21 жумадул аввал 1446
Мавлид тарихи

Мавлиди шариф қиладиган мусулмонлар, унинг бошланиш тарихини икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб боради, дейдилар. Чунки у зот душанба куни рўза тутар “Бу (душанба) мен туғилган кун”, – дер эдилар. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Муслим ривояти) Дастлаб сийрат ҳақида ёзилган китоблар кўп жилдли, ровийлар санади билан битилган. Ислом дини кенг тарқалиб, турли миллат ва элатлар мусулмон бўлдилар. Турли сабабларга кўра кўп жилдли, ровийлар санади билан ёзилган китобларни ўқиб–ўрганиш мушкул бўлиб қолди. Уламолар бундан ташвишга тушиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дастлабки даврларини қисқа рисола ёки назм йўли билан кенг оммага тақдим қилишга киришдилар. Натижада мавлид номли сийрат китоблари юзага келди. Мақсад: қандай қилиб бўлса–да, сийратни инсонларга ўргатиш эди. Имоми Суютийнинг айтишича, мавлиди шарифни биринчи бўлиб оммавий ва бир низомда ўтказган киши Ирбил подшоҳи Музаффар Абу Саъидий Кукбари Зайниддин Али ибн Буктакиндир (ҳижрий 549–630 ҳ/с). Ҳадис уламоларидан кўплари уни ишончли киши сифатида эътироф қилганлар. Имоми Суютий ва Заҳабийлар айтади: “У улуғ, сахий подшоҳлардан бири эди. Сафҳқосиюн масжидини қурдирган”. Ҳозирда у масжиднинг миноралари сақланиб қолган. Ҳофиз Заҳабий айтади: “Подшоҳ Музаффар тавозели, суннатга амал қилувчи, фуқаҳо ҳамда муҳаддисларга муҳаббат қўйган яхши инсон эди”. Ибн Касир айтади: “У робиъул аввал ойида мавлиди шариф қилдирар эди. Ўзи гавдали, паҳлавон, шижоатли, оқил, олим ва одил эди. Аллоҳ уни ўз раҳматига олсин. Ётган жойини мукаррам айласин”–деб ёзади. Ибн Жавзий: “Унинг ҳузурига кўзга кўринган уламолар ва сўфийлар ҳозир бўлар эдилар”. Сўнгра Шайх Абул Хаттоб ибн Диҳя унга мавлидун–набий ҳақида “Ат–танвийр фии мавлидил башийрин назийр” (мавлид борасидаги илк) китобни тасниф қилиб бердилар. Ибн Холликон Ҳофиз Абул Хаттоб ибн Диҳянинг таржимаи ҳоли ҳақида: “У кўзга кўринган олим ва фозил киши эди”,–дейди.

Андижон шаҳар Ҳазрати Билол номли жоме масжид имом-хатиби: Равшанбек Ўринбоев

00:32 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...