СИЙРАТ СОЛНОМАСИ |
|
Ҳижратдан[1] аввалги 130 йил (милодий 497 йил) |
– Расулуллоҳ соллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталиб туғилган. |
Ҳиж.ав. 91 йил (милод. 534 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб туғилган. |
Ҳиж.ав. 79 йил (мил. 546 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳ туғилган. |
Ҳиж.ав. 56-55 йиллар (мил. 569 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллалламнинг амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳу туғилган. |
Ҳиж.ав. 54-53 йиллар (мил. 570 йил охири ёки 571 йил боши) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳ 25 ёшида Мадинада вафот этган. |
Ҳиж.ав. 53 йил, муҳаррам ойи (мил. 571 йил февраль охири ёки март боши) |
– Машҳур «Фил воқеаси» cодир бўлган. |
Ҳиж.ав. 53 йил рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12 куни (мил. 571 йил 19–23 апрель) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар. |
Ҳиж.ав. 53 йил, зулқаъда ойи (мил. 571 йил декабрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ойликларида гапира бошладилар, тўққиз ойликларида фасоҳатли (чиройли, аниқ-тиниқ) гапирдилар ва ўн ойликларида камон отиб болалар билан ўйнай бошладилар. |
Ҳиж.ав. 51 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 573 йил март охири ёки апрель боши) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан (сут эмишдан) чиқарилдилар. |
Ҳиж.ав. 51 йил (мил. 573 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос розияллоҳу анҳу туғилди; – ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу туғилди. |
Ҳиж.ав. 49 йил (мил. 575 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт ёшликларида «Шаққус садр» ҳодисаси рўй берди ва у Зот мушфиқ оналари Оминанинг бағрига қайтдилар. |
Ҳиж.ав. 47 йил (мил. 577 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшликларида оналари Омина билан Мадинага бордилар; – қайтаётганларида оналари Абво деган сўлим қишлоқда вафот этди; – у Зот меҳрибон боболари Абдулмутталиб қарамоғида қолдилар; – Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу туғилди. |
Ҳиж.ав. 45 йил, жумодул аввал ойи (мил. 579 йил, апрель боши) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ойу ўн кунлик бўлганларида боболари Абдулмутталиб Маккада вафот этди; – Расулуллоҳни туғишган амакилари Абу Толиб ўз кафолатига олди. |
Ҳиж.ав. 41 йил (мил. 582 йил охири ёки 583 йил боши) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн икки ёш (ёки ўн икки ёшу икки ойу ўн кунлик) бўлганларида амакилари Абу Толиб у Зотни Шомга тижорат карвонида олиб борди; – Бусро шаҳрида роҳиб Буҳайро у Зотни пайғамбарлик аломатлари орқали таниди. |
Ҳиж.ав. 40 йил (мил. 584 йил) |
– Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу туғилди. |
Ҳиж.ав. 34 йил, зулқаъда ойи (мил. 590 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма ёшликларида Қурайш ва Кинона билан Қайс Айлон қабилалари ўртасида «Фижор» уруши бўлиб ўтди; – урушдан сўнг шу ойда Қурайшнинг бешта уруғи «Ҳилфул фузул» номли ижтимоий ҳимоя иттифоқи тузишди (ушбу иттифоқ мажлисида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қатнашганлар). |
Ҳиж.ав. 28 йил (мил. 595 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма беш ёшликларида Хадижа розияллоҳу анҳонинг савдо моллари билан Шомга тижорат сафарига бориб келдилар; – орадан икки ой ўтгач, у Зот Хадича онамизга уйландилар. |
Ҳиж.ав. 23 йил (мил. 600 йил) |
– Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу туғилди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз ёшликларида катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо туғилди. |
Ҳиж.ав. 20 йил (мил. 603 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз уч ёшликларида иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо туғилди. |
