...
Ислом тарихи
Жоҳилиятда Каъбани христианлар ҳам зиёрат қилишганми?
Савол: Ислом дини туширилишидан олдин ҳам Каъба бўлган ва уни  христиан динидагилар ҳам зиёрат қилишган. Ислом туширилганидан кейин эса улар Каъбани тарк қилишганининг сабабини билишни истардим.....
10:22 / 19.02.2013 Батафсил...
Ислом тарихи
Араб вакилларининг кетма-кет келиши ва Aллоҳнинг Динига кириши
Ибн Исҳоқ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, Табукдан фориғ бўлиб, Сақиф ҳам Исломни қабул қилиб, байъат қилгач, у Зотнинг олдига ҳар тарафдан араб вакиллари, элчи...
03:38 / 27.06.2020 Батафсил...
Ислом тарихи
Сақиф элчилари ва уларнинг Исломга кириши
Ибн Исҳоқ ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан Мадинага Рамазон ойида қайтдилар ва шу ойнинг ўзида у Зотнинг олдиларига Тоиф аҳолиси бўлмиш Сақиф қабиласидан вакиллар к...
22:37 / 26.06.2020 Батафсил...