19 шаъбон
1447
Сафар ойининг 29-куни
- Ҳижрий 11-йил 29-сафар куни (милодий 632-йил 28-май) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни араб жазираси ҳудудини Рум ҳужумидан сақлаш учун аскарларга қўмондон қилиб юбордилар.
- Ҳижрий 273-йил 29-сафар куни (милодий 886-йил август ойида) Андалуснинг машҳур ҳукмдорларидан бири Бани Умайялик Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Ҳакам вафот этди. У ҳижрий 207-йил таваллуд топиб, 238-йил тахтга ўтирди. У ҳукмдор бўлса-да, лекин жангларда лашкарларга ўзи қўмондонлик қиларди.
- Ҳижрий 945-йил 29-сафар куни (милодий 1538-йил 27-июл) Усмонлилар империяси Адн портини қўлга киритди. Адн ҳокимини португаллар учун йўл очганлик ва Усмонлилар султонига итоатсизликда айбланиб, қатл қилинди.
- Ҳижрий 1005-йил 29-сафар куни (милодий 1596-йил 22-октябр) Усмонлилар султони Муҳаммад III Венгриянинг шимолида жойлашган «Акро» қалъасини 18 кунлик қамалдан сўнг фатҳ қилди. Бу жангда душман жангчиларидан 11 минг киши ҳалок бўлди. Усмонлилар бундан аввал бу қалъани мустаҳкам қўрғон билан ҳимоялангани учун 39-марта қамал қилиб, уни қўлга киритишга муваффақ бўлмаган эдилар.
08:40 / 29.11.2016
2496
Аввалги мақола
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ЗОТНИНГ ЯХШИ КЎРИБ ТАНАВУЛ ҚИЛГАН ТАОМЛАРИ
Мақолалар
4064
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 17 куни
30
Тарихда бугун
Тарихда бугун
ҲодисаларҲижрий 358, милодий 969 йил Фотимий қўмондони Жавҳар Сиқиллий Фустотга кириб, Ихшидийлар ҳокимиятига барҳам берди. Шундан сўнг Қоҳира шаҳрини (пойтахт) ва ал-Азҳар масжидини қуришни бошлаб бе...
19:21 / 05-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 15, милодий 636 йил Қодисия жанги мусулмонларнинг форслар устидан ғалабаси билан якунланди.
Ҳижрий 1048, милодий 1638 йил Усмонли давлати садри аъзами Муҳаммад пошо Бағдод қамали пайтида ҳалок...
20:04 / 04-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 2, милодий 624 йил Қибланинг Байтул-Мақдисдан Каъбага бурулиши юз берди.Ҳижрий 587, милодий 1191 йил Арсуф жангида мусулмонлар салбчиларга мағлуб бўлди.Ҳижрий 1128, милодий 1716 йил «Амин Оже»...
18:41 / 03-февраль
Тарихда бугун
Ҳижрий 1245, милодий 1829-1830 йиллар Франция ҳукумати Жазоирни эгаллаш қарорини сиёсий даражада ҳал қилди. Амалий босқин 1830 йил июнда бошланди ва Жазоир пойтахти 1830 йил 5 июлда қўлга олинди.Ҳижри...
10:57 / 02-февраль
ٍКўп кўрилганлар