Ҳиж.ав. 18 йил (мил. 605 йил) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшликларида Каъбани қайта қуриш ишларида иштирок этиб, «Ҳажарул асвад»ни жойига қўйиш муаммосини донолик билан ҳал этдилар.Шу йили тўртинчи қизлари Фотима розияллоҳу анҳо туғилдилар |
Ҳиж.ав. 15 йил, рамазон ойи (мил. 608 йил август-сентябрь) |
–м Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 38 ярим ёшликларида Ҳиро ғорига чиқиб, «таҳаннус»[2] ва «муроқаба»[3] ибодатларини адо эта бошладилар. |
Ҳиж.ав. 13 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 610 йил февраль) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам роппа-роса қамарий 40 ёш (шамсий 38 ёшу тўққиз ойлик) бўлганларида рост тушлар кўришлари, Маккадаги бир тошнинг у Зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди. |
МАККА ДАВРИ |
|
Ҳиж.ав. 13 йил, 17,18,21 ёки 27 рамазон ойи, душанба кечаси (мил. 610 йил август) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий қирқ ярим ёш (шамсий 39 ёшу уч ойлик) бўлганларида Аллоҳ таоло у Зотга биринчи ваҳий юборди ва у Зот Набий бўлдилар; – орадан бир неча кун ўтиб, иккинчи ваҳий келгач, Расул бўлдилар. |
Ҳиж.ав. 13 йил охирлари (нубувватнинг 1 йили / мил. 610 йил охирлари) |
– қуёш чиқиши ва ботишидан олдин икки маҳал намоз ўқиш буюрилди. |
Ҳиж.ав. 13-11 йиллар (нубувватнинг 1 йилидан 3 йили охиригача / мил. 610 йилдан 612 йил октябрь ойи охиригача) |
– даъват махфий равишда олиб борилди. |
Ҳиж.ав. 10 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 4 йили / мил. 612 йил ноябрь) |
– ошкора даъват бошланди; – саҳобалар сони тахминан бир юз ўттизга етди. |
Ҳиж.ав. 10 йил (нубувватнинг 4 йили иккинчи ярми / мил. 613 йил) |
– саҳобаларни Исломдан қайтариш ҳаракатлари бошланди; – ҳаж мавсуми яқинлашганида Қурайш раҳбарияти ҳаж зиёратига келувчиларни исломий даъватни эшитишдан тўсиш мақсадида мажлис қилиб, Расулуллоҳни сеҳргар деб эълон қилди. |
Ҳиж.ав. 9 йил (нубувватнинг 5 йили ўрталари / мил. 614 йил) |
– мушрикларнинг жабр-зулмлари кучайиб кетди; – Аммор розияллоҳу анҳунинг онаси Сумайя сўнг отаси Ёсир ўлдирилди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқам розияллоҳу анҳунинг уйига кўчиб ўтиб, у ерни даъват маркази ва таълим-тарбия масканига айлантирдилар. |
Ҳиж.ав. 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил апрель-май) |
– 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат» номи билан қайд этилган). |
Ҳиж.ав. 9 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил июнь-июль) |
– «Ғарониқ» воқеаси бўлди. |
Ҳиж.ав. 9 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил июль-август) |
– муҳожирлар Ҳабашистондан қайтиб келишди. |
Ҳиж.ав. 8 йил (нубувватнинг 6 йили / мил. 614-615 йил) |
– 100-102 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилишди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижрат» номи билан қайд этилган); – Қурайш раҳбарияти муҳожирларни Ҳабашистондан қайтариб олиб келишга уриниб кўрди; – Қурайшнинг макр-ҳийласи фойда бермагач, Маккада қолган саҳобаларга, айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан зулмни кучайтиришди, ҳатто у Зотни Абу Жаҳл ўлдирмоқчи ҳам бўлди. |
Ҳиж.ав. 8 йил охири, зулҳижжа ойи (нубувватнинг 6 йили / мил. 615 йил сентябрь,) |
– Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу мусулмон бўлди; – уч кундан сўнг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мусулмон бўлди ва Форуқ (ҳақ билан ботилни ажратувчи) деган ном олди; – Маккадаги саҳобаларнинг кўкракларига сал бўлса-да, шамол тегди; – Қурайш раҳбарияти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватдан тўхтатиш учун имкониятидаги бор нарсани беришга рози бўлиб, у Зот билан келишиш ҳаракатига тушди, музокаралар олиб борди, ҳатто ибодат масаласида савдолашди ҳам; – бу уринишлар самара бермагач, яҳудийлардан маслаҳат ҳам сўраб кўрди; – Ой охирида Абу Толиб бани Ҳошим ва бани Мутталиб уруғларини ўз жиянлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилишга чақирди, улар ҳам ўша пайтда қаттиқ ривожланган қариндош-уруғчилик ҳамиятидан келиб чиқиб, унинг таклифини қабул қилишди. |
Ҳиж.ав. 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / мил. 615 йил октябрь) |
– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, бани Ҳошим, бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди. |
Ҳиж.ав. 5 йил (нубувватнинг 9 йили / мил. 617 йил) |
– Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси рўй берди. |
Ҳиж.ав. 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 618 йил сентябрь) |
– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди. |
Ҳиж.ав. 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил февраль-март) |
– Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди; – Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга очиқчасига озорлар бера бошлашди. |
Ҳиж.ав. 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил апрель-май) |
– Хадижа онамиз олтмиш беш ёшларида вафот этдилар. |
Ҳиж.ав. 4 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил май-июнь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Савда бинти Замъа онамизга уйландилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшдан умидларини узиб, Сақиф қабиласини Исломга даъват қилишга, ҳеч бўлмаса, бошпана бериб қўллаб-қувватлашларини умид қилиб, Тоифга бордилар, бироқ ҳимоячи ҳам, кўмакчи ҳам топмасдан, озору азиятлар кўриб қайтдилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтаётиб Нахла водийсига тушганларида жинларнинг биринчи гуруҳи мусулмон бўлди; – Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобаларга нисбатан тазйиқни янада кучайтиришди (шу каби алам-ситамлар кетма-кет келгани боис, бу йил, яъни нубувватнинг ўнинчи йили «ғам йили» деб аталди). |
Ҳиж.ав. 4 йил, зулқаъда ойи (нубувватнинг 10 йили / мил. 619 йил июнь-июль) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтиб, Макка ташқарисидаги турли қабила ва шахсларни Исломга даъват қила бошладилар ва улардан Аллоҳнинг динини етказиш йўлида ўзларига ҳимоя ҳам сўрадилар. |
Ҳиж.ав. 3 йил бошлари (нубувватнинг 11 йили / мил. 619 йил охирлари) |
– Сувайд ибн Сомит, Иёз ибн Муоз, Абу Зарр Ғифорий, Туфайл ибн Амр Давсий, Зимод Аздий розияллоҳу анҳум сингари маккалик бўлмаган кишилар мусулмон бўлишди. |
Ҳиж.ав. 3 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 11 йили / мил. 620 йил май-июнь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг буйруғи билан Оишаи Сиддиқа розияллоҳу анҳога никоҳландилар (бир ёстиққа бош қўйишлари эса орадан роппа-роса уч йил ўтиб, ҳижрий биринчи йилнинг шаввол ойида Мадинада бўлди). |
Ҳиж.ав. 3 йил, зулҳижжа ойи (нубувватнинг 11 йили / мил. 620 йил июль) |
– ясриб (мадина)лик олти нафар йигит мусулмон бўлди. |
Ҳиж.ав. 2 йил, зулҳижжа ойи (нубувватнинг 12 йили / мил. 621 йил июль) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн икки нафар ансорий саҳобадан байъат олдилар (бу Ислом тарихида «Биринчи Ақаба байъати» деб номланган); – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг аввал мусулмон бўлган саҳобалардан Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуни Ясриб (Мадина)га муаллим қилиб жўнатдилар. |
Ҳиж.ав. 1 йил, рабиъул аввал ойи (нубувватнинг 13 йили / мил. 621 йил октябрь) |
– Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди; – беш маҳал намоз фарз бўлди. |
Ҳиж.ав. 1 йил, ҳаж мавсумидан олдин (нубувватнинг 13 йили / мил. 622 йил) |
– Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккага қайтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Ясрибдаги муваффақиятлар ҳақида суюнчи хабар етказди. |
Ҳиж.ав. 1 йил, зулҳижжа ойи ташриқ кунларининг ўртаси (нубувватнинг 13 йили / мил. 622 йил июнь охири) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш беш нафар ансорий саҳобадан байъат олдилар (бу Ислом тарихида «Иккинчи Ақаба байъати», «Катта Ақаба байъати» ва «Байъатул ҳарб» номлари билан машҳурдир); – байъат сўнгида ўз қавмлари устидан жавобгар бўлишлари учун ансорлардан ўн икки раҳбар сайланди. |
Ҳиж.ав. 1 йил охири, нубувватнинг 13 йили зулҳижжа ойининг ўртасидан, то нубувватнинг 14 йили сафар ойи охирларигача / мил. 622 йил июлнинг бошидан сентябрь ўртасигача) |
– Маккадаги саҳобалар Мадинага оммавий ҳижрат қилишди. |
Нубувватнинг 14 йили 26 сафар, пайшанба куни эрталаб / мил. 622 йил 8 сентябрь) |
– Қурайш раҳбарияти «Дорун Надва» мажлисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш ҳақидаги ёвуз қарорини қабул қилди. |
Нубувватнинг 14 йили 27 сафар, жумага ўтар кечаси / мил. 622 йил 9 сентябрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Макканинг Мадинага нисбатан орқа томонидаги Савр тоғи чўққисига чиқиб, кичик бир ғорга яшириндилар ва у ерда уч кун қолдилар. |
МАДИНА ДАВРИ |
|
Ҳижрий 1 йил, 1 рабиъул аввал, душанбага ўтар кечаси (мил. 622 йил 12 сентябрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Ясриб (Мадина) сари ҳижрат қилдилар. |
Ҳижрий 1 йил, 8 рабиъул аввал, душанба куни (мил. 622 йил 19 сентябрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясриб (Мадина) вилоятининг илк қишлоғи Қубога кирдилар. |
Ҳижрий 1 йил, 8–12 рабиъул аввал (мил. 622 йил 19–23 сентябрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Қубо қишлоғида «Тақво асоси»га масжид қурилди (Қубо номини олган бу масжид Ислом тарихида илк қурилган масжид ҳисобланади). |
Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни (мил. 622 йил 23 сентябрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғи билан Ясриб (Мадина) шаҳри ўртасидаги бани Солим ибн Авф водийсида биринчи жума намозини юз кишилик жамоат билан ўқидилар; – жума намозидан сўнг Ясриб (Мадинаи мунаввара)га кирдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг бўш уйига жойлашдилар; – «сўкиш, ҳақорат қилиш» маъноларидаги «Ясриб» номи «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деб, кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб, атала бошлади; – бир неча кун ўтиб Мадинага Савда онамиз, Фотима, Умму Кулсум, Усома ибн Зайд ва Умму Айманлар ҳамда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳум оиласи билан келишди; – шундан кейин биринчи бўлиб, Масжиди Набавийни қуриш ишлари бошланди. |
Ҳижрий 1 йил |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ беш муҳожир ва қирқ беш ансор, жами тўқсон нафар эркакни бир-бирига ёрдамлашадиган, молу мулкига шерик ва меросхўр бўладиган даражада биродар қилиб, оға-ини тутинтирдилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча мўмин-мусулмонлар ўртасида «Исломий иттифоқ битими»ни туздилар (бу билан улар орасида жоҳилият давридан қолган хусуматларни бекор қилдилар ва қабилавий низоларга бутунлай барҳам бердилар ҳамда шу битим туфайли кенг қамровли исломий бирликни вужудга келтирдилар); – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина яҳудийлари билан иттифоқлик битимини туздилар; – Қурайш раҳбарияти мусулмонларга ҳаж ва умра қилишни ман қилиб, уларни Байтуллоҳга киритмаслик қарорини эълон қилди; – Қурайш раҳбарияти Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул (аввал Мадина мушрикларининг, Бадр жангидан кейин то вафотигача мунофиқларнинг раҳбари бўлган кимса)га мактуб йўллаб, унга бошқа мушрик дўстларини мусулмонларга қарши курашиш масаласида кескин талаблар қўйди (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга насиҳат қилиб, бу фитнанинг олдини олдилар); – Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 39-оятини нозил қилиб, мусулмонлар учун душманликни биринчи бошлаган Қурайш мушрикларига қарши жанг қилишга изн берди (шу боис улар фақат Қурайш мушрикларига қарши уруш қилишга ва уларнинг мол-мулкларини мусодара этишга ҳақли бўлдилар); – урушга изн берувчи оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшнинг Макка − Шом йўналишидаги асосий тижорат йўли устидан ҳукмронликни қўлга киритиш мақсадида Мадина ва Қизил денгиз оралиғида яшовчи қабилалар билан тинчлик битимларини туздилар ҳамда Мадина атрофидаги ва Маккага олиб борувчи йўлларни текшириш, улардан хабардор бўлиб туриш учун сарияларни[4] юбориб турдилар[5]. |
Ҳижрий 1 йил, рамазон ойи (мил. 623 йил март) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу амирлигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар (бу ҳарбий юриш Ислом тарихида «Сийфул баҳр» сарияси деб номланган). |
Ҳижрий 1 йил, шаввол ойи (мил. 623 йил апрель) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убайда ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу бошлиқ олтмиш кишилик муҳожирлар жамоасини ҳарбий амалиёт учун юбордилар (улар Батни Робиғ деган жойда Абу Суфён бошлиқ икки юз кишилик гуруҳга дуч келдилар. Икки тараф бир-бирига камон ўқлари узишди, бироқ жанг бўлмади. Бу Ислом тарихида «Робиғ» сарияси деб аталади). |
Ҳижрий 1 йил, зулқаъда ойи (мил. 623 йил май) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бошлиқ йигирма кишилик гуруҳни Қурайш карвонини қаршилаш учун юбордилар ва уларга Харрордан у ёғига ўтмасликни буюрдилар (улар яёв ҳолда, кундузлари яшириниб ётиб, тунлари йўл босиб, бешинчи кун деганда Харрорга етиб бордилар. Бироқ маълум бўлишича, карвон бир кун олдин ўтиб кетган экан. Бу Ислом тарихида «Харрор» сарияси деб аталади). |
Ҳижрий 2 йил, сафар ойи (мил. 623 йил август) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари етмиш кишилик муҳожирлар гуруҳига бош бўлиб, Қурайш карвонини қаршилашга чиқдилар. Ваддон деган жойгача етиб бордилар, аммо бирон ёмонликка дуч келмадилар (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ғазотлари бўлиб, «Абво» ва «Ваддон» ғазоти[6] деб аталади); – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу сафарларида бани Зомра қабиласининг раиси Амр ибн Махший билан тинчлик битимини тузиб қайтдилар; – Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога уйландилар. |
Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 623 йил сентябрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади); – Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийсигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади). |
Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (мил. 623 йил декабрь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир юз эллик (ёки икки юз) муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга отландилар (Зул Ушайра деган жойга етганларида карвон бир неча кун олдин ўтиб кетгани маълум бўлди. Бу Ислом тарихида «Зул ушайра» ғазоти деб аталади); – ушбу ғазотда Расулуллоҳ сооллаллоҳу алайҳи васаллам бани Мудлиж қабиласи билан урушмаслик ҳақида битим туздилар. |
Ҳижрий 2 йил, ражаб ойи (мил. 624 йил январь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Жаҳш Асадий розияллоҳу анҳуни муҳожирлардан ўн икки кишига бош қилиб, Қурайш карвони ҳақида хабар олиб келиш учун Макка билан Тоиф ўртасидаги Нахла водийсига юбордилар (бу Ислом тарихида «Нахла»сарияси деб аталади). |
Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи(мил. 624 йил февраль) |
Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши жанг қилишни фарз этди (Бақара, 190–193); – Аллоҳ таолонинг қиблани Байтул Мақдисдан Масжидул Ҳаромга ўзгартириш ҳақидаги буйруғи нозил бўлди; – Аллоҳ таоло рамазон рўзасини фарз қилди; – Аллоҳ таоло фитр закотини вожиб қилди; – Аллоҳ таоло закот моллари, нисоблари, закот олишга ҳақли инсонлар ва бошқа ўлчовларни баён қилиб берди. |
Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (мил. 624 йил 12 март) |
– Катта Бадр ғазоти бўлиб ўтди (бу яна «Иккинчи Бадр» ғазоти ҳам дейилади); – Бадр жангидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этди. |
Ҳижрий 2 йил, 1 шаввол (мил. 624 йил 26 март) |
– Биринчи Рамазон ҳайити ўқилди ва катта тантана билан байрам қилинди. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бани Сулайм қабиласи яшайдиган Кудр[7] диёрига икки юз отлиқ билан бордилар (сабаби, Бадр жангидан сўнг бани Сулайм ва бани Ғатафон қабилаларининг Мадинага ҳужум қилиш учун куч тўплашаётгани ҳақида У Зотга хабар етиб келган эди. Мусулмонларнинг келаётганини эшитган қабила аъзолари тумтарақай бўлиб, қочиб қолишди. Бу «Кудрдаги бани Сулайм» ғазоти деб номланади); – ушбу ғазотда Ясор номли бир қул қўлга тушган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилиб юбордилар. |
Ҳижрий 2 йил, шаввол ойининг ўртаси шанба куни (мил. 624 йил апрель) |
– Бани Қайнуқоъ ғазоти бошланди (бани Қайнуқоъ яҳудийлари зулқаъда ойининг бошигача ўн беш кун қамал қилинди). |
Ҳижрий 2 йил, зулҳижжа ойи (мил. 624 йил май-июнь) |
– Савиқ ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (мил. 624 йил июнь-июль) |
– Зу Амар ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (мил. 624 йил 3 сентябрь) |
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, У Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган). |
Ҳижрий 3 йил, рабиъус соний ойи (мил. 624 йил сентябрь-октябрь) |
– Буҳрон ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 3 йил, жумодус соний ойи (мил. 624 йил ноябрь-декабрь) |
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи (мил. 625 йил январь-февраль) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса онамизга уйландилар. |
Ҳижрий 3 йил, 7 шаввол, шанба (мил. 625 йил 22 март) |
– Уҳуд ғазоти бўлди; – ўша куни жами етмишта шаҳид Уҳуд майдонига дафн қилинди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолган олти юз ўттиз нафар саҳоба билан кечки пайт Мадинаи мунавварага қайтиб келдилар. |
Ҳижрий 3 йил, 8 шаввол, якшанба (мил. 625 йил 23 март) |
– Ҳамроул асад[8] ғазоти бўлди (яъни Макка қўшинини таъқиб қилиш амалиёти ўтказилди). |
Ҳижрий 3 йил, шаввол ёки 4 йил рабиъул аввал ойи (мил. 625 йил март ёки август-сентябрь) |
– Уҳуд ғазоти (ёки бани Назир) ғазотидан сўнг хамр-маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди. |
Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (мил. 625 йил июнь ўртаси) |
– Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (мил. 625 йил 16 июнь) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар; – шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар. |
Ҳижрий 4 йил, сафар ойи (мил. 625 йил июль-август) |
– Ражиъ ва Биъру Маъуна фожеалари юз берди. |
Ҳижрий 4 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 625 йил август-сентябрь) |
– Бани Назир ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 4 йил, рабиъус соний ёки жумодул аввал ойи (мил. 625 йил сентябрь-октябрь) |
– Нажд ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 4 йил, шаъбон ойи (мил. 626 йил январь) |
– Учинчи Бадр ғазоти бўлди (бу ғазот яна «Сўнгги Бадр ғазоти», «Ваъдалашилган Бадр ғазоти» ҳам дейилади). |
Ҳижрий 4 йил, шаввол ойи охирлари (мил. 626 йил март охири) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайя қизи Умму Салама онамизга уйландилар. |
Ҳижрий 4 йил, зулқаъда ойи (мил. 626 йил апрель) |
– Ҳижоб фарз қилинди. |
Ҳижрий 5 йил, 25 рабиъул аввал (мил. 626 йил 23 август) |
