Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган сайтга ташриф буюрганлар сони 70 млн.га етди

2 ўн йил аввал 2558 siyrat.uz

   Ўтган икки йил ичида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган http://rasulallah.net/ сайтига ташриф буюрганлар сони 70 миллионга етди.    2008 йилда ташкил қилинган ушбу сайт даниялик Ислом душманларининг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга  ишлаган карикатурасига қарши  жавоб сифатида уларнинг ахлоқсизлигига нисбатан гўзал ахлоқ ила билдирилган раддия бўлди. Сайтнинг бошланғич нияти ўша вақтдаги воқеаларга қарши қаратилган эди, лекин вақт ўтиши билан сайт кенгайиб, ҳозир ундан фойдаланувчилар сони 70 миллионга етди. «Сизнинг хотирангиз доим ёдимизда» шиори остида иш олиб бораётган сайт Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ва таълимотлари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлайди ҳамда дунёнинг 11 тилида фаолият олиб боради. Мазкур сайт Қувайтда ўтказилган Шайх Салом номли катта нуфузга эга  информацион технологиялар мусобақасида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, бутун араб оламидаги энг яхши техник веб-сайт мақомини ҳам қўлга киритди. Сайт ўзларининг холис хизматлари билан фаолият юритаётган кўнгиллилар томонидан бошқарилади. Охирги вақтда уларнинг сони сезиларли даражада кўпайган.    «Сайтни ишга тушириш ҳақидаги режамизни ошкор қилганимизда, жуда кўп инсонлар холис хизмат қилиш мақсадини билдириб, бизга мурожаат қилишди, ҳозир уларнинг сони 30 мингтага етди», дейди  сайт раҳбари Муҳаммад Ашур. «Сайтнинг иқтисодий аҳволи қандай?» деган саволга Муҳаммад Ашур: «Сайт хайрия  ва маркетинг ишларидан тушаётган маблағлар ҳисобига фаолият юритяпти ва маблағнинг асосий қисми таржима ишлари мутахассисларига сарф қилинмоқда», деб жавоб берди.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