10 Рамазон
1447
Ошиқ қалб йиғиси
Бугуннинг йиғиси маюс кўзларникимас,
Уятдан тош қотган юзларникимас,
Ҳазондек тўкилган кўзларникимас,
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
Маюс қалбимга қарадим, аммо
Сизнинг тимсолингиз тополмадим ҳеч,
Бугун кўзларим йиғлайди, аммо
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
Мен ҳам йиғлайман ошиқ қалб мисоли,
Қалбимни ўнглашга имкон бор ҳали,
Барча йиғласин, йиғласин, майли,
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
Сиздан олисдамиз, олисда йироқ,
Бизни эзиб қўйди соғинчу фироқ,
Юракда изтироб, қалбларда титроқ,
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
Расулуллоҳ зикридан тинмайди тиллар,
У Зот учун доимо йиғлайди диллар,
Чаманзорда нола қилар булбуллар,
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
Ўзимча, умматман, ўзимча, диндор,
У Зот учун йиғладимми қалбимдан бир бор,
Йиғлайин, қалбимда қолмасин ғубор,
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
Ларзага келади йиғидан фалак,
Ҳатто ёш тўкади осмонда малак,
Қани, йиғламайсанми, эй хаста юрак,
Чин ошиқ қалбларнинг йиғисидир бу.
Расулуллоҳ буюклигин белгисидир бу.
«Саййид Муҳйиддин махдум»
ўрта махсус Ислом билим юрти талабалари
Мирзоҳид Абдукаримов,
Оятуллоҳ Қобулов.
06:49 / 18.01.2016
2731
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
127
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар