4 жумадис сони
1446
Мунофиқлар табиати ва уларнинг Исломга бўлган хатарлари
Бу ғазот Аллоҳнинг Китоби у ҳақда сўзлагани ва алоҳида эътибор қаратгани ҳисоби билан бошқа ғазотлар етмаган мавқеъга эга бўлди. Сиз Тавба сурасида Аллоҳ Йўлида жон билан ҳам, мол билан ҳам жиҳод қилишнинг аҳамиятини ва бу нарса мусулмоннинг исломи чинлигига ягона далолат қилувчи ҳамда у мусулмонлар билан мунофиқларнинг орасини ажратиб турувчи нарса эканлигини баён қилган оятларни, балки саҳифаларни ўқишингиз мумкин. Шунингдек, у оятларда мунофиқлар ва уларнинг хуфиёна, маразли ғаразлари ҳам фош қилинган.
У оятлардан олинадиган дарс ҳамма асрда ҳам мунофиқликнинг ҳамда мунофиқларнинг мусулмонларга бўлган хатарининг катталигини баён қилиш ва мусулмонлик шундай даъвоки, уни мол ёки жон билан жиҳод қилиш орқали, машаққатларга кўндаланг бўлиш орқали тасдиқлаш лозимлигини баён қилишдир. Табук ғазоти ана шу Қуръоний дарснинг татбиқи бўлди. Яъни унда мусулмонлар буюк Илоҳий синовдан ўтдилар. Бу синов Мадинада яшириниб юрган нифоқ чимматини очди ва чин мусулмонлардан мунофикларни ажратиб берди. Сўнг Аллоҳ таолонинг Китобида мунофиқларнинг кирдикорларини, сиру-асрорларини ошкор қилувчи ҳамда мусулмонлар улардан ҳар замон ва маконда эҳтиёт бўлишларига чақирувчи оятлар пайдар-пай нозил бўла бошлади: «(Жиҳодга чиқишдан) қолган (қочган мунофиқлар) Аллоҳнинг Пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу жонлари билан Аллоҳ Йўлида жиҳод қилишни ёмон кўрдилар ҳамда (бир-бирларига):«Бу иссиқда урушга чиқманглар», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Агар улар англай олсалар, жаҳаннам оташи янада иссиқроқдир». Бас, ўзларининг касб қилган нарсалари (яъни кофирликни танлаганлари) жазосига улар (бу дунёда) озгина кулсинлар, (сўнгра Охиратда) кўп — абадий йиғласинлар! Энди агар Аллоҳ Сизни («Табук» жангидан сўнг) улардан бирон тоифага қайтариб, (рўбарў қилса) бас, улар Сиздан (бундан буён бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: «Мен билан ҳаргиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирон душманга қарши жанг ҳам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввал-бошда чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз, бас, яна қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар». (Тавба сураси, 81-83-оятлар).
20:56 / 26.06.2020
3190
Аввалги мақола
Жиҳоддан қолганлар иши
Ғазотлар
2909
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
109
Саловотлар
Ислом тарихи
Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулул...
06:40 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Савол: Ислом дини туширилишидан олдин ҳам Каъба бўлган ва уни христиан динидагилар ҳам зиёрат қилишган. Ислом туширилганидан кейин эса улар Каъбани тарк қилишганининг сабабини билишни истардим.....
10:22 / 19.02.2013
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, Табукдан фориғ бўлиб, Сақиф ҳам Исломни қабул қилиб, байъат қилгач, у Зотнинг олдига ҳар тарафдан араб вакиллари, элчи...
03:38 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан Мадинага Рамазон ойида қайтдилар ва шу ойнинг ўзида у Зотнинг олдиларига Тоиф аҳолиси бўлмиш Сақиф қабиласидан вакиллар к...
22:37 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар