Робиъул-аввал ойининг 21-куни
- Ҳижрий 580-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1184-йил 2-июл) халифа Абу Яъқуб Юсуф қўмондонлигида «Муваҳҳид» жангчилари Андалуснинг «Шафтрайн» шаҳрини насронийлар ҳукмронлигидан озод қилдилар.
- Ҳижрий 923-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1517-йил 13-апрел) Мамолик давлатининг охирги султонларидан бири султон Тумонбой қатл қилинди. Тумонбойнинг қатл қилиниши билан Мамолик давлати қулаб, Миср Усмонлилар ҳукмронлигига ўтди.
- Ҳижрий 1033-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1624-йил 12-январ) Эрон Сафавийлари Бағдодни 3 ой қамал қилиб, Усмонлилар ҳукмронлигидан маҳрум қилди. Шундан сўнг Сафавийлар Бағдодни 15 йил мобайнида бошқарди.
- Ҳижрий 1255-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1839-йил 3-июн) Хитой «Афюнга қарши уруш» шиори остида минглаб тонна афюнни ёқиш орқали байрам эълон қилди.

Савол: Мен шу пайтгача энг охирги вафот этган саҳоба Анас ибн Молик деб юрардим. Куни кеча масжидда бир намозхон энг охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл экан, деб қолди. Илтимос, шунга аниқлик киритсангизлар.
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:
Охирги вафот этган саҳобаларнинг рўйхатини келтирамиз:1. Абу Умома розияллоҳу анҳу, ҳижрий 86 йили Шомда вафот этган.
2. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу, ҳижрий 86 йили Мисрда вафот этган.
3. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу, ҳижрий 87 йили Ироқнинг Кўфа шаҳрида вафот этган.
4. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу, ҳижрий 91 йили Мадинада вафот этган.
5. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу, ҳижрий 93 йили Ироқнинг Басра шаҳрида вафот этган.
6. Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу, ҳижрий 100 (ёки 110) йили вафот этган.
(Манбалар: Сулаймон Надавий, «Ар-рисолатул Муҳаммадия», 1/78; Маҳмуд Таҳҳон, «Тайсиру мусталаҳил ҳадис», 1/108).