22 жумадул аввал 1446
Пайғамбар алайҳиссалом ҳам овоз чиқариб йиғлаган эканлар, деб эшитдим. Шу гап ростми?

Савол: Пайғамбар алайҳиссалом ҳам овоз чиқариб йиғлаган эканлар, деб эшитдим. Шу гап ростми? Агар рост бўлса, нима сабаб бўлганини билмоқчи эдим.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга йиғлаганларидан кўра қаттиқроқ йиғлаганларини ҳечам кўрмаганмиз. Уни қибла томонга қўйдилар, сўнг жанозаларида турдилар ва хўрсиниб-хўрсиниб йиғладилар» . Манбалар: Мулла Али Қори, «Шарҳу муснади Аби Ҳанифа», 1/526; Аҳмад ибн Абдуллоҳ Табарий, «Захоирул уқбо», 1/181; Ҳофиз Қасталоний, «Ал-мавоҳибул ладуния бил минаҳил Муҳаммадия», 1/515; «Ал-мавсуъатул исломиятул муъосира», 6/98; Доктор Роғиб Ҳанафий,«Ас-сийратун набавия», 25/11; Доктор Али ибн Нойиф Шаҳҳуд, «Мавсуъатул хутабил минбария», 1/55.

15:30 / 08.06.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...