Робиъул-аввал ойининг 22-куни
- Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
- Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.

Савол: Ҳабашистон подшоҳи Нажоший ва Увайс Қараний ҳазратлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида иймон келтиришган. Аммо кориб суҳбатлашишмаган. Икковлари саҳоба ёки тобеин дейиладими, ёки бошқа ном билан аталадиларми?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:
Увайс Қараний (اويس القرني) раҳматуллоҳи алайҳи тобеинларнинг киборларидан, саййидларидан ва пешқадамларидан эканида барча уламолар иттифоқ қилишган!
Нажошийни айрим олимлар саҳобалар рўйхатига киритган бўлсалар, Заҳабий: «Нажоший бир тарафдан тобеин, бир тарафдан саҳобадир», деган [1].Ибн Асир Жазарий: «Нажоший Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган ва у зот билан учрашмаган экан, уни саҳобалар орасида санамаслик тўғрироқ бўларди. Чунки уни саҳобалар орасида зикр қилишнинг маъноси йўқ. «Саҳоба» атамасини унга нисбатан ишлатиш учун барча шартлар топилмайди», деб хулоса қилади [2].