– Давматул Жандал ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 5 йил, шаъбон ойи (ёки 6 йил шаъбон / мил. 626 ёки 627 йил декабрь) |
– Бани Мусталиқ (Мурайсиъ) ғазоти бўлди; – ушбу ғазот асносида мунофиқлар бошлиғи Ибн Убай: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта, кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур» деб фитна қилди; – уммул мўминин Оиша онамиз шаънига қилинган ифк (уйдирма) воқеаси ҳам мана шу ғазотда содир бўлди; – ушбу ғазотдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бани Мусталиқ қабиласи бошлиғи Ҳориснинг қизи Жувайрия онамизга уйландилар. |
Ҳижрий 5 йил, шаввол ойи (мил. 627 йил март) |
– Аҳзоб (Хандақ) ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи (мил. 627 йил апрель) |
– Бани Қурайза ғазоти бўлди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаҳш қизи Зайнаб онамизга уйландилар. |
Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ёки зулҳижжа ойи (мил. 627 йил апрель ёки май) |
– Хайбар яҳудийлари раҳбари Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқни Абдуллоҳ ибн Атик розияллоҳу анҳу бошчилигидаги беш кишилик сария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изнлари ила Хайбарга бориб, ўлдириб келишди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кўп теккан, яҳудий жиноятчиларининг энг катталаридан, Аҳзоб ғазоти ташкилотчиларидан бири бўлиб, турли жамоаларни мусулмонларга қарши урушга ундаган, уларни озиқ-овқат ва пул-мол билан таъминлаган эди. |
Ҳижрий 6 йил, 20 муҳаррам (мил. 627 йил 1 июль) |
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки жумодул аввал ойи (мил. 627 йил июл-август ёки сентябрь-октябрь) |
– Бани Лиҳён ғазоти бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки рабиъус соний ойи (мил. 627 йил июль-август ёки август-сентябрь) |
– Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу сарияси бўлди; – Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, рабиъус соний ойи (мил. 627 йил август-сентябрь) |
– Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу сарияси бўлди; – Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, жумодул аввал ойи (мил. 627 йил сентябрь-октябрь) |
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта куёвлари Абул Ос розияллоҳу анҳу (Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эри) мусулмон бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, жумодус соний ойи (мил. 627 йил октябрь-ноябрь) |
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, ражаб ойи (мил. 627 йил ноябрь-декабрь) |
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи (мил. 627 йил декабрь) |
– Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сарияси бўлди; – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (мил. 628 йил январь-февраль) |
– Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, шаввол ойи (мил. 628 йил февраль-март) |
– Курз ибн Жобир Фиҳрий розияллоҳу анҳу сарияси бўлди; – Амр ибн Умайя Зомрий билан Салама ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу амирлигидаги 30 отлиқдан иборат сарияни Хайбарга юбордилар (улар Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқдан кейин Хайбар яҳудийларига раҳбар бўлиб, мусулмонларга қарши фитналарга бош бўлаётган яҳудий Усайр ибн Зорим билан шерикларини ўлдириб келишди). |
Ҳижрий 6 йил, Ҳудайбия сулҳидан олдин (мил. 628 йил) |
– Хабат (барг) сарияси бўлди. |
Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойининг боши, душанба (мил. 628 йил март ўрталари) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилиш нияти билан Макка сари 1400 (ёки 1500) саҳоба ҳамроҳлигида йўлга чиқдилар; – Усфон водийсида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар; – Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди (ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир); – Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди. |
Ҳижрий 6 йил, зулҳижжа ойи охири ёки 7 йил, муҳаррам ойи боши (мил. 628 йил май) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбиядан қайтиб келганларидан сўнг, Хайбарга юриш қилишларидан бир неча кун олдин Ҳабашистон, Миср, Форс, Рум ва Умон[9] подшоҳлари ҳамда Баҳрайн, Ямома ва Дамашқ амирларига мактублар юбордилар. |
Ҳижрий 7 йил, муҳаррам ойи (мил. 628 йил май-июнь) |
– Ғоба (Зу Қарад) ғазоти бўлди; – уч кун ўтиб, Хайбар ғазоти бошланди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алига қилган қуйидаги машҳур насиҳатларини ушбу жанг олдидан айтганлар: «Шошилмасдан, оғир-босиқлик билан улар орасига кириб бориб, энг аввалуларни Исломга даъват қилинг ва зиммаларидаги Аллоҳнинг ҳаққини уларга англатинг. Аллоҳга қасамки, cиз туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиб қўйиши сиз учун қизил туялар бўлишидан кўра ҳам яхшироқдир»; – ҳазрат Али розияллоҳу анҳу яҳудийларнинг энг ишонган паҳлавонлари Марҳаб ибн Ҳорисни ушбу жангда яккама-якка курашда ўлдирди. |
Ҳижрий 7 йил, сафар ойи (мил. 628 йил июнь) |
– Хайбар ғазоти сўнгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари Жаъфар ибн Абу Толиб ўн олти эркак (аҳли аёл ва бола-чақаларидан ташқари) ҳамда Абу Мусо Ашъарий 50дан ортиқ қавмдошлари билан Ҳабашистондан иккита кемада Мадинага ҳижрат қилиб келишди (қолган муҳожирлар илгарироқ етиб келишган эди); – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абон ибн Саид розияллоҳу анҳу бошчилигида Наждга бир сария йўлладилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бани Назир қабиласи раҳбари Ҳуяй ибн Ахтабнинг қизи Сафия онамизни асирликдан озод қилиб, унга уйландилар; – Хайбар фатҳ этилиб, уруш ҳаракатлари тинганидан сўнг яҳудийлардан Саллом ибн Мишкамнинг хотини Зайнаб бинти Ҳорис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қовурилган заҳарланган қўй гўшти келтириб заҳарламоқчи бўлди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фадак яҳудийлари билан сулҳ туздилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фадак яҳудийлари билан сулҳ тузганларидан сўнг Қуро водийини фатҳ қилдилар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Таймо яҳудийлари билан сулҳ туздилар. |
Ҳижрий 7 йил, сафар ойи охирлари ёки рабиъул аввал бошлари (мил. 628 йил июль) |
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида саҳобалар Мадинага Хайбар ғазоти сафаридан қайтиб келишди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламАбу Суфён қизи Умму Ҳабиба онамиз билан бир ёстиққа бош қўйиб, яшай бошладилар; – Расулуллоҳ
18:34 / 27.06.2012
5868
Аввалги мақола
Қубо – Ислом оламининг биринчи масжиди қайта қурилади
Янгиликлар
3633
Кейинги мақола
Бағишлов
272
Мақолалар
Нубувват
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сийратларида Шаъбон ойларидаги воқеалар
Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи (мил. 624 йил февраль)
– Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши...
05:00 / 28.04.2017
Нубувват
(Ражаб уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир)
Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / мил. 614 йил апрель-май)
– 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилд...
12:56 / 28.03.2017
Нубувват
Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (мил. 623 йил декабрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир 150-200 муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга...
00:00 / 28.02.2017
Нубувват
Ҳижратдан аввалги 45 йил, жумодул аввал ойи (мил. 579 йил, апрель боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ёшу икки ойу ўн кунлик бўлганларида боболари Абдулмутталиб...
14:08 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар
|