21 жумадул аввал
1446
У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУОЛАРИНИНГ ТЕЗ ҚАБУЛ БЎЛИШИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида аҳли Мадинага қаҳатчилик етди. У Зот жума куни хутба қилиб турганларида бир киши ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, отлар ҳалок бўлди, қўйлар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларни сероб қилсин!» деди. Бас, у Зот икки қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Жобир айтадики:
«Осмон ойнадек мусаффо эди. Бирдан шамол туриб, булут пайдо қилди. Сўнгра жам бўлди. Кейин осмон мешларининг оғзини очиб юборди. Чиқиб, сувда сузиб юриб уйларимизга етиб келдик. Янаги жумагача ёмғирда қолдик. Бас, ҳалиги одам ёки ундан бошқа биров туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилиб кетди. Аллоҳга дуо қилинг уни тўхтатсин!» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва:
«Атрофимизга, устимизга эмас», дедилар. Булутларга назар солсам, ёрилиб худди гулчамбарга ўхшаб Мадина атрофига тарқалди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
03:00 / 24.10.2016
3543
Аввалги мақола
ДАРАХТНИНГ У ЗОТГА БЎЙСУНИШИ
Мўжизалар
3215
Кейинги мақола
Мўжизалар
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни чиқиб маййитга ўқийдиган намозларини аҳли Уҳудга ўқидилар. Сўнгра минбарга қайтиб бориб:
«Мен сизни...
22:20 / 26.06.2020
Мўжизалар
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб, у Зотга фақирликдан шикоят қилди. Сўнгра бошқа бири келиб йўлтўсарликдан шик...
03:00 / 26.10.2016
Мўжизалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида аҳли Мадинага қаҳатчилик етди. У Зот жума куни хутба қилиб турганларида бир киши ўрнидан туриб:
«Эй...
03:00 / 24.10.2016
Мўжизалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб бориб кенг водийга тушдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен ортларидан...
02:44 / 27.06.2020
ٍКўп кўрилганлар