22 жумадул аввал
1446
САБР ВА ШИЖОАТ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари у Зотга турли азиятлар бергани, ўлдириш ва сургун қилиш учун маслаҳатлашганлари ҳақида айтиб ўтган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг барчасига гўзал сабр қилар, азиятларга яхшилик билан жавоб қайтарар эдилар. Бундай қилишлари заиф ва ночор бўлганлари сабабидан эмас, балки қувват ва матонатларининг кучли эканидан эди. У Зот истеҳзо қилиб, суиқасд пайидан юрганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга бошлашини умид қилар эдилар.
Кунларнинг бирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Уқба ибн Абу Муъит деган бадбахт туянинг ичак чавоқларини олиб, у Зотнинг устиларига ташлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилиб турган эдилар. Қизлари Фотима розияллоҳу анҳо келиб, устиларидаги аҳлатларни олиб ташламагунларича сажда қилиб туравердилар.
Бошқа бир куни яна ўша кимса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимлари билан у Зотни қаттиқ бўға бошлади. Бу сафар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соҳиблари Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб у Зотни бу кимсадан ҳимоя қилди ва ушбу оятни ўқиди: «Бир одамни, Аллоҳ Роббимдир, дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келмишдир» (Ғофир сураси, 28-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу азиятларга жавоб бермасликлари ва сабр қилишлари у Зотнинг заиф бўлганлари ёки улардан қўрққанлари ёки улар билан ғижиллашишдан ҳайиққанлари учун эмас, балки уларга раҳм қилаганлари, бу ишлари уларга таъсир қилиб, ҳақ йўлдан юришларини умид қилганлари сабабидан эди. Баъзи ўринларда ҳаддан ошиб кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга ёқмайдиган сўзлар билан мурожаат қилишлари юқоридаги фикримизга далолат қилади. Ана шундай вазиятларда кофирлардан бирортаси у Зотга ёмонлик қилишга журъат қила олмаган.
Бундай вазиятлардан бири қуйидагича бўлган эди: Кунларнинг бирида Қурайш раҳбарлари Ҳарамда йиғилиб ўтирган эдилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб шундай дедилар: «Биз бу одамнинг қилғилиқларига бунчалар сабр қиламиз, деб ўйламаган эдик. У бизни ақлсизликда айблади, оталаримиз ҳақида ноўрин сўзларни айтди, динимизни айблади, бирдамлигимизни йўқотди, илоҳларимизни ҳақорат қилди. Биз унинг ишларига жуда кўп сабр қилиб юбордик».
Улар шу зайлда гаплашиб турганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Рукнул ямонийни истилом қилдилар ва Байтни тавоф қила бошладилар. Уларнинг олдиларига етиб келганларида у Зотга баъзи ножўя сўзларни айтдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгарди. Шундай бўлса-да. Байтни тавоф қилишда давом этдилар. Учинчи айланага келганларида яна ўша ножўя сўзни айтишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб: «Эй Қурайш аҳли, эшитиб қўйинглар! Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мен сизларга қирғин олиб келдим!» дедилар. Бу сўздан бутун қавм қотиб қолди. Ҳамма бошида қуш тургандек, қимирламай турар эди. Сал олдин у Зотга бор нафратини изҳор қилиб турган кимса ҳам энг чиройли сўзлар билан: «Эй Абул Қосим, яхшилик билан кета қол! Қасамки, сен жоҳил эмассан!» деб жавоб қайтарган эди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги икки вазиятда ҳам азиятга қандай сабр қилганларига эътибор қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бор нафратини изҳор қилган одам ёлғиз бўлса-да, лекин у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қасос олмадилар.
Учинчи айланада Қурайш раҳбарлари орасида ўзлари ёлғиз қолган эдилар. Улар баъзи пичинг гапларни айтганларида, қувват ва матонат билан: «Эй Қурайш аҳли, биласизларми, мен сизларга қирғин олиб келдим!» дедилар.
Бу ҳам вазият тақазо қилганда қаттиқ ёки юмшоқ муомала қилишни ўргатадиган набавий ҳикматлардан бири ҳисобланади. Айни мана шу пайғамбарлар хотами, самовий рисолатнинг охиргиси бўлган Пайғамбарда бўлиши лозим бўлган мукаммалликнинг ўзидир.
19:13 / 26.06.2020
3052
Аввалги мақола
РОСТГЎЙЛИК ВА ОМОНАТ
Мақолалар
2849
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар