Робиъул-аввал ойининг 16-куни
- Ҳижрий 513-йил 16-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 27-июн) Шом давлатида Элғозий қўмондонлигидаги мусулмонлар билан Антокия амири Рожер қўмондонлигидаги салбчилар ўртасида катта жанг бўлиб ўтди. Бу жангда мусулмонларнинг қўли баланд келди. Салбчилардан катта ададдаги қўшин ҳалок бўлди. Улар орасида Рожер ҳам қатл қилинди. Жангда қурбонлар кўп бўлгани сабаб, бу жанг “Қирғин жанги” деб тарих китобларида ном олди.
- Ҳижрий 1245-йил 16-робиъул-аввал куни (милодий 1829-йил 15-сентябр) Усмонлилар давлати бир йилу тўрт ой лавом этган урушдан сўнг Россия билан шартнома имзолади. Шартнома 18 банддан иборат бўлиб, унда Россияга жарима тўлаш ва Қора денгиз ҳукмронлигини тўлиқ Россияга топшириш кўрсатилган.

Қувайтнинг маҳаллий фуқароси Twitter даги, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан қилган ҳақорат сўзлари учун 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Жорий йилнинг апрель ойида Қувайт қонунчилигида динга қарши ҳақоратлар учун қўланиладиган жазо кучайтирилди. Парламент «динни ҳақоратлаш» ҳақидаги қонун реформасини қўллаб-қувватлади. Ушбу қонун мазкур жиноят учун ўлим жазоси берилишини кўзда тутади. Илгари Ислом дини, Аллоҳ таоло, Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлаш учун фақатгина қамоқ жазоси қўлланилар эди. Феврал, ойида Қувайт парламентида мусулмонлар партияси ютиб чиққанидан сўнг мазкур ислоҳот таклиф этилди.