21 жумадис сони 1446
Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунаввараға ҳижратлари

Жаноб Рисолатмаоб соллалоҳу алайҳи васаллам асҳоби киромға ҳижрат учун ижозат берганларидин кейин ўзлари Маккаи мукаррамада Аллоҳ таолонинг изниға мунтазир турдилар. Рафоқатларида ҳазрат Али ва ҳазрат Абу Бакр розиялллоҳу анҳумодин бошқа одам кам қолди. Бу ҳолатни кўргач Қурайш буюклари ўз ораларида ижтимоъ қилуб, ҳазрат Расули карим соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақларида машваралар қилдилар. Баъзилари: «Қамоқға олайлук», дедилар, баъзилари:«Мамлакатдин чиқаруб юборайлук», дедилар, баъзилари:«Ўлдурайлук», дедилар, лекин Абу Жаҳл арз қилдики:«Тамом араб қабилаларидин бир-бир йигитлар ҳаммалари жамъ бўлушуб, Муҳаммад (алайҳиссалом)ға бирдин ҳамла қилсунлар», деди. Агар шул тариқада ўлдурулса, танҳо бани Абдуманоф бу қадар қабилаларға муқобала қилуб, жанг қила олмаслар, ночор хун баҳо берурлар. Ани олуб бани Абдуманоф хомуш қолурлар. Абу Жаҳлнинг бу машвараси тамом сардорларға маъқул кўрулди. Кейин ҳаммалари шул қарорни амалға оширмак учун тайёргарликға машғул бўлдилар.

Булар бу истеъдодни мукаммал қилуб бўлғон кунлари Ҳазрат Жибрил алайҳиссалом келуб, Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламға дедилар: «Ё Расулаллоҳ, бу кеча ҳар кеча ётадурган жойларида ётмасунлар». Кейин вақтики, кеч кириб ётар вақтлари бўлғонда ҳазрат Али розияллоҳу анҳу келуб қолдилар. Жаноб Рисолатмаоб соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ётадурган ерлариға ётдилар. Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари уйдин чиқуб, ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу уйлариға бордилар ва ул жанобға хабар бердиларки:«Аллоҳ таоло тарафидин бизларға ҳам ҳижрат учун изн нозил бўлди». Кейин ҳар иккилари ул уйдин жўнаб, кечқурунда жабали Саврдаги ғорға мутаважжиҳ бўлдилар. Ва ул ғор Макккаи мукарраманинг тубан тарафида бўлуб, анда уч кун қолдилар. Қурайш жамоаси бу уч кун ичида бутун Маккани ахтардилар, лекин тамом жидду жаҳдлари бекор кетди. Тўртунчи куни Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу ила икки туяға минушуб Маккадин Мадина тарафиға равона бўлдилар. Булар учун йўлчи ва раҳбарлари Абдуллоҳ ибн Урайқит эрди. Ўзи Исломға мушарраф бўлмағон эрди. Вақтики, Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадин ҳижрат қилғонликлари Қурайш жамоасиға маълум бўлди, қайтаруб олуб келғувчиға юз адад туя бурурмиз, деб эълон қилдилар. Бу хабарни эшитуб, Суроқа ибн Молик отиға минуб, Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларидин йўлға тушди. Қасди ул Жанобни тутуб келуб, юз туя мукофотни олмак эрди. Йўлда отин чопдуруб кетуб турганида оти қоқилди, ўзи йиқилди ва бу ҳодиса икки марра бўлди. Учунчисида отин оёғлари ерға ботуб кетди. Шул ҳолда Суроқа билдики, Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг паноҳида эканлар. Овоз қилдики: «Мен Суроқа ибн Жуъшумдурман, сизларға сўзум бор, менга боқинглар, мендин сизларға зарар етмас». Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Абу Бакрға дедилар: «Савол қилинг, бул одамнинг матлаби нимадур, биздин нима тилайдур?» Суроқа деди: «Менга бир хат ёзуб берилсун, токи сизлар ила мулоқот қилганлигимға нишон бўлсун». Ҳазрат Абу Бакр бир хат ёзуб бердилар. Ани олуб Суроқа ёнуб кетди.

Борий таоло ва тақаддас ўз ҳабибини душманлар шаррларидин сақлаб, саломат Мадинаи мунаввараға еткузди, мушриклар ҳасратда қолдилар.

22:44 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...