17 жумадис сони
1446
ФАРЗАНДСИЗЛИКНИНГ НАБАВИЙ ЕЧИМИ
Дунёда оила қурган инсонлар борки, ўзидан давомчи – зурриёт қолдириш орзусида яшайдилар. Лекин фарзанд аталмиш неъмат бу Аллоҳнинг иродаси билан хоҳлаган инсонга бериладиган илоҳий ҳадядир. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло каломида очиқ айтиб қўйган. «У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил – қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур». (Шўро сураси, 49-50 оятлар.)
Ояти каримада айтилганидек, фарзанд бериш ёки бермаслик Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқ иш. Бироқ банда доимо Яратгандан мақсадларини сўрашдан тўхтаб қолмаслиги ва энг асосийси, тушкунликка тушиб қолмаслиги лозим.
Фарзанд кўриш йўлида ўзини ўтдан- чўққа уриб мутахассисларга учраб, керакли дори-дармонларни ичиб муолажа қилгандан сўнг ҳам натижа чиқмаганлар топилади. Тўғри, банда қўлидан келганча сабабларни келтириши лозим ва лобуд. Лекин фарзанд неъмати бир ёқлама сабабларгагина боғлиқ иш эмас. Сабабларни қилиш билан Аллоҳ таолодан ҳам астойдил илтижо қилиш ҳам зарур.
Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани давоси бор деганларидек, бепуштликнинг ечими бўлиши табиий. Ҳадиси шарифларда бепуштликнинг ечими ҳақида сўз юритилган.
Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Муснад» китобларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирганлар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига ансорлардан бир киши келиб:
- — Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳеч фарзанд билан ризқланмадим, бола бўлмади?
- — Кўп истиғфор ва садақа қилсанг, ризқланасан–да?!
Андижон шаҳар Ҳазрати Билол номли жоме масжиди
имом-хатиби: Р.Ўринбоев.
06:01 / 27.06.2020
14603
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
573
Саловотлар
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар