22 жумадул аввал 1446
Ансори киром розияллоҳу анҳумнинг Ислом диниға мушарраф бўлушлари
 

Ҳазарот асҳоби киром розияллоҳу таоло анҳум икки жамоаға бўлунурлар. Бир жамоа муҳожирини киромдурлар. Булар Худою Расул ризо ва хушнудликлари учун ҳар бир маҳбубларидин кечиб, азиз ватанларидин ҳижрат қилғон зотлардурлар. Яна бир жамоа Ҳазрат Расули аъзам соллаллоҳу алайҳи васалламға ва тамом муҳожирларға ватанларидин жой берган, улар учун зоҳирий паноҳ бўлғон, ҳар бир азиздин азиз нарсаларин алардин дариғ тутмаган Мадинаи мунаввара мусулмонларидурлар. Бу бахтиёр жамоани Ислом тарихида ансори киром деб ёд этилур, розияллоҳу анҳум ажмаъийн. Ҳазарот ансори киром ўрталарида Ислом динин тарқатилиши ажиб воқеалар ила бошланур.

Сийрати муборака уламолари дебдурларки: «Аллоҳ таборак ва таоло кўрдики, Қурайш жамоаси ўзларидин пайдо бўлғон ъазимуш шаън Пайғамбарни қадр қилмадилар, қўлларидин келган кулфату азиятни ул Жанобдин дариғ тутмадилар, ўзлари иймон келтурмадилар ва бошқаларни ҳам Ислом диниға мушарраф бўлушдин манъ этдилар. Аҳвол бу даражаға етганда Парвардигор ўз Ҳабибиға меҳрибон бўлди, бу шамъи рисолат учун бегоналардин жон фидо парвоналар пайдо қилди, хақ дини учун содиқ фидокорлар еткузди. Ўтган кунларда Ҳабибиға ва Ҳабибин жоннисорлариға берган ширин ваъдалари вужудға кела бошлади.

Расули мақбул соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамада, ҳаж мавсумида ҳаж учун келган ҳар бир қабила жойлариға боруб, аларға ўзларин Пайғамбар эканликларин билдуруб, аларни Ислом диниға даъват бера бошладилар. Бир кун Жаноб одатлариға мутобиқ қабилаларға таблиғ қасдида Минода Ақаба қошидин ўтуб турганларида, Ясриб шаҳрининг сукконларидин Хазраж қабиласин бир неча одамларин кўруб қолдилар. Парвардигори олам азалда бу жамоаға саодат насиб этган экан, Набий карим соллаллоҳу алайҳи васаллам мулоқотлариға мушарраф бўлдилар. Алардин савол қилдилар:«Сизлар кимлардурсизлар?» Алар жавоб бердилар: «Бизлар Хазраж жамоасидин бир неча кишидурмиз». Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Сизлар ўшал яҳудлар ила дўстлик қилғон жамоадиндурсизларми?» Алар: «Оре», дедилар. Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Ижозат берурсизларми, мен сизларға бироз сўз қилсам?» Алар дедилар: «Сўз қилсунлар, бизлар эшитурмиз». Кейин Жаноб аларни Худо тарафиға даъват қилдилар, Ислом диниға кирмакларин талаб этдилар. Қуръони каримдин бир неча оят тиловат қилуб эшитдурдилар.

Булар ҳақлариға Аллоҳ таолонинг инояти аввалдин жилва қилғон эрди, яъни буларнинг ватанларидаги яҳудлар булар ила тез-тез жанг қилуб турур эрдилар. Баъзи вақтларда дер эрдиларки: «Оз кунда бир улуғ Пайғамбар дунёға келмакчидурлар, ул Жаноб пайдо бўлуб, пайғамбарлик даъво қилсалар, биз яҳудлар ул Зотға иймон келтурурмиз, кейин сиз мушрикларни дунёдин қириб тугатурмиз». Яҳудларнинг бу таҳдидлари Ясриб арабларин дилларида турур эрди.

Вақтики, Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу неча нафар хазражийға йўлуқуб, ўзларин набийликларин арз қилуб эрдилар, алар бир-бирлариға боқуб дедиларки:«Худо номиға қасам, бул Зот ўшал яҳудлар хабар берган Пайғамбардурлар. Эй биродарлар, бизлар яҳудлардин аввал бу Жанобға иймон келтурайлик, бу шарафни бизлар ҳаммадин аввал олайлук». Кейин ҳаммалари иймон келтурдилар.

Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аларға Ислом таълимотин иршод қилдилар. Алар дедилар:«Ё Расулуллоҳ, бизнинг қавмимиз бу кунларда ниҳоятда ноиттифоқдурлар, ўз ўрталарида мисли кўрилмаган адоватлар пайдо қилғондурлар. Аллоҳ таоло Жанобларин сабаб айлаб ҳаммамиз ширу шакар бўлуб кетсак, ўзларидин азиз ва мукаррам бир киши дунёда бўла олмас».

Кейин алар ватанлариға қайтдилар. Булар ҳаммалари олти нафар эрдилар. Асмои муборакалари будур:

1) Асъад ибн Зурора;

2) Авф ибн Ҳорис;

3) Рофеъ ибн Молик;

4) Қутба ибн Омир;

5) Уқба ибн Омир;

6) Жобир ибн Абдуллоҳ.

Бу саодатманд бандалар Мадинаға қайтуб боргач, тамом халқға Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳволи шарифаларин баён қила бошладилар ва аларни Худо тарафиға даъват қилдилар, Ислом динидаги маҳосинларни ҳар ерда сўзлаб турдилар. Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам авсофи алиялари ила Мадина уйлари тамом тўлди. Қачон бир ерда мажлис бўлса, анда Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида яхши баёнлар бўлур эрди.

23:33 / 16.06.2012
Аввалги мақола
Меърож воқеаси
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...