24 жумадул аввал 1446
Туббаънинг Маккага бориши, Каъбага кисва ёпиб ҳурмат кўрсатиши ҳамда бу борада Субайъанинг шеъри

Ибн Исҳоқ: Туббаъ ва унинг қавми буту санамларга сиғинар эдилар. Туббаъ Макка сари йўл олди. Чунки Макка унинг Яманга борадиган йўли устида эди. У Усфон ва Амаж шаҳарлари ўртасига етган пайтда олдига Ҳузайл ибн Мудрика ибн Илёс ибн Мудар ибн Низор ибн Маъадд қабиласидан бир қанча кишилар келиб: «Эй подшоҳ, биз сизга қадимий молларга тўла бир уйни кўрсатайликми? Сиздан олдинги подшоҳлар бу уйдан бехабар қолишган. У уй ичида гавҳар, забаржад, ёқут, тилло ва кумушлар бор», дейишди. Подшоҳ: «Қани кўрсатинглар-чи», деди. Шунда улар: «Бу Маккадаги шаҳар аҳли унга қараб ибодат қиладиган, олдида намоз ўқийдиган уйдир»,  дедилар.

Ҳузайл қабиласидан бўлган бу одамлар подшоҳ (Туббаъ)нинг ҳалок бўлишини истаган эдилар. Чунки улар Каъбага ёмон ният билан бостириб келган подшоҳнинг ҳалок бўлишини яхши билар эдилар. Туббаъ уларнинг гапларидан сўнг Каъбага бостириб киришдан олдин ҳалиги икки донишмандга элчи юбориб, улардан нима қилишни сўради. Шунда улар: «Бу гапни айтганлар сиз ва аскарларингизнинг ҳалок бўлишингизни истайди. Чунки биз Аллоҳ ер юзида Ўзига ибодат қилиниши учун Каъбадан бошқа бир уйни танлаганини билмаймиз. Агар сиз у ерга улар (ҳузайлликлар) ўргатганларидек ёмон ният билан кирадиган бўлсангиз, албатта, ўзингиз ҳам, сиз билан бирга бўлганлар ҳам ҳалок бўласизлар», дея огоҳлантирдилар. Подшоҳ улардан: «Унда менга Каъба олдида нима қилишни тавсия қиласизлар?» деб сўради. Улар эса: «Каъба олдида унинг аҳли нима қилса, сиз ҳам шуни қилинг. Уни тавоф қилиб улуғланг, ҳурматини жойига қўйинг ва Каъбадан чиқаётиб унга бошингизни эгиб, таъзим билан чиқиб кетинг»,  дедилар. Подшоҳ яна: «Унда ўзларингиз нега Каъбада ибодат қилмайсизлар?»  деб сўради. Улар эса: «Каъба отамиз Иброҳим алайҳиссалом қурган, биз сизга хабар берганимиздек, улуғ уйдир, лекин бизни у ерда ибодат қилишдан тўсаётган нарса Макка халқининг у ерни бутларга тўлдириб юборганлари, ўша бутлар учун жонлиқлар сўйиб, Каъба атрофини қонга булғаганларидир. Чунки улар мушрик, нопок кишилардир. Шунинг учун биз у ерда ибодат қилмаймиз», деб жавоб бердилар.

Подшоҳ уларнинг насиҳатларига қулоқ солиб, сўзларига ишонди. Ҳузайлликларни эса олдириб келиб оёқ-қўлларини кестириб ташлади. Сўнгра Макка сари йўлга тушди. У аввал Каъбани тавоф қилиб, туя сўйдирди, сочини олдирди ва Маккада олти кун турди. У шу кунлар ичида туя сўйдириб одамларга тарқатар, Макка халқини таомлантирар, уларни асал билан сийлар эди. Шу кунларнинг бирида у тушида Каъбага кисва ёпаётганини кўрди. Эртасига қамиш каби қўпол матодан кисва тайёрлатди ва уни Каъба устига ёпди. Сўнг яна туш кўрди. Подшоҳ тушида ундан ҳам яхшироқ матодан кисва ёпаётган эди. Эртасига юмшоқроқ матодан кисва тайёрлатиб, ўшани ёптирди. Сўнгра яна туш кўрди, тушида бундан ҳам яхшироқ матодан кисва ёпаётган экан. Эртасига Яманнинг нозик матоларидан кисва тайёрлатиб, ўшани Каъба устига ёпди.

Айтишларича, биринчи бўлиб Каъбага кисва ёптирган инсон Туббаъ экан.

Сўнгра Макканинг Журҳум қабиласидан бўлган волийларига Каъбани эҳтиёт қилишга, унга ҳеч қандай қонни яқинлаштирмасликка, ўлакса ҳайвонлар ва аёлларнинг ҳайз теккан матоларини ташлатмасликка буюрди. Каъба учун эшик ва бу эшик учун қулф-калит ясатди. Бу тўғрида Субайъа бинт ал-Аҳаб ибн Забийна ибн Жазийма ибн Авф ибн Наср ибн Муовия ибн Бакр ибн Ҳавозин ибн Мансур ибн Икрима ибн Хасафа ибн Қайс ибн Айлон деган аёл шеър айтган бўлиб, у Абдуманоф ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надр ибн Кинонанинг хотини бўлган. Ушбу шеърини Абдуманофдан кўрган ўғли Холид учун айтган бўлиб, бу билан Макканинг ҳурматини улуғлаш ва ўғлини ушбу шаҳарда гуноҳ ишлар қилишдан тийишни ният қилган эди. Шунингдек, ўғлига Туббаъ қиссаси, унинг Макка олдида ўзини қандай хор тутгани, у ерда нима ишлар қилганини эслатмоқчи ҳам бўлган. Қуйида мазкур шеърдан парчалар келтириб ўтилади:

Эй ўғилгинам, Маккада на кичик ва на каттага зулм қила кўрма!

Эй ўғилгинам, унинг ҳурматини сақла, сени ғурур асло алдаб қўймасин!

Эй ўғилгинам, Маккада зулм қилган кимса турли ёмонликларга йўлиққай.

Эй ўғилгинам, унинг юзига урилгай ҳамда икки яноғи ила жаҳаннам қаърига қулагай.

Эй ўғилгинам, мен жуда кўп тажрибадан ўтказдим ва натижада ундаги золимни ҳалокатга учраганини кўрдим.

Аллоҳ ўзи уни ўз паноҳига олган, ҳолбуки унинг ерида қаср ва саройлар барпо қилинмаган.

Аллоҳ ҳатто унинг қушларини ҳам паноҳида сақлаган. Шунингдек, эчкилари ҳам тоғларда омондадир.

Бир куни унга Туббаъ ҳужум қилмоқ истадию, оқибат ундаги бино (Каъба)га Яманнинг ноёб матосини кийдирди.

Раббим унинг мулкин хор этди, шундан сўнг у бир қанча назрлар берди.

У бу ерга ялангоёқ келиб, мингта туя сўйиб тарқатди.

Сўнг Макка аҳолисини туя ва қўй гўштлари ила меҳмон қилишда давом этди.

Шунингдек у уларни тоза асал ва арпа ичимлиги ила сийлар эди.

Худди шундай фил ила келган аскарлар ҳам унда тошлар ила ҳалок этилдилар.

Подшоҳлик энг чекка мамлакатлардадир ва ажам ҳамда хазирдадир.

Сен бу сўзларга яхшилаб қулоқ сол, бўлиб ўтган ишлар оқибатини ёдда тут.

09:57 / 15.06.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...