Робиъул-аввал ойининг 11-куни
Ҳижрий 648-йил 11-робиъул-аввал куни (милодий 1260-йил 25-феврал) Ҳалаб шаҳри Ҳулакунинг қўлида қулаши оқибатида Ҳалаб қалъаси ҳам таслим бўлишга мажбур бўлди. Бу жангда ҳалаб жангчилари қўлларидан келганича ҳужумга қарши турдилар. Лекин қалъани душмандан ҳимоя қилишга кучлари етмади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни қўрқитиш деб ҳисоблайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Сув оз бўлиб қолди. Бас, у Зот: «Ортиб қолган сув бўлса, олиб келинглар», дедилар. Озгина суви бор бир идишни олиб келдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини идишга киритиб туриб: «Муборак таҳорат сувига шошилинглар! Барака Аллоҳдан», дедилар. Батаҳқиқ, сувнинг у Зотнинг панжалари орасидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Шубҳасиз, ейилаётган таомнинг тасбиҳ айтаётганини эшитар эдик».
Бухорий ва Термизий ривоят қилган. Унинг лафзида: «Батаҳқиқ, таомни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ила ер эдик. Биз таомнинг тасбиҳ айтаётганини эшитар эдик», дейилган.