25 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

Видо ҳажи
Видо ҳажи
Макка фатҳидан сўнг шаҳар ва унинг атрофи тўла исломийлашганди. Исломга қарши қалъалар ҳам бирин-кетин таслим бўлаётганди. Тоиф каби учига чиққан ёлғончилар ҳам ўзлари Мадинага келиб, мусулмон бўлиш истагини билдиришди. Муслимлар кўпайган, Ислом дини ёйилиб, кучайиб бормоқда эди…
* * * Ҳижратнинг ўнинчи йили давом этаётганди. Пайғамбармиз алайҳиссалом ҳаж сафарига ҳозирлана бошладилар. Мадина ва унинг атрофидаги барча мусулмонларга хабар берилди. – Пайғамбар алайҳиссалом билан ҳаж қилишни истовчилар йўлга тайёрлана бошлашсин! Буни эшитган мусулмонлар Мадинага гуруҳ-гуруҳ кела бошлашди. Юз минг мусулмон билан йўлга тушган Пайғамбар алайҳиссаломга завжалари ҳамда қизлари ҳазрат Фотима ҳам ҳамроҳ бўлишганди. Сафар давомида кўпайиб бораётган мусулмонлар нур ирмоғи каби Маккани янгитдан фатҳ этиш учун боришарди. Денгиз каби… Ҳамма қувончда эди… Фақат ҳазрат Фотима қалбида қувонч билан ҳузун бирга яшаётганди. Бу ердан кетаётганда уч опаси бор эди, қайтаётганда эса ҳеч бири… * * * Ҳаж фарзларини мукаммал бажарган ҳазрат Фотима онасини зиёрат этгани борди. Унга севимли опаларининг саломини келтирганди… Қабр бошида уч бор Ихлос, бир бор Фотиҳани ўқиди. Сўнг қабр четига ўтириб, Ёсини шарифни ўқиб дуо қилди. Сўнг… онаси билан сўзлаша бошлади. Опалари вафот этгани, энди ёлғизлиги, Исломнинг ёйилгани… Лабини тишлаб олганди… Аммо кўз ёшларларини тўхтата олмасди…
06:20 / 09.05.2012
3195
Аввалги мақола
Иброҳимнинг вафоти
Иброҳим алайҳиссалом
6358
Кейинги мақола
Сийрат илмининг тарихий манбалари
13
Сийрат
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
ٍКўп кўрилганлар