25 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

"Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарих кўзгусида" китоби урду тилида чоп этилди
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарих кўзгусида» китоби (Muhаmmad Life And Time)нинг урду тилидаги таржимаси жорий йилнинг 7 июнь куни Покистонда чоп этилди.
Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)нинг ғарбий ва жануби-ғарбий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, мазкур китобни покистонлик таниқли тадқиқотчи ва тарихчи Саид Муинул Ҳақ Расули Акрам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари борасида тадқиқот олиб бориб, инглиз тилида ёзган. Бу асар 31 фаслдан иборат бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид инглиз тилидаги муҳим китоблардан саналади. Хабарда айтилишича, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарих кўзгусида»китобини покистонлик тадқиқотчи Рафиуз замон Зубайрий инглиз тилидан урду тилига таржима қилган экан.
15:36 / 11.06.2012
2730
Аввалги мақола
Кейинги мақола
У зотдан инсоният қарздордир
744
Сийрат
Янгиликлар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Алло...
12:24 / 21.11.2015
Янгиликлар
[gallery link="file" ids="4829,4830,4831,4832,4833,4834,4835,4836,4837,4838,4839,4840,4841,4842,4843,4844"]
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар...
09:00 / 23.07.2015
Янгиликлар
Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳо...
22:12 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар