22 жумадул аввал 1446
Исро, яъни Ҳазрат Расули мақбул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечқурун сайр этдурулишлари

Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламдин марвийдурки, дебдурлар:«Бир кеча мен Ҳарами Маккийда Ҳатим ичинда уйқуға машғул эрдим, ногаҳон Жибрил алайҳиссалом келуб қадамлари ила ишора қилдилар. Мен туруб ўлтурдим, лекин ҳеч бир нарса кўрмадим. Кейин жойимға қайтуб ётдим. Жибрил алайҳиссалом яна келуб, қадамлари ила ишора қилдилар. Мен туруб ўлтурдим, яна ҳеч нарса кўрулмади. Кейин яна ётдим. Жибрил алайҳиссалом учунчи дафъа келуб қадамлари ила ишора қилдилар. Мен яна туруб ўлтуруб эрдим, Жибрил алайҳиссалом қўлумдин тутуб турғуздилар ва Ҳарам дарвозасиға олуб чиқдилар. Ул ерда бир жонивор турубдур, хачирдин кичик, эшакдин катта, икки сонида қанотлари бордур, кўзини қирраси етган ерға қадам қўюр. Мени анга миндурдилар. Кейин мен била баробар юрдилар. Юра-юра Байтул Мақдисға етдилар. Ул ерда Ҳазрат Иброҳим, Ҳазрат Мусо ва Ҳазрат Ийсо ила бир неча пайғамбарларни ҳозир топдук ва аларға мен имом бўлуб намоз ўқудим. Кейин икки коса келтурулди, бирида хамр ва бирида сут бор эрди. Жаноб Набий карим соллаллоҳу алайҳи васаллам сут косасини олдилар ва андин ичдилар, хамр косасини олмадилар. Ҳазрат Жибрил алайҳиссалом дедилар:«Ё Расулуллоҳ, сиз ва умматингиз фитрати аслияни ихтиёр этдиларингиз. Агар хамрни олур эрдилар, умматлари озуб кетур эрдилар. Кейин Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаға ёнуб келдилар. Тонг отгандин кейин Қурайш мажмаъиға боруб воқеадин хабар бердилар. Одамларнинг кўплари ишонмадилар ва дедиларки:«Қофила Маккадин Шомға бутун бир ойда қайтур. Бу қадар узоқ бир масофаға Муҳаммад бир кечада нечук боруб кела олур, ҳаргиз мумкин эмасдур. Кейин бир қанча мусулмонлар диндин ёнуб кетдилар. Бу воқеани эшитганлардин бир жамоат ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу қошлариға боруб дедилар:«Эй Абу Бакр, кўргил биродарингники, бу кеча Байтул Мақдисға боруб, анда намоз ўқуб, қайтуб Маккаға келубдур, бу сўзға сен ишонурсанми? Ҳазрат Абу Бакр дедилар: «Мен мундин зиёдасиға ҳам ишонурман. Аллоҳ таолонинг қудратиға бул ҳеч нарса эмасдур, на учун таажжуб қилурсизлар?» Ўшал кундин тортуб жаноб Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг муборак лақаблари Сиддиқ қарор топди.

07:28 / 08.06.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...