6 рабиъул аввал
1446
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 6-куни
- Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
- Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.
Робиъул-аввал ойининг 6-куни
- Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
- Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.
«Башарият сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» танловига марҳамат!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун –Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» деб нозил қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамому мукаммал салавоту дурудлар бўлсин! Барча азиз ва азизаларимизни Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Саййидул анбиё Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келган ой «Мавлиди шариф» билан муборакбод этамиз. Ушбу ойнинг кириб келганлиги муносабати билан сизларни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш ва бу борадаги билимларингизни такомиллаштириш мақсадида Siyrat.uz сайти томонидан ўтказилаётган «Башарият сарвари расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли танловимизга таклиф қиламиз. Танловда иштирок этиш орқали пайғамбаримизнинг сийратларини янада чуқур ўрганиш ва уни кенг оммага тарқатиш имконига эга бўласиз. Танловда фаол иштрок этасиз, деган умиддамиз. Танлов шартлари: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб қолганда»; «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва муаммолар ечими»; «Келинг сизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб берай»; «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тирилтирайлик»; «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ уммат бўлиш учун нима қилишимиз керак» мавзуларида мақола, видеолавҳа ва мемларни siyratunnabiy@gmail.com электрон манзилимизга жўнатинг. Танловда ғолиб бўлган иштирокчиларимизни эсдалик совғалари кутмоқда. Танлов 25-ноябрдан бошланиб, 10-декабрга қадар давом этади. Эслатма: Танловга жўнатилган материаллар илгари, интернет сайтлари, газета ва журналларда чоп қилинмаган бўлиши шарт.
10:22 / 25.11.2016
4199
Аввалги мақола
Сафар ойининг 25-куни
Тарихда бугун
2137
Кейинги мақола
Салавот айтишнинг вожиблиги
30
Саловотлар
Мақолалар
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль
Мақолалар
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль
Мақолалар
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь
Мақолалар
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь
ٍКўп кўрилганлар