24 жумадул аввал 1446
Сизга муштоқдурман, Расули акрам.
  Сиз сабаб яралди бутун бу олам, Сизгадур жалолат, сизгадур карам. Юрак сизни қумсар кўзимда жолам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Етимлик тиғидан тотдингиз алам, Мурғак юрагингиз чекди-ку ситам. Сизга фидо бўлсин отам ҳам онам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Вояга етдингиз алпқомат, бардам, Ҳақгўй, вафодор, мулойим ҳар дам. Амин деб таниди жамики олам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Нақадар бахтлидур Хадижа онам, Жуфти ҳалолидур Сарвари олам. Ҳатто Роббим унга йўллади салом, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Муборак қирқ ёшда ваҳий келди ҳам, «Ўқи»деди сизга Роб номи билан. , Сиз эса дедингиз:«Ўқишни билмам». Сизга муштоқ дирман,Расули акрам. Азиз елкангизни эзди оғир ғам, Сизни ўраб қўйди Хадижа онам. Титроғингиз ўйласам, титрайди танам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Сиз Расул бўлдингиз Расули олам, Мушриклар қалбида уйғонди алам. Оҳ, қанча кўрдингиз улардан ситам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Сизга иймон келтирди Хадижа онам, Сўнг сизга ишонди Абу Бакр ҳам. Жажжи Али қўллади чин иймон билан, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Машаққатлар кўрдингиз Абу Жаҳлдан, Тупроқлар сочилди муборак юздан. Индамай дур тўкиб, Азизим, кўздан, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Бегона эмас, ҳатто амакингиз ҳам, Умму Жамил билан чоҳ қазди ҳар дам. Оҳ, қандай сабр бу, қандайин чидам?! Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Дин учун Тоифга бордингиз шахдам, Лек озор кўрдингиз, тўкилди қон ҳам. Бу ҳолдан ёш тўкар ҳатто осмон ҳам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Айрилдингиз суянчиқ Абу Толибдан, Хадижанинг фироғи унга бўлди жам. Ўксинди юрагиз, ёш тўкдиз зимдан, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Робб изни ила ҳижратга қўйдингиз қадам, Абу Бакр бўлди соҳибу ҳамдам. Мадина аҳлини этдингиз шодон, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Бу шаҳар бўлди давлати Ислом, Раҳбар эди унга алайҳиссалом. Ҳамма бахтиёр-у, тинч-тотув замон, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Дин деб урушларга чиқдингиз бардам, Аллоҳим қўллади сизни ҳар қадам. Ислом дея синди муборак тиш ҳам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Ниҳоят етдингиз орзуларга ҳам, Роббим изни ила фатҳ бўлди Маккам. Саҳобангиз кирди, бас, унга шаҳдам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Бу кун шодон эдиз Ҳабибим сиз ҳам, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ҳам. Баралла азон айтди ҳабаш Билол ҳам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Шу дамдан равнақ топди чин дин ва иймон, Энг олий чўққига чиқди бегумон. Сизни дунё таниди, бутун бу жаҳон, Сизга муштоқдурман, алайҳиссалом. Мукаммал бўлибон бу дини Ислом, Нозил бўлди сўнги ояти Қуръон. Мусибатдан дарак эди, шаксиз, бегумон, Сизга муштоқдурман, алайҳиссалом. Мусулмон оламини қоплади бир ғам, Риҳлат қилар чоғи сарвари олам. Эҳ, қандай мусибат, қандай оғир дам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Бағрига олди сизни Оиша онам, «Умматим» дедингиз ҳатто шу он ҳам. Сизга фидо бўлсин бу жону танам, Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Роббим висолига еттингиз шу он, Биз уммат қолдик-ку берасул, нолон. Бўғзимизга тиқилди аламли фиғон, Сизга муштоқдурман, алайҳиссалом. Умматмиз шафоатдан умидвор ҳар дам, Ҳавзи кавсар лабида турасиз бардам. Сизга йўлиқтирсин Аллоҳим шу дам, Сизга муштоқдурман ,Расули акрам. Ҳабибим Аллоҳ сизга йўллайди салом, Фаришталар сизга айлар эҳтиром. Сизга салом бўлсин чексиз, бетамом, Сизга муштоқдурман, алайҳиссалом. Мен шоир эмасман, йўқдир ҳеч таъмам, Расул ишқи қўлга тутқазди қалам. Ишонинг, Ҳабибим, жон-таним билан Сизга муштоқдурман, Расули акрам. Шаҳло Билолиддин қизи.
04:54 / 03.01.2016
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...