20 жумадис сони
1446
Муҳиббуддин Табарий
(«Хулосату сияри саййидил башар» асари муаллифи)
Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуллоҳ Муҳиббиддин Табарий (1) ҳижрий 615 (мил. 1218) йили Маккаи мукаррамада таваллуд топган. Ёшлигидан Шуайб Заъфароний, Абдураҳмон Аттор, Маждуддин Қушайрий каби кўплаб олимлардан таълим олган. Ўз навбатида Асириддин Абу Ҳайён, Қутбиддин Халабий, Ҳофиз Димётий, Шамсиддин ибн Муслим каби шогирдларни ҳам етиштирган. У ўз даврининг етук муҳаддиси ва Ҳижоз муфтиси бўлган. Китоблари: «Ал-аҳкомул кубро»; «Хулосату сияри Саййидил башар»; «Ас-симтус самийн фи маноқиби уммахотил мўминин»; «Ар-риёзун назара фи маноқибил ашара»; «Захоирул уқба фи маноқиби завил қурба»; «Ғарийбу жомеъул усул»; «Ал-кофий фи ғарийбил Қуръон»; «Мухтасару аворифул маъориф»; «Ал-маслакун набиҳ фи талхисит танбиҳ» ва бошқалар. Муҳиббиддин Табарий ҳижрий 694 (мил. 1295) йили Маккаи мукаррамада вафот этган ва «Муалло» қабристонига дафн этилган. 1. Бу ҳижрий 224-310 йилларда яшаб ўтган машҳур муфассир имом Муҳаммад ибн Жарир Табарий эмас.
07:31 / 22.05.2012
3418
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
715
Саловотлар
Уламолар
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса, Ғифорликларнинг даромад...
19:53 / 26.06.2020
Уламолар
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)
исм-шарифлари
вафот этган йил
тартиби бўйича
ҳижрий
милодий
туғ.
ваф.
туғ.
ваф.
1....
22:41 / 26.06.2020
Уламолар
(«Ғоятус сул фи хасоисир Расул» асари муаллифи)
Ҳадис ва фиқҳ илмининг билимдони Аллома Ибн Мулаққин номи билан танилган Абу Ҳафс Сирожиддин Умар ибн Али ибн Аҳмад Ансорий ҳижрий 723 (мил. 1323) йили...
19:53 / 26.06.2020
Уламолар
(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи)
Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб...
19:55 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар