21 жумадис сони 1446
Кофирлар ила урушмак учун Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламға амр нозил бўлуши

Байъати Ақабадин илгари Жаноб Рисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун кофирлар ила урушмак ва қон тўкмакға изн йўқ эрди. Балки Аллоҳ таолоға дуо қилмак, азиятларға сабр этмак, нодонлар гуноҳларидин ўтмакға маъмур эрдилар. Қурайш жамоаси мусулмон бўлғонларни эзмак, аларни диндин ёнмакға мажбур этмак ва мамлакатдин суруб юбормак каби зулмларға беибо машғул эрдилар. Бечора мусулмонлар баъзилари кофирлар қўлларида азобда қолғон, баъзилари қочуб ва бекиниб ҳаёт кечирмакда бўлғон ҳолда эрдилар. Ана шул ҳолда Аллоҳ таоло Ҳазрат набий карим соллаллоҳу алайҳи васалламға кофирлар ила урушмак, мусулмонларға зулмдин нажот бермакға ва ҳақ динни мудофаа этмакға изн нозил қилди. Бу хусусда ҳаммадин аввал нозил бўлғон оятлар булар эрди:

أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ (39) الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَنْ يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ (40) الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ) * سورة الحج(

Таржима: «изн берилди урушилуб турган мусулмонларға ҳам, чунки аларға зулм бўлди. Ва албатта, Аллоҳ таоло буларнинг ёрдамлариға қодирдур. Ул мазлумларғаки, чиқарилар ўз уйларидин ноҳақ, магар шунинг учунки, дерлар: «Бизнинг Парвардигоримиз Аллоҳдур». Ва агар бўлмаса эрди Худонинг дафъ қилиши одамларни баъзиларин баъзилари ила, албатта, барбод қилунур эрди насоронинг хилватхона ва ибодатхоналари ва яҳуднинг ибодатхоналари ва мусулмонларнинг ул масжидларики, анда Худонинг номи кўп ёд қилунур. Ва албатта, Худо ёрдам берур, ул кишиғаки, Анга ёрдам берур. Албатта, Худо қувватлик, ғолиб зотдур. Ул зотларики, агар биз аларға дунёда ҳукумат берсак, намозларин ўқурлар ва закотларин берурлар ва яхши ишға буюрурлар ва ёмон ишдин манъ қилурлар ва Худонинг ихтиёридадур ҳамма ишнинг охири».

Кейин бу ояти карима нозил бўлди:

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ فَإِنِ انْتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ (193)

Таржима: «ва урушунглар кофирлар ила токи, дунёда фитна қолмасун. Ва дин холис Аллоҳ таоло учунгина бўлсун. Андин бошқаға ибодат қилмасунлар»(Бақара сураси).

Мана бу воқеалардин кейин Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромға маккадин Мадинаға ҳижрат қилмак учун ижозат бердилар.

05:42 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Сийрат солномаси
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